Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1994 ЙИЛ 20 ИЮНДАГИ 309-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тамаки барги харид қилишни такомиллаштириш ҳақида»ги 2000 йил 21 сентябрдаги 363-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Республикада тамаки барги харид қилиш ва уни ферминтациялашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «ЎЗБАТ А.Ж.» Ўзбекистон—Британия қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 20 июндаги 309-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
12-банднинг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
қарорга қуйидаги мазмундаги 13-банд қўшилсин:
«1996 йилдан бошлаб, инвестиция дастурини амалга ошириш даврида «Озиқовқатсаноат» уюшмасининг «Нарзия» акционерлик жамиятига товар етиштирувчилардан ҳар йили 9,6 минг тонна тамаки барги харид қилиш юзасидан квота берилсин»;
қарорнинг 13 ва 14-бандлари тегишли равишда 14 ва 15-бандлар деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 26 январь,
40-сон