Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 15 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 574-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1993 йил 23 июндаги 76-сон «Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 574, 1998 йил 21 декабрь) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 14 апрель,
14/16-сон
Келишилган:
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2018 йил 14 апрель
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2018 й., 10/18/574-1/1227-сон)