Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 01.11.2004 йилдаги 512-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Ҳужжат 01.11.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ СОТИЛИШИ ҲАМДА УНДАН ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия билан таъминловчи ташкилотлар томонидан етказиб берилаётган ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан истеъмол қилинаётган электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини янада такомиллаштириш, берилган электр энергияси учун тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 29 сентябрдаги Ф-2047-сон фармойиши билан ташкил этилган Махсус комиссия, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2005 йил 1 январдан бошлаб берилган электр энергияси учун аҳолидан маблағ йиғиш билан шуғулланувчи тузилмалар ва штатдаги лавозимларни қисқартириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси Махсус комиссия билан биргаликда бир ой муддатда энергия билан таъминловчи ташкилотларнинг янги тузилмасини қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, бунда берилган электр энергияси учун аҳолидан маблағ йиғиш функциялари бекор қилинсин ҳамда уларга электр энергияси учун тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши устидан назорат қилиш ва истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақ тўланмаган тақдирда истеъмолчиларни тармоқдан узиб қўйиш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг 2008 йилгача бўлган даврда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг барча тоифаларида — ташқаридан аралашишга йўл қўймайдиган ва муддати ўтказиб юборилган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда истеъмолчиларни электр энергияси манбаларидан ўз-ўзидан узиб қўйиш имконини берадиган электр энергиясини ҳисобга олишнинг замонавий приборларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси корхоналарида — истеъмол қилинган электр энергияси масофадан туриб ҳисобга олинишини ҳамда тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши назорат қилинишини таъминлайдиган электр энергияси истеъмолини ҳисобга олишнинг, электр энергиясини сотиш ва тармоқларда узатишда йўқотишларни назорат қилишнинг интеграциялашган компьютер тизимларини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ҳозирги вақтда фойдаланилаётган ҳисобга олишнинг индукцияли приборлари 2005—2008 йиллар мобайнида тўлиқ алмаштирилишини таъминлайдиган электр энергияси ҳисобини масофадан туриб бошқаришнинг замонавий электрон приборларини маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқиш дастурини киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва қишлоқ туманлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил этилган ширкатларнинг насосларини сувдан фойдаланувчилар уюшмаларига ёки насослардан якка тартибда фойдаланувчи фермер хўжаликларига беришни бир ой муддатда тугалласин, кейинчалик ширкатлар қайта ташкил этилганда эса мажбурий тартибда бир ой муддатда бир вақтнинг ўзида янги фойдаланувчилар билан шартномалар тузган ҳолда насосларнинг тегишли равишда берилишини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил этилган ширкатлар ҳудудидаги электр тармоқлари энергия билан таъминловчи ташкилотларга берилишини 2005 йил 1 мартгача бўлган муддатда амалга оширсин, илгари ширкатлар орқали ҳисоб-китоб қиладиган барча уй хўжаликларида ҳисобга олиш приборлари ўрнатилишини таъминласин, улар билан электр энергиясидан фойдаланишга якка тартибдаги шартномалар тузсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хатлов натижалари бўйича 2005 йил 1 июлгача бўлган муддатда барча насослар ва насос станциялари ҳисобга олишнинг замонавий приборлари ва тизимлари билан жиҳозланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ҳисобга олиш приборлари ўрнатилмасдан ерларни суғориш учун фойдаланиладиган насослардан фойдаланиш ҳолати мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарликнинг тегишли чора-тадбирлари қўлланилган ҳолда электр тармоқларига рухсат берилмаган уланишга тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномалар тузилишини ҳамда барча йирик насос станцияларининг ажратилган бюджет лимитларига қатъий мувофиқ равишда энергия истеъмоли устидан назоратни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ускуналарнинг энергия сарфини камайтириш мақсадида уч ой муддатда Насос хўжалигини замонавийлаштириш дастурини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбарлари (Жалолов) насос станциялари муассасалари томонидан энергия истеъмолининг бюджет лимитларидан ортиқча сарфланиши учун шахсан жавоб бериши тўғрисида огоҳлантирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда компания корхоналарида, улар даромадлари ва харажатлари алоҳида ҳисобга олинишини, ҳисобга олишнинг бирхиллаштирилишини, компания балансини жамлаш имкониятини таъминловчи ҳисобга олишнинг асосий қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда электр энергиясини тармоқларда узатишда технологик йўқотишларнинг асосланган нормативларини ишлаб чиқишга ва электр энергияси оқимлари ҳисобининг интеграциялашган компьютер тизимини 2005 йилда жорий этишга техник топшириқни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси тизимининг раҳбар кадрларини ва мансабдор шахсларини аттестациядан ўтказиш учун иловага* мувофиқ таркибда комиссия тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси тизимининг компаниянинг молия-иқтисодий фаолияти учун масъул бўлган раҳбар кадрларини ва мансабдор шахсларини икки ой муддатда аттестациядан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия ва банк тизимларидан малакали кадрларни тизимга жалб этиш ҳисобига «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси иқтисодий хизматларини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини мустаҳкамласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ў.Т. Султонов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 1 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
512-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 44-сон, 461-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)