Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 08.05.2018 йилдаги 345-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ҳужжат 08.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган айрим товарларни беғараз бериш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига белгиланган тартибда жойлаштирилган товарлардан мақсадли фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 742-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини, қимматли қоғозларни, қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларни тегишлилиги бўйича «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ташкилотларига, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига топшириши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа товарлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан кимошди савдосини ўтказиш тартибида сотувга қўйилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат фойдасига воз кечилган товарларни реализация қилишдан тушган тушумлар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамида (ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида) жамланилиши ва тақсимланилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан иловага мувофиқ давлат фойдасига воз кечилган товарларни (бундан буён матнда товарлар деб юритилади) истисно тариқасида мактабгача таълим муассасалари, меҳрибонлик уйлари, «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари ҳамда тегишли бюджет ташкилотларига беғараз бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси белгиланган тартибда товарларни Тошкент шаҳар ҳокимлигига топширилишини, Тошкент шаҳар ҳокимлиги эса қабул қилинишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқ қабул қилиб олган товарларни белгиланган тартибда мактабгача таълим муассасалари, меҳрибонлик уйлари, «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари, тегишли бюджет ташкилотларига беғараз берилишини таъминласин ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборот тақдим қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов, Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 8 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
345-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 майдаги 345-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан давлат фойдасига воз кечилган ва мактабгача таълим муассасалари, меҳрибонлик уйлари, «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари ҳамда тегишли бюджет ташкилотларига беғараз бериладиган товарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Товарлар номи

Миқдори

Қиймати

(АҚШ доллари)

1.

Гиёҳвандликка қарам шахсларни даволашда фойдаланиладиган дори воситалари

49,1 кг

218 400,0

2.

Керамик плиткалар

80 000,0 кг

21 656,0

3.

Полимер қопламали пўлат ўрамлар

17 400,0 кг

18 977,0

4.

Металлга ишлов бериш учун мўлжалланган филтерлар

5,5 кг

18 352,0

5.

Пичоқлар

4 000 дона

6 000,0

6.

Трикотаж матолар

445,9 кг

1 885,6

7.

Эркаклар ва аёллар ички кийимлари

10 500 дона

915,0

8.

Турли хил рангдаги ипак матоли эркаклар бўйинбоғи

8 600 дона

172,0

9.

500 кг ҳажмдаги ноозиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлашга мўлжалланган қоплар

8 000 дона

73 050,0

10.

Сабзавотларни қоплашга мўлжалланган қоплар

4 000 дона

90,0

11.

Инвентарлар учун металл ускуналар

1 дона

44,0

12.

Болалар пластмасса ўйинчоқлари

1 820,0 кг

1 385,0

Жами:

360 926,6