1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.11.00 Давлат бюджетининг касса ижроси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг бюджет харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган бюджет харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 15 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1941-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 24 ноябрдаги 110-сон «Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг бюджет харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган бюджет харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1941, 2009 йил 16 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2009 й., 16-сон, 206-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 4 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 4 апрелдаги 70-сон буйруғига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг бюджет харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган бюджет харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси корхоналари, ташкилотлари, муассасалари ҳамда ҳарбий қисмлари харажатлари, шунингдек махфий хусусиятга эга харажатлари бўлган бошқа бюджет ташкилотларининг (кейинги ўринларда — бюджет ташкилотлари) махфий харажатларнинг ғазна ижроси тартибини белгилайди.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 1-банддаги «Бюджетдан маблағ олувчиларнинг товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчилар (кейинги ўринларда — мол етказиб берувчилар) билан шартномаларини рўйхатга олиш» деган сўзлар «Бюджет ташкилотларининг товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчилар (кейинги ўринларда — мол етказиб берувчилар) билан шартномаларини рўйхатга олиш (ҳисобга олиш)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «ғазначилик бўлинмалари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг» деган сўзлар «ғазначилик бўлинмалари, бюджет ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «Бюджетдан маблағ олувчилар» деган сўзлар «Бюджет ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 3 ва 13-бандлардаги «бюджетдан маблағ олувчилар» деган сўзлар «бюджет ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Бюджет ташкилотларининг махфий характерга эга бўлган харажатлари Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидан (кейинги ўринларда — ЯҒҲ) мазкур Низом талаблари доирасида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бюджет ташкилотларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган маблағларини нақд пулда олиш учун уларнинг тегишли банклардаги 23404, 23432, 23430, 23426 баланс ҳисобварақларидан фойдаланилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) қуйидаги мазмундаги 41 — 44-бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«41. Бюджет ташкилотлари 23404, 23432, 23430, 23426 баланс ҳисобварақларидан мажбурий тўловларни амалга ошириш ва нақд пул маблағлари олиш учун тегишли банкка тўлов ҳужжати ва чек тақдим қилиш йўли билан маблағларни тасарруф қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу ҳисобварақларда ишлатилмаган маблағлар молия йили мобайнида ЯҒҲга қайтарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. ЯҒҲдан харажатлар Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифи 4821190 харажатлар моддасида акс эттириш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бюджет ташкилотлари харажатларининг ғазна ижроси назорати Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифига мувофиқ тузилган харажатлар сметасининг чораклик ажратилган маблағлари доирасида алоҳида ахборот тизимда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Бюджет ташкилотлари тўловларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларида (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) белгиланган тартибда ғазначилик бўлинмаларига имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Молия йилига қўшимча даврда ва жорий молия йилида ўтган молия йилининг кредитор қарздорликларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларида (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) II боб номидаги «Бюджетдан маблағ олувчилар» деган сўзлар «Бюджет ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) 8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«8. Бюджет ташкилотлари ёки молия органлари томонидан тегишли молия органларида ўрнатилган тартибда рўйхатга олинган якка тартибдаги ва умумий харажатлар сметаси ҳамда уларга ўзгартиришлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда молия органлари томонидан тақдим қилинган харажатлар сметасига ўзгартиришлар назорати ғазначилик бўлинмалари томонидан чораклик ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ғазначилик бўлинмалари томонидан юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) ва касса харажатларини амалга ошириш фақат уларга бюджет ташкилотлари харажатлар сметаларини тақдим қилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«12. Ғазначилик бўлинмалари бюджет ташкилотларининг мол етказиб берувчилар билан шартномалар тузиши ва улар томонидан Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифининг тегишли моддалари бўйича кредиторлик қарзларни ҳисобга олган ҳолда, харажатлар сметасида ажратилган чораклик маблағлар доирасида амалга оширилиши устидан назорат қилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) 15-банддаги «бюджетдан маблағ олувчиларнинг» ва «бюджетдан маблағ олувчилар» деган сўзлар тегишлича «бюджет ташкилотларининг» ва «бюджет ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«16. Қабул қилинган юридик мажбуриятларнинг ажратилган маблағлар суммасидан, шунингдек касса харажатларининг аниқланган маблағлари суммасидан ортиқча амалга оширилишига олиб келадиган миқдорда маблағларини камайтиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ажратиладиган маблағларининг камайтирилиши томонлар юридик мажбуриятини ўзаро камайтирган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажратилган маблағлар кўпайтирилгандан сўнг, бюджет ташкилотлари ва уларнинг мол етказиб берувчилари ўртасида тузилган хўжалик шартномаларига томонларнинг юридик мажбуриятлари айнан бир хилда кўпайтирилишини кўзда тутадиган ўзгартиришлар киритиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бюджет ташкилотлари ташаббуси билан харажатлар сметаларига киритилаётган камайтиришларнинг ғазначилик бўлинмалари билан келишуви қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) бюджет ташкилоти тегишли хат билан хизмат кўрсатувчи ғазначилик бўлинмасига харажатлар сметасига ўзгартириш сўровини (кейинги ўринларда — сўров) тақдим қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ғазначилик бўлинмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган ва рўйхатга олинган (ҳисобга олинган) шартномалар (касса харажатлари) суммаларини таклиф қилинаётган аниқликларни ҳисобга олган ҳолда аниқланган (таклиф қилинаётган) маблағлар суммаларидан ошмаганлиги бўйича сўровни текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камайтириш режалаштирилаётган маблағлар бўйича бюджет ташкилотининг тегишли харажатлар моддалари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) ва харажатлар тўловларини амалга оширишни ваколатли орган томонидан бюджет ташкилотининг харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги тегишли қарори қабул қилингунга қадар (камайтириш кўзланаётган суммалар қисмида), тўхтатиб қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир иш кунидан ошмаган муддатда сўровга «КЕЛИШИЛДИ» штамп, имзо ва рўйхатга олинган сана қўйилган ҳолда бюджет ташкилотига қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ғазначилик бўлинмасига келишув учун тақдим қилинган ўзгартириш сўрови асосли сабабларга кўра қондирилиши мумкин бўлмаган ҳолларда, ғазначилик бўлинмаси бир кун муддатда қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бюджет ташкилоти келишилган сўровни олгандан сўнг икки иш куни мобайнида уни ажратилган бюджет маблағларини бош тақсимловчиси орқали тегишли молия органига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия органи ўзгартириш киритишни рад қилган ҳолатда, бюджет ташкилоти мажбуриятлар олиш ва харажатларни амалга оширишни тўхтатиб қўйилишини бекор қилиш учун тегишли молия органининг хатини илова қилган ҳолда хизмат кўрсатувчи ғазначилик бўлинмасига хат юборади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«20. Бюджет ташкилотларининг тасдиқланган маблағларига камайтиришлар киритилиши зарур бўлганда, мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, молия органлари бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларига ўрнатилган тартибда киритилаётган ўзгартиришларни ғазначилик бўлинмасига улар тузилган кундан сўнг икки иш кунидан кечикмаган муддатда келишиш учун тақдим қилади (тақдимнома, маълумотнома-билдиришнома ва бошқалар).»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«22. Ғазначилик бўлинмалари мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган, таклиф қилинаётган ўзгартиришларни киритиш мумкинлиги юзасидан тегишли бюджетларда турувчи бюджет ташкилотлари бўйича амалга оширилган касса харажатлари, шунингдек банд қилинмаган юридик мажбуриятларни тасдиқланган маблағлар билан солиштириш орқали кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳудудларда жойлашган, республика бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотлари ўзгартириш бўйича юқорида кўрсатилган ҳужжатларни жойлардаги тегишли ғазначилик бўлинмасига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Текширувлар ижобий натижалар берганда ва кўрсатилган харажатлар турлари бўйича харажатлар сметасига таклиф қилинаётган ўзгартиришлар киритишнинг имкони мавжуд бўлганда, ғазначилик бўлинмалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғазначиликнинг дастурий мажмуида камайтирилиши кўзланаётган тегишли бюджет ташкилотларининг кейинги юридик мажбуриятларини рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) ва касса харажатларини амалга оширишни тўхтатиб қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар тақдим қилинган куннинг кейинги кунидан кечикмаган муддатда, ижобий хулосани тақдим қилинган ҳужжатлар билан биргаликда тегишли молия органига йўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ғазначилик бўлинмалари томонидан юридик мажбуриятларни қабул қилиш, шунингдек бюджет ташкилотларининг кейинги касса харажатларини амалга оширишни тўхтатиб қўйишни бекор қилиш молия органлари томонидан ғазначилик бўлинмаларига, ғазначилик бўлинмалари билан ўрнатилган тартибда келишилган асосда барча тасдиқланган ва рўйхатга олинган, бюджет ташкилотларининг тасдиқланган тегишли якка тартибдаги сметаларига киритилган ўзгартиришлар рўйхати нусхалари тақдим қилингандан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Юридик мажбуриятлар билан банд бўлмаган ажратилган маблағлар мавжуд бўлмаганда ҳамда молия органларига тақдим қилинган ҳужжатларда таклиф қилинаётган ўзгартиришлар киритишнинг имкони бўлмаган ҳолларда, ғазначилик бўлинмалари уларни молия органлари томонидан ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб икки иш кунидан кечикмаган муддатда, таклиф қилинаётган ўзгартиришларни киритиш имкони йўқлиги сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма хулоса тузади ва молия органига қайтаради.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16) 25-банддаги «бюджетдан маблағ олувчиларнинг тасдиқланган бюджетдан ажратилган» деган сўзлар «бюджет ташкилотларининг тасдиқланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17) IV боб номидаги «рўйхатга олиш» деган сўзлар «рўйхатга ва ҳисобга олиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18) 31-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Бюджетдан маблағ олувчиларнинг» деган сўзлар «Бюджет ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«32. Ғазначилик бўлинмалари томонидан бюджет ташкилотларининг шартномалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича — рўйхатдан ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича — ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Бюджет ташкилотлари томонидан юридик мажбуриятларнинг қабул қилиниши, уларнинг харажатлар сметаларида Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифининг тегишли моддалари бўйича кўзда тутилган, ажратиладиган маблағлари ҳажми доирасида амалга оширилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«43. Бюджет ташкилотларининг ички хўжалик юритувчи бўлинмалари томонидан товарлар етказиб бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг кир ювиш бўлинмалари, меҳмонхоналари, таъмирлаш-қурилиш гуруҳлари (бригадалари) ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва гўшт-сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ёрдамчи хўжаликлари) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан ички хўжалик шартномалари ва тўловларни амалга ошириш учун асос бўладиган, ички хўжалик шартномалари бўйича товар (иш, хизмат)лар етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бюджет ташкилотлари томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар асосида тўловларни ўтказиш ғазначилик бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг, қоидага кўра, бюджетдан ташқари ҳисобварақларига кейинчалик уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ кўзда тутилган мақсадларга ишлатиш билан амалга оширилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«44. Шартномалар тузмасдан, мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шакл бўйича икки нусхада Сўровнома ва тўлов топшириқномалари асосида маблағлар қуйидагиларга:»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«45. Бюджет ташкилотлари сўмдаги қийматига қайта ҳисобланган, чет эл валютасидаги импорт қилинаётган товар-моддий бойликлар учун шартномалар тузишда юзага келиши мумкин бўлган курс фарқини қоплаш учун етарли маблағлар захирасини кўзда тутишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юзага келиши мумкин бўлган курс фарқини қоплаш учун етарли маблағларнинг захираси ҳар бир шартнома бўйича якка тартибда бюджет ташкилотлари ва ғазначилик бўлинмалари томонидан, зарур бўлганда — тегишли молия органи иштирокида шартноманинг тузилган санаси, кўзда тутилаётган муддатлари ва валюта курсининг кутилаётган ўзгаришлари билан боғлиқ ҳолда аниқланади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«50. Бюджет ташкилотлари ва мол етказиб берувчилар билан бюджет маблағлари ҳисоби қисмидан тузилган шартномалар, фақат уларнинг ғазначилик бўлинмаларида рўйхатга олинганидан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Бюджет ташкилотлари билан мол етказиб берувчилар ўртасида тузиладиган шартномалар тегишли ғазначилик бўлинмаларида уларга берилган тегишли рақам ва рўйхатга олинган (ҳисобга олинган) сана кўрсатилган ҳолда мажбурий рўйхатга олиниши (ҳисобга олиниши) лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Бюджет ташкилотлари ғазначилик бўлинмаларига шартномани рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) учун шартноманинг икки асл нусхаси ва битта кўчирма нусхаси билан биргаликда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тўлов жадвали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома суммаси энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этганида буюртмачи томонидан тузиладиган танлов комиссияси баённомаси нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома суммаси энг кам иш ҳақининг олти минг бараваридан ортиқ миқдорни ташкил этганида қонун ҳужжатларига мувофиқ тендер комиссияси баённомаси нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар шартнома ваколатли давлат органининг қарорига мувофиқ танлов (тендер) савдоларисиз тузилган бўлса, мазкур қарорининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли фаолият тури учун лицензиянинг ёки рухсатнома тусидаги ҳужжатнинг нусхаси (товарларни етказиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялашни ёки рухсатнома тусидаги ҳужжат олишни талаб қилса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) капитал қўйилма харажатлари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, ҳисоб-китоб (смета) қиймати 2,0 млрд.сўм ва ундан ортиқ бўлган ижтимоий ва фуқаро объектлари бўйича қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатларининг Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган нусхаси (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари мавжуд бўлган объектлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларни параллел равишда лойиҳалаштириш билан бир вақтда қуриш ва реконструкция қилишда ваколатли давлат органининг қарори нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) автотранспорт, машина, техника ва ускуналарни жорий, ўрта ва мукаммал таъмирлаш ҳолларда нуқсон далолатнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бино ва иншоотларни жорий ва ўрта таъмирлашда бажариладиган ишлар суммаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг юз бараваридан ошган ҳолларда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисида хулоса нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) бинолар, иншоотлар ва ички хўжалик йўлларини мукаммал таъмирлашда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар, иншоотлар ва ички хўжалик йўлларини мукаммал таъмирлаш манзилли рўйхати нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилганлиги бўйича хулоса нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ғазначилик бўлинмаси бюджет ташкилоти томонидан шартнома тақдим қилинган кундан бошлаб уч иш куни давомида шартномада кўрсатилган суммани бюджет ташкилотининг харажатлар сметасида кўзда тутилган тегишли режали ажратилган маблағларнинг мавжудлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тузилган шартномага мувофиқ тўланиши лозим бўлган пул маблағлари суммаси бюджет ташкилотининг харажатлар сметасида кўзда тутилган тегишли режали ажратилган маблағлар суммасидан ошса, ушбу шартнома бюджет ташкилотига уни ғазначилик бўлинмаси томонидан рўйхатга олинмасдан (ҳисобга олинмасдан) қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Шартномаларни рўйхатга олиш, шартноманинг иккита асли ва нусхасининг барча варақларига рўйхатдан ўтказиш рақами ва санасини кўрсатиб «Рўйхатдан ўтказилди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш, шунингдек ғазначилик бўлинмасининг ваколатли шахси томонидан шахсий имзосини ва «Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш» муҳрини қўйиш йўли орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномаларни ҳисобга олиш, шартноманинг иккита асли ва нусхасининг барча варақларига ҳисобга олиш рақами ва санасини кўрсатган ҳолда «Шартнома бўйича тўловлар шахсий ғазна ҳисобварағи қолдиғи доирасида амалга оширилади» ёзуви билан «Ҳисобга олинди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш ҳамда ваколатли шахс томонидан шахсий имзосини қўйиш йўли орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга ва ҳисобга олинганидан сўнг шартноманинг кўчирма нусхаси ғазначилик бўлинмасида ҳисоб юритиш ва сақлаш учун қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Шартномалар ҳисоби Ғазначилик дастурий мажмуида электрон тарзда бюджет ташкилоти ва мол етказиб берувчининг номи ва реквизитлари, шунингдек шартнома суммаси, унинг рақами ва тузилган санаси, ғазначилик бўлинмаси томонидан уни рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда бюджет ташкилотларининг товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчилар билан тузган шартномаларини рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) Китобида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича амалга оширилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27) IV бобнинг3-параграф номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3-§. Махфий харажатлар бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш (ҳисобга олиш)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«56. Махфий харажатлар бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) учун бюджет ташкилоти томонидан ғазначилик бўлинмасига шартноманинг асл нусхаси, мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шакл бўйича икки нусхада сўровнома ҳамда мазкур Низомнинг 52-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими бюджет ташкилотининг ваколатли вакили иштирокида сўровномада кўрсатилган маълумотларни шартноманинг асл нусхасида кўрсатилган маълумотлар билан, шунингдек мазкур Низомнинг 52-бандида кўрсатилган ҳужжатларни шартнома билан солиштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча солиштиришлар тугаганидан сўнг шартнома ва унга илова қилинган мазкур Низомнинг 52-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар бюджет ташкилотининг ваколатли вакилига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғазначилик бўлинмаси ходимлари томонидан тақдим қилинган шартноманинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг асл нусхасидан нусха олиш қатъиян ман қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Тақдим қилинган сўровномада хато ва (ёки) камчиликлар мавжуд бўлмаган ҳолда сўровномада кўрсатилган шартномани рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) бўйича кейинги тадбирларни амалга ошириш учун сўровнома қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акс ҳолда, сўровнома бюджет ташкилотига мавжуд хато ва (ёки) камчиликларни бартараф қилиш учун қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ғазначилик бўлинмаси бюджет ташкилоти томонидан сўровномани қабул қилган кундан бошлаб уч иш куни давомида шартномада кўрсатилган суммани бюджет ташкилотининг харажатлар сметасида кўзда тутилган тегишли режали ажратилган маблағларининг мавжудлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар сўровнома ва тузилган шартномага мувофиқ тўланиши лозим бўлган пул маблағлари суммаси бюджет ташкилотининг харажатлар сметасида кўзда тутилган тегишли режали ажратилган маблағлар суммасидан ошса, ушбу шартнома ғазначилик бўлинмасида рўйхатга олинмайди (ҳисобга олинмайди), тегишли сўровнома эса бюджет ташкилотига қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Махфий харажатлар бўйича шартномаларни рўйхатга олиш (ҳисобга олиш), сўровномалар асосида сўровномаларнинг олд томонига «Рўйхатдан ўтказилди» («Ҳисобга олинди») штампи қўйилган ва рўйхатга олинган (ҳисобга олиш) рақам ва санаси кўрсатилган кундан бошлаб уч иш куни давомида ғазначилик бўлинмасининг мансабдор шахси ўзининг шахсий имзоси ва ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олингандан (ҳисобга олингандан) сўнг сўровноманинг икки нусхаси бюджет ташкилотига қайтарилади, бир нусхаси эса ғазначилик бўлинмасида ҳисоб юритиш ва сақлаш учун қолдирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг Захира жамғармалари ҳисобидан махфий характерга эга бўлган харажатлар тўловлари бюджет ташкилотларининг сўровномаси бўйича мазкур Низомда бюджет ташкилотларининг махфий харажатларини амалга ошириш учун кўзда тутилган тартиб билан бир хилда амалга оширилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29) V бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«V. Бюджет ташкилотлари томонидан қабул қилинган молиявий мажбуриятлар бўйича тўловларни амалга ошириш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«63. Бюджет ташкилотлари томонидан иккинчи тараф олдида молиявий мажбуриятлар уларга етказиб бериладиган товар (иш, хизмат)лар учун ўтказилиши лозимлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, ҳисобланган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар бўйича қарздорлик асосида қабул қилинади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31) V бобнинг 2-параграф номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2-§. Махфий харажатлар бўйича тўловларни амалга ошириш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«65. Махфий харажатлар бўйича тўловларни амалга ошириш учун бюджет ташкилотлари томонидан ғазначилик бўлинмаларига тўлов ҳужжатларини ҳисобварақ-фактура билан бирга тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳисобварақ-фактура ғазначилик бўлинмаси томонидан юридик мажбуриятга мувофиқлигига текширилади ва бюджет ташкилотига қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобварақ-фактуралардан нусха олиш ва ғазначилик бўлинмасида сақлаш қатъиян ман этилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33) қуйидаги мазмундаги 651 — 653- бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«651. Бюджет ташкилотлари томонидан тўлов ҳужжатларининг тақдим қилиниши ва ғазначилик бўлинмаларида расмийлаштирилиши тартиби Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларининг (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) 1 ва 2-иловаларидаги шакллар ва 183 — 186-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бюджет ташкилоти томонидан тақдим қилинадиган тўлов ҳужжатларининг тўлов мақсадида тегишли шахсий ғазна ҳисобварақ рақами, ташкилот номи, СТИР, бюджет таснифига мувофиқ харажатлар моддаси, ҳамда юридик ва молиявий мажбурият санаси ва тартиб рақами кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
652. Тўловлар амалга ошириб бўлинганидан сўнг тўлов ҳужжатларининг биринчи ва иккинчи нусхалари ғазначилик бўлинмаларининг тегишли бўлимларида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
653. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича маблағлар харажатлар сметасининг тегишли моддасида назарда тутилган маблағлар доирасида уларнинг тегишли банклардаги 23404, 23432, 23430, 23426 баланс ҳисобварақларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тўлов ҳужжатининг ғазначилик бўлинмаларида қолдириладиган биринчи ва иккинчи нусхаларининг тўлов мақсадида «Махфий» ёзуви ёзилади, бюджет ташкилотларига мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган шаклдаги кўчирма билан қайтариб бериладиган учинчи нусхасида тегишли харажат моддалари ва уларнинг суммалари кўрсатилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34) V бобнинг 4-параграф номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4-§. Махфий бўлмаган харажатлар бўйича тўловларни амалга ошириш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«78. Ғазначилик бўлинмаси бюджет ташкилотларининг тўлов топшириқномалари асосида ғазна ҳисобварақларидан харажатлар тўловини бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларининг тегишли моддаларида кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Бюджет ташкилотларининг харажатлари тўлови тўлов топшириқномалари асосида қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотларининг тегишли моддалари бўйича маблағлар қолдиқлари суммалари доирасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар тўлов топшириқномасида кўрсатилган сумма ғазначилик бўлинмасида рўйхатга олинган (ҳисобга олинган) шартномага мувофиқ тўланиши лозим бўлган пул маблағлари суммасидан ошмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобварақ-фактура ёки товар (иш, хизмат)лар етказиб берилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлганда ва бюджет ташкилотининг мол етказиб берувчи олдидаги қарздорлигини, шунингдек бюджет ташкилотининг мол етказиб берувчига аванс тўловлари ўтказишини мажбурловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов топшириқномасида кўрсатилган мол етказиб берувчининг, шунингдек бюджет ташкилотининг номи ва реквизитлари шартнома ва ҳисобварақ-фактураларда ёки товар (иш, хизмат)лар етказиб берганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларда мол етказиб берувчининг, шунингдек, бюджет ташкилотининг номи ва реквизитлари мувофиқ бўлганида.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36) Қуйидаги мазмундаги 791 ва 792-бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«791. Бюджет ташкилотлари томонидан тўлов ҳужжатларининг тақдим қилиниши ва ғазначилик бўлинмаларида расмийлаштирилиши тартиби Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларининг (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) 1 ва 2-иловаларидаги шакллар ва 183 — 186-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бюджет ташкилоти томонидан тақдим қилинадиган тўлов ҳужжатларининг тўлов мақсадида тегишли шахсий ғазна ҳисобварақ рақами, ташкилот номи, СТИР, бюджет таснифига мувофиқ харажатлар моддаси ва юридик ва молиявий мажбурият санаси ва тартиб рақами кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
792. Тўловлар амалга ошириб бўлинганидан сўнг тўлов ҳужжатларининг биринчи ва иккинчи нусхалари ғазначилик бўлинмаларининг тегишли бўлимларида сақланади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37) 86-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Бюджетдан маблағ олувчиларнинг» деган сўзлар «Бюджет ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«87. Ғазначилик бўлинмалари қонунчиликка мувофиқ зарур махфийлик режимига риоя қилиш, мазкур Низом талабларига мувофиқ рўйхатга олинган (ҳисобга олинган) шартномаларнинг бюджет ташкилотлари харажатлари сметасида кўзда тутилган маблағларга мувофиқлиги ва бюджет ташкилотлари харажатлари тўлови устидан назоратнинг тўғри амалга оширилиши учун жавобгардирлар.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 4-иловасига мувофиқ таҳрирда 4-илова билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 4 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг бюджет харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган бюджет харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган харажатларнинг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЎЛОВ ЖАДВАЛИ ________ ва _________ билан ______ умумий суммаси 20____ й. «____» __________-сон _______ шартнома (юридик мажбурият)га
Ғазначилик бўлинмаси ходими қабул қилди «____» ____________ 20___ г. __________________
Бюджет ташкилоти ходими қабул қилди «____» _____________ 20___ г. _________________
(имзо)
(имзо)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* ушбу сатр бюджет ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электр энергияси етказиб бериш, коммунал хизматлар кўрсатиш, алоқа хизмати ва бошқа шунга ўхшаган ҳар ой кўрсатиладиган хизматлар кўрсатиш учун шартномалар бўйича ҳар ойлик муддатда ва миқдорларда олдиндан тўлов амалга оширилган ҳолатларда тўлдирилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг бюджет харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган бюджет харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган харажатларнинг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет ташкилотларининг мол етказиб берувчилар билан тузган шартномаларини (юридик мажбуриятларни) рўйхатга олиш (ҳисобга олиш)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КИТОБИ

Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг бюджет харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган бюджет харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган харажатларнинг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) учун СЎРОВНОМА ______-сон 20___ й. «___» ___________ 20___ й. ________________га
Бюджет ташкилоти номи_____________________ СТИР ____________________________ Шахсий ҳисобварағи_____________________
Юридик мажбурият рақами
Юридик мажбурият санаси
Тўловни олувчининг номи
Тўловни олувчининг банк реквизитлари (шахсий ғазна ҳисобварағи)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг бюджет харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган бюджет харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган харажатларнинг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш