Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ва тасдиқлаш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш тартибини соддалаштириш, шунингдек, капитал қурилишда пудратчиларнинг роли ва жавобгарлигини кучайтириш мақсадида:
1. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг давлат ривожланиш дастурларига киритилган лойиҳаларни фойдаланишга «тайёр ҳолда топшириш» шарти асосида (Engineering Procurement Construction) (кейинги ўринларда — EPC-пудратчилар) «fast-track» услубида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) реализация қилишда пудратчиларга, жумладан хорижий пудратчиларга қурилиш соҳасидаги тегишли лицензиялар ва (ёки) рухсатномаларни олмасдан, лойиҳаларни сифатли амалга ошириш бўйича тўлиқ жавобгарликни EPC-пудратчиларга юклаш шарти билан бир марталик рухсат беришга ҳақли;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 мартдаги ПФ-5963-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2020 й., 06/20/5963/0300-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
EPC-пудратчилар «fast-track» услубида лойиҳаларни реализация қилиш учун рухсат олишда шу каби лойиҳалар бўйича амалий тажрибага, муайян молиявий кўрсаткичлар ва малакали муҳандислар таркибига эга бўлиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланган бошқа мезонларга мос келиши шарт;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 мартдаги ПФ-5963-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2020 й., 06/20/5963/0300-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Архитектура ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
2. Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш фаолиятини лицензиялаш бекор қилинсин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказадиган шахсларни аккредитациялашга масъул орган ҳисобланади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 мартдаги ПФ-5963-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2020 й., 06/20/5963/0300-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 мартдаги ПФ-5963-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2020 й., 06/20/5963/0300-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5392-сон Фармони учинчи бандининг бешинчи хатбошиси ҳамда унинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб топилсин.
6. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
архитектура ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини лицензиялаш тартиби ҳамда қурилиш соҳасидаги айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш учун киритишни;
қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритишни таъминласин.
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 май,
ПФ-5445-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2018 й., 06/18/5445/1245-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон; 14.03.2020 й., 06/20/5963/0300-сон; 28.11.2020 й., 06/20/6119/1570-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)