Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2026 21.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3015
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг буйруғи, 21.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3015
Кучга кириш санаси
22.05.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2026
Ҳужжат 22.04.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3015]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 22 январдаги 323-сонли ««Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3015-3, 30.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига асосан буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Ш. САДИКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 15 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
186-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги 186-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ махсус ахборот портали операторига (бундан буён матнда Оператор деб юритилади) нисбатан умумий талабларни ва махсус ахборот порталида (бундан буён матнда портал деб юритилади) давлат харидларини ташкил этиш бўйича унинг фаолияти тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Оператор сифатида ушбу Низом талабларига жавоб берадиган юридик шахс Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади) белгиланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аванс тўлови — Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган, давлат буюртмачиси (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади) ва харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси томонидан киритиладиган, операторнинг воситачилик йиғимларини ва томонларнинг закалатини ўз ичига олган молиявий маблағлар суммаси;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон давлат харидларига киритиш — ушбу Низомга мувофиқ Оператор томонидан буюртмачи ва харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисини электрон харид қилиш тартиб-таомилларидан фойдаланишга киритиш тартиб-таомили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий кабинет — электрон давлат харидларида иштирок этиш, ҳамда зарур ахборотни жойлаштириш ва ундан фойдалана олиши таъминлайдиган, буюртмачи ёки харид қилиш тартиб-таомили иштирокчисининг порталдаги индивидуал саҳифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (бундан буён матнда ҲККП деб юритилади) –буюртмачи ёки харид қилиш тартиб-таомили иштирокчиси томонидан киритиладиган пул маблағларини ҳисобга олиш ва улар ўртасидаги ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминлайдиган Операторнинг таркибий бўлинмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси (бундан буён матнда иштирокчи деб юритилади) — харид қилиш тартиб-таомилида давлат харидларини ижро этиш учун талабгор сифатида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезиденти. Харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича ғолиб деб топилган ва у билан шартнома тузилган иштирокчи давлат харидлари ижрочиси ҳисобланади (бундан буён матнда ижрочи деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Оператор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 1. Операторга талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Операторларга қуйидаги талаблар қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидлари тўғрисидаги ахборотни жойлаштиришни ва ундан фойдаланишни, мажбуриятларни ҲККП орқали бажариш кафолатларини, давлат харидлари бўйича статистик маълумотларни қайта ишлашни таъминлайдиган электрон ахборот тизимининг мавжудлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тижорат ва ахборот технологиялари соҳасида малакали ходимлар мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
портални Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аппарат-техника воситаларида жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унга нисбатан банкротлик тартиб-таомиллари қўлланилмаганлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Молия вазирлиги Оператор функциясини бажаришни истаган юридик шахсдан (бундан буён матнда Аризачи деб юритилади) давлат харидлари соҳасида малакали ходимлар мавжудлиги тўғрисида маълумотларни сўрашга ҳақли.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. Операторни аниқлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аризачи ўзининг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларини ҳамда қонунчилик талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган Одоб-ахлоқ қоидалари лойиҳасини илова қилган ҳолда Молия вазирлигига ариза юборади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Молия вазирлиги ариза олингандан бошлаб бир ой муддатда тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомда ўрнатилган талабларга мувофиқлигини ўрганади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўрганиш натижалари бўйича Молия вазирлиги қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани қаноатлантириш ва Оператор функцияларини Аризачига юклаш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аризачига Оператор функциялари юклатилганда, у билан келишув тузилади, унда буюртмачи ва иштирокчилардан Оператор фойдасига олинадиган воситачилик йиғими миқдори назарда тутилади. Воситачилик йиғими миқдори барча Операторлар учун ягона ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Оператор келишувни бекор қилиш ҳақида Молия вазирлигига камида беш ой олдин хабарнома юборган ҳолда ўз ташаббуси билан Операторлик функцияларини бажаришдан воз кечишга ҳақли.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Молия вазирлиги қарори билан, Оператор қуйидаги ҳолларда ўз функцияларини бажаришидан четлаштирилиши мумкин:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у томонидан давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари жиддий бузилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унга нисбатан банкротлик тартиб-таомиллари қўлланилганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Оператор ўз вазифаларини бажаришдан четлаштирилган тақдирда Молия вазирлиги ва Оператор ўртасида тузилган келишув ушбу келишувда ўрнатилган тартибда бекор қилинади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 3. Операторнинг функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Оператор қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порталнинг узлуксиз ишлашини, унга жойлаштирилган ахборотнинг бут сақланишини ва бир бутунлигини, мазкур порталнинг тегишли давлат бошқаруви органларининг расмий веб-сайтлари ва ахборот тизимлари билан белгиланган тартибда уйғун ишлашини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборотнинг электрон шаклда сақланишини, шу жумладан электрон ҳужжатлар ва электрон хабарлар сақланишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порталда давлат бошқаруви органлари ўртасида ахборот алмашинувини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
портални Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аппарат-техника воситаларига жойлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
портални техник қўллаб-қувватлаш ишларини амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзинжиниринг» республика лойиҳалаштириш институти ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни амалга оширади;
(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссияни тузади ва унинг фаолиятини ташкил этади, унинг ишчи органи функцияларини бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Операторнинг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидларида иштирок этиш учун буюртмачиларга ва иштирокчиларга порталдан бепул эркин фойдаланишларини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ порталда мавжуд бўлган ахборотдан жисмоний ва юридик шахсларнинг бепул эркин фойдаланишни таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидлари соҳасидаги ҳисоботни техник қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеграция масалалари ҳамда давлат ахборот тизимлари ва давлат электрон ахборот ресурслари хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус ваколатли орган билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидларига тааллуқли ахборотнинг бутлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порталда Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган шартномалар реестрини шакллантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидлари натижалари ҳақида портал орқали Молия вазирлигини хабардор этиш;
(13-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлигига давлат харидлари билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш;
(13-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона етказиб берувчилар реестрини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидлари натижалари бўйича товарлар, ишлар, хизматлар нархлари маълумотлар базасини ташкил этиш ва янгилаб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
портални узлуксиз ишлашини таъминлаш;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғига (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порталга жойлаштириладиган файлларга нисбатан технологик талаблар, шунингдек, ахборот хавфсизлиги бўйича талаблар ўрнатишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи томонидан харидларни амалга ошириш тўғрисида эълон ва харидлар режа-жадваллар жойлаштирилмаган ҳолларда, харидларни амалга ошириш натижалари ҳақидаги ахборотни чоп этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Оператор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирокчи, ижрочи сифатида давлат харидларида иштирок этишга, уларнинг аффилланган шахси бўлишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидларини амалга ошириш ва нарх белгилаш жараёнига аралашишга, контрагентларни танлашда ва шартномалар тузишда давлат харидлари субъектларининг эркинлигини чеклашга, шунингдек давлат харидлари субъектларининг ҳуқуқларини бошқача тарзда чеклашга, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказиб бериладиган, олинадиган ва сақланадиган электрон ҳужжатлар ҳамда электрон хабарларнинг ишончлилигини, шунингдек агар қонун ҳужжатларида ёки келишувда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилишга ёки текширишга;
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидлари субъектлари томонидан жойлаштириладиган электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларнинг мазмунини ўзгартиришга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Электрон давлат харидларига киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Буюртмачилар ва иштирокчиларни электрон давлат харидларига киритиш (бундан буён матнда харидга киритиш деб юритилади) тартиб-таомили уларда электрон рақамли имзо (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) мавжуд бўлган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бюджет буюртмачиларни харидга киритиш автоматик режимда Молия вазирлиги ва Операторнинг маълумотлар базасини электрон ҳамкорлик орқали Оператор томонидан марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Корпоратив буюртмачиларни харидга киритиш улар томонидан порталдаги электрон шаклдаги сўровнома-аризани (бундан буён матнда сўровнома деб юритилади) тўлдириш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Иштирокчиларни харидга киритиш улар томонидан порталдаги сўровномани тўлдириш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Иштирокчиларни харидга киритиш, уларнинг қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлганда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома тузиш учун қонуний ҳуқуққа эгалик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Солиқ органлари томонидан берилган ЭРИ мавжудлиги иштирокчини шартнома тузишга ҳуқуқини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғига (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Иштирокчи сўровномада унга нисбатан қўлланилган банкротлик тартиб-таомиллари мавжуд эмаслиги ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Иштирокчи томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг, портал томонидан Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри маълумотларини унда иштирокчи ҳақида ёзув мавжуд эмаслик ҳолати текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Оператор иштирокчиларга нисбатан ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилмаган қўшимча мезонларни ўрнатишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Буюртмачилар ва иштирокчиларни харидга киритиш бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Буюртмачилар ва иштирокчиларни харидга киритиш порталга зарур маълумотлар киритилгандан сўнг бир иш куни давомида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғига (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғига (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Оператор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачилар ва иштирокчиларга ҲККПда алоҳида шахсий ҳисоб рақамлар очади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачилар ва иштирокчиларга шахсий кабинетлар ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Иштирокчини электрон харидлардан четлатиш қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Шартномавий мажбуриятлар ижросини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Буюртмачи ва иштирокчи электрон давлат харидларида ўзларининг иштирокларини фақатгина ЭРИ орқали амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи ва иштирокчи ўртасида ЭРИдан фойдаланган ҳолда порталда тузилган шартнома тегишли шаклда тузилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Оператор ҳисоб-китобларни ташкил этиш, ҳисобини юритиш, ҳамда корпоратив буюртмачилар ва иштирокчиларнинг шартномавий мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида Операторга хизмат кўрсатувчи банкда ҲККП учун алоҳида иккиламчи ҳисоб очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор шартномавий мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш ва алоҳида ҳисобини юритиш бўйича корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар учун ҲККПда ҳисоб рақам очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Корпоратив буюртмачи ва иштирокчи электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига закалат тўловларини ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Молия вазирлиги бюджет буюртмачиларининг ҳисоб-китобларини ташкил этиш, шартнома бўйича мажбуриятларини бажарилиши ҳисобини юритиш ва таъминлаш мақсадида Оператор учун Молия вазирлигининг ахборот тизимида махсус шахсий ҳисобварақлар очади ва унга ушбу ҳисобрақамлардаги пул маблағларини бошқариш учун рухсат беради.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор бюджет буюртмачиларига ҳисобини алоҳида-алоҳида юритиш ва шартнома бўйича мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш учун ҲККПда ҳисоб рақамлар очади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
351. Бюджет буюртмачилар электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига операторнинг воситачилик йиғимини ўтказадилар.
(351-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғига (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Бюджет буюртмачиси томонидан шахсий кабинет орқали электрон аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълон (бундан буён матнда эълон деб аталади) жойлаштирилгандан ёки электрон дўконда иштирокчининг офертаси танлангандан (бундан буён матнда оферта деб аталади) сўнг, портал харажат моддасини кўрсатган ҳолда, эълон ёки офертанинг суммасини шакллантиради ва уни Оператор ва Молия вазирлиги ўртасида электрон ахборот алмашинуви орқали Молия вазирлигига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот олингандан сўнг, Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизими (бундан буён матнда ДМБАТ деб аталади) электрон давлат харидлари якунларига кўра тузилган шартномавий мажбуриятларни бажариш учун, молиялаштириш манбаларини инобатга олган ҳолда, керакли суммага банд қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Портал, маълумотлар базалари электрон ҳамкорлиги орқали эълон ёки оферта бўйича банд қўйилган сумма тўғрисидаги тасдиқловчи маълумотни қабул қилгандан сўнг, бюджет буюртмачиси томонидан жойлаштирилган эълон ёки танланган оферта бўйича нархлар сўрови механизмини активлаштиради.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар, уларнинг ҲККПдаги ҳисоб-рақамларида аванс тўловининг етарли миқдори мавжуд бўлган тақдирда электрон давлат харидларида иштирок этадилар.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
371. Бюджет буюртмачилари эълон ёки оферта бўйича ДМБАТ томонидан банд қўйилган суммасининг, шунингдек уларнинг ҲККПдаги ҳисобрақамларида операторнинг воситачилик йиғими суммасининг етарли миқдори мавжуд бўлган тақдирда, электрон давлат харидларида иштирок этадилар.
(371-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғига (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Аукцион иштирокчиларининг киритилган аванс тўловлари бошқа иштирокчилар томонидан бериладиган паст нарх таклифи келиб тушгунга қадар банд қилиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон дўкон иштирокчиларининг киритган аванс тўловлари ғолиб аниқлангунга қадар банд қилиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат харидлари корпоратив буюртмачилари ва иштирокчилари киритган закалатлари (бундан буён матнда ижрочи деб аталади) шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ёки белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар банд қилиб қўйилади.
(38-банднинг учиничи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Электрон давлат харидларининг якунига кўра, портал томонидан автоматик равишда намунавий шакл асосида шартнома шакллантирилади ва шартнома томонларининг шахсий кабинетларига юборилади, шунингдек тузилган шартномалар электрон реестрига киритиш орқали рўйхатдан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Оператор тузилган шартномалар бўйича ахборотни Молия вазирлиги ва Операторнинг маълумотлар базалари электрон ҳамкорлиги орқали Молия вазирлигига юборади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги (бундан буён матнда ғазначилик деб аталади) шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни қабул қилгандан сўнг бир иш куни мобайнида автоматик тартибда ДМБАТда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади ва шартнома суммасини ҲККПга ўтказиб беради.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда олдиндан тўлов шартлари шартномада назарда тутилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғига (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Корпоратив буюртмачилар шартнома порталда рўйхатга олинган пайтдан бошлаб, шартнома бўйича тўловларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун беш иш куни мобайнида ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказадилар. Бунда закалат, шартнома бўйича тўлаш суммасига қўшиб ҳисобланади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғига (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Агарда, корпоратив буюртмачи шартномада белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаган тақдирда, унинг закалати уч иш кунида, мазкур муддат тугаганидан сўнг, кейинчалик унга хизмат кўрсатувчи банк ҳисобига ўтказиш учун, ижрочининг ҲККПдаги тегишли ҳисоб рақамига ўтказилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. ҲККП буюртмачидан шартнома бўйича келиб тушган тўлов суммасини банд қилиб қўяди ва пул маблағлари келиб тушган куннинг эртасидан бир иш кунидан кечикмаган муддатда электрон шаклда тўловни амалга ошириш бўйича ижрочига хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур хабарнома ижрочига товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ижрочи томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ҲККП томонидан тўлов амалга оширилиши тўғрисидаги хабарномасиз етказиб берилган тақдирда, буюртмачи томонидан товарлар учун тўловни амалга оширмаслик хавфи ижрочининг зиммасида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Корпоратив буюртмачи товарни (ишни, хизматни) қабул қилгандан кейин уч иш куни мобайнида Операторга ўзининг шахсий кабинети орқали товарни (ишни, хизматни) тўлиқ ҳажмда қабул қилганлик тўғрисидаги ахборотни юборишга мажбур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Бюджет буюртмачиси товарни (ишни, хизматни) қабул қилгандан сўнг уч иш куни мобайнида шартнома асосида товарни (ишни, хизматни) тўлиқ ҳажмда қабул қилганлик тўғрисидаги ахборотни, бюджет ташкилотларининг ҳисоби ва ҳисоботлари автоматлаштирилган тизимининг дастурий комплекси (бундан буён матнда ЎзБТАД деб юритилади) орқали ДМБАТга киритишга ва юборишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. ДМБАТ, бюджет буюртмачиси томонидан шартнома асосида товарни (ишни, хизматни) етказиб берганлик тўғрисидаги ахборотни олгандан кейин бир иш куни мобайнида маълумотлар базаларининг электрон алмашинуви орқали Операторга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Оператор, товарлар (ишлар, хизматлар) шартнома бўйича тўлиқ ҳажмда етказилганлиги ҳақида маълумотни олгандан сўнг, бир иш куни давомида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тўлов топшириқномасини шакллантиради ва ДМБАТга юборади, у эса тўлов топшириқномасини олгандан сўнг бир иш куни давомида бюджет буюртмачиларининг пул маблағларини ижрочига юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тўлов топшириқномасини шакллантиради ва Операторга хизмат кўрсатувчи банкка юборади, у эса тўлов топшириқномасини олгандан сўнг, бир иш куни мобайнида корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағларини ижрочига юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижрочининг закалатига қўйилган бандни бекор қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
закалатни банддан ечади ва корпоратив буюртмачининг тегишли шахсий ҳисоб рақамига қайтаради;
(50-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномавий мажбуриятларнинг бажарилганлиги ҳақидаги маълумотни порталга жойлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Шартнома бўйича етказиб бериш муддати тугагандан сўнг, товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлиги ҳақидаги маълумот мавжуд бўлмаса, портал бир иш куни мобайнида автоматик режимда буюртмачи ва Молия вазирлигини хабардор қилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Буюртмачи томонидан шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумот тақдим қилинмаганда, ҲККП шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш муддати тугагач уч иш кунидан сўнг:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет буюртмачиларнинг шартнома бўйича пул маблағларига суд ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки у бекор қилингунга қадар банд қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив буюртмачи томонидан шартнома бўйича киритилган маблағлардан, закалатдан ташқари, бандни бекор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив буюртмачи ва ижрочининг закалатига суд ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки у бекор қилингунга қадар банд қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилмаган шартномалар бўйича маълумотларни Молия вазирлигига юборади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. ҲККП суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни банддан ечишни ва/ёки тегишли ҳисоб рақамга ўтказишни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ҲККП ижрочининг закалати жарима сифатида бюджет буюртмачисига ўтказилиши тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни бюджет буюртмачисининг бюджетдан ташқари тегишли ҳисоб рақамига ўтказишни амалга оширади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Портал, электрон давлат харидларининг якунларига кўра, битимнинг ҳақиқий суммасидан операторнинг воситачилик йиғимини буюртмачи ва иштирокчининг аванс тўловларидан ушлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Иштирокчиларнинг ва корпоратив буюртмачиларнинг банди бекор қилинган пул маблағлари, уларнинг топшириқларига асосан бошқа электрон давлат харидларида аванс тўловлари сифатида фойдаланилиши мумкин ёки хизмат кўрсатадиган банклардаги уларнинг ҳисоб рақамларига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Оператор мазкур Низомни бузганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Буюртмачилар ва иштирокчилар Операторга тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ўз вақтида тақдим этиш учун жавобгар бўлади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Оператор давлат харидлари субъектларининг ушбу операторга бериладиган электрон ҳужжатлари ва электрон хабарларининг, шу жумладан бўлажак давлат харидлари тўғрисида махсус ахборот порталида жойлаштириладиган ахборотнинг мазмуни билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатлар учун жавобгар бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 14 май
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.05.2018 й., 10/18/3015/1248-сон; 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон; 13.04.2020 й., 10/20/3015-2/0448-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)