16.05.2018 йилдаги 367-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 17.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Угом-Чотқол давлат биосфера резерватини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, шунингдек, Тошкент вилоятининг алоҳида экологик, тарихий ва эстетик аҳамиятга молик табиий объектларини кейинчалик сақлаб қолиш, табиий ресурсларини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва улардан барқарор фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари ҳудудларининг бир қисмида буюртма қўриқхона ташкил этилганлиги ва у доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари ҳудудларининг бир қисмида буюртма қўриқхона негизида умумий майдони 42952,81 гектар бўлган Угом-Чотқол давлат биосфера резервати (кейинги ўринларда давлат биосфера резервати деб аталади) иловага мувофиқ ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биосфера резервати «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ юритувида бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биосфера резерватининг қўриқлаш ходимлари тегишли ҳуқуқлар ва имтиёзлар берилган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторларига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖга берилаётган биосфера резерватига фаолиятни молиялаштириш манбалари, шу жумладан қонун ҳужжатларида тақиқланмаган молиялаштиришнинг бошқа манбалари, муҳофаза этиладиган ҳудудларга бериладиган имтиёзлар ва преференциялар сақланиб қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда биосфера резервати ҳудудини зоналарга бўлсин, ҳар бир зонанинг (қўриқхонага айлантирилган зона, оралиқ зона, ўтиш зонаси) чегараларини батафсил тавсифласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Угом-Чотқол давлат биосфера резервати тўғрисидаги низом лойиҳасини бир ой муддатда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биосфера резерватидан самарали фойдаланилишини, табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаш, қайта тиклаш ва тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 16 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
367-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 майдаги 367-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларида жойлашган Угом-Чотқол давлат биосфера резервати ҳудуди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ҳудудлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Контур зоналари

Ҳудудлар номи

Берилаётган табиатни муҳофаза қилиш объектлари

Майдони,
га

1.

Паркент тумани

«Паркент» ўрмон хўжалигининг 1-участкаси

9 207,7

2.

«Чанги» массиви ҳудуди

401,31

3.

«Гулбоғ» массиви ҳудуди

44,0

4.

«Паркент» ўрмон хўжалигининг 2-участкаси

7 785,3

5.

Кон мелиорацияси синов пункти

1 066,0

6.

Чотқол давлат биосфера қўриқхонасининг Бошқизилсой участкаси*

11 018,0

7.

«Паркент» ўрмон хўжалигининг 3-участкаси

641,0

8.

«Паркент» ўрмон хўжалигининг 1-участкаси

1 433,5

9.

Бўстонлиқ тумани

«Бурчмулла» ўрмон хўжалиги

256,0

10.

Оҳангарон тумани

«Шоввозсой» ўрмон хўжалиги

11 100,0

Жами

42 952,81

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ушбу ҳудудда давлат қўриқхоналари учун назарда тутилган қўриқхона зонаси сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Контур зоналари билан ҳудудлар чегараси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.05.2018 й., 09/18/367/1237-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)