01.11.2004 йилдаги 511-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 01.11.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 29 сентябрдаги Ф-2047-сон фармойишига мувофиқ махсус комиссия истеъмолчиларнинг истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловларининг ҳамда энергия билан таъминловчи ташкилотлар билан ҳисоб-китобларининг аҳволини танқидий ўрганиб чиқди. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси томонидан кўрилган чора-тадбирларга қарамай ҳисоб-китоблар интизомининг бузилиши ҳоллари давом этмоқда, етказиб берилган электр энергияси учун тўловни ўз вақтида тўламаган истеъмолчиларни энергия манбаидан узиб қўйишга доир талаблар бажарилмаяпти, тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзлар кўпаймоқда. Берилаётган ва истеъмол қилинаётган электр энергиясини ҳисобга олишнинг мақбул тизими мавжуд эмас. Амалдаги ўзаро ҳисоб-китоблар механизми эскирган, у истеъмол қилинган энергия учун маблағларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини, шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши учун зарур даражадаги жавобгарликни таъминламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш соҳасидаги аҳволни тубдан яхшилаш, тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш ҳамда берилган электр энергияси учун истеъмолчилар қарзларининг кўпайишига йўл қўймаслик, ҳам электр энергияси етказиб берувчиларнинг, ҳам истеъмолчиларнинг шартномавий мажбуриятларга риоя этилиши учун жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2005 йил 1 январдан бошлаб солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун жавобгарликка тортишнинг белгиланган тартиби истеъмол қилинган электр энергияси учун муддати ўтказиб юборилган тўловларга йўл қўйган юридик шахсларга татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тўлов муддати ўтган қарзларни йиғиш ва юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун маблағларнинг тўлиқ тушишини назорат қилиш функцияси юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун муддати ўтказиб юборилган қарзлар «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси бўлинмалари томонидан ҳар ойда тақдим этиладиган тўлов талабномалари тўғрисидаги реестрлар бўйича юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан сўзсиз тартибда ундириб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда бир ой муддатда «Энергия билан таъминловчи ташкилотлар томонидан давлат солиқ хизмати органларига ундириб олиш чора-тадбирларини кўриш учун муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзлар тўғрисида ахборот тақдим этиш тартиби тўғрисида»ги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2005 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси истеъмолчиси бўлган барча юридик шахслар истеъмол қилинган электр энергияси учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ҳар ойда, календарь ой тамом бўлгандан кейин 30 кун мобайнида тўлиқ ҳисоб-китоб қилишга мажбурдирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган 30 календарь кундан ортиқ муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибга кўра бериладиган 1-иловага мувофиқ корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойлар ва квартираларнинг олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш фақат энергия, табиий газ ва бошқа коммунал хизматлар учун қарзлар тўлиқ тўлангандан кейин амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2005 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси беришга шартнома тузмаган ва шартномада назарда тутилган электр энергияси ҳажми қийматининг камида 30 фоизини олдиндан тўламаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги органлари томонидан текширилган истеъмол қилинадиган энергияни ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб қилиш ойи тамом бўлгандан кейин 30 кун мобайнида истеъмол қилинган электр энергияси учун тўланмаган қарзи мавжуд бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномада назарда тутилган миқдордан ортиқча электр энергияси истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси бериш тақиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тўлов муддати ўтган қарзлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш бўйича талабларга риоя этилиши учун шахсан жавобгарлик «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва ҳудудий электр энергияси сотиш корхоналари раҳбарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30 кундан ортиқ қарздорлик мавжуд бўлганда «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси тизими ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ходимларига истеъмолчилар узиб қўйилмаганлиги ва уларга электр энергияси берилганлиги учун — ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизи миқдорида жарима жазолари белгиланадиган, ушбу ҳолат такрорланганда эса — улар эгаллаб турган лавозимидан озод этиладиган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладиган тартиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси 2004 йил 31 декабргача тегишли мансабдор шахслар билан меҳнат шартномаларида ишлаб чиқариладиган ва бериладиган электр энергиясининг сақланиши, технологик йўқотишлар параметрларига риоя этилиши учун моддий жавобгарликни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у 2005 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, аҳоли истеъмол қилинган электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ҳамда бошқа коммунал хизматлар учун тўловни ўз танловига кўра, чекловларсиз тижорат банки муассасаларида ва тўловларни қабул қилиш кассаларида амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатувчи тузилмалар, тижорат банклари истеъмол қилинган электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ҳамда коммунал хизматлар учун аҳолидан тўловларни қабул қилиш бўйича барча мавжуд чеклашларни олиб ташласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига мумкин қадар қулайликлар яратиш мақсадида тижорат банкларига электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ҳамда коммунал хизматлар учун тўловларни қабул қилиш бўйича мини-банклар ва тижорат банклари филиалларининг махсус кассаларини очиш ва уларнинг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тижорат банкларига аҳолидан коммунал тўловларини қабул қилиш бўйича мини-банклар ва махсус кассалар очишда ёрдам кўрсатсинлар ҳамда кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига 2005 йил 1 июлгача ахборот берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уч ой муддатда электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ, бошқа коммунал хизматлар, шунингдек алоқа хизматлари учун тўловларни қабул қилиш бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш мақсадида тижорат банклари билан шартномалар тузсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 1 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
511-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси махсус тартибга кўра бериладиган истеъмолчи корхоналар рўйхати
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Навоийазот» очиқ акциядорлик жамияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Электркимёсаноат» очиқ акциядорлик жамияти (Чирчиқ шаҳри)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмаси (Фарғона шаҳри)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Аммофос» очиқ акциядорлик жамияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Навоий кон-металлургия комбинати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзметкомбинат» бирлашмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг минтақавий сув қувурлари бошқармалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Тошиссиқликэнерго» ишлаб чиқариш бирлашмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда энергия билан таъминловчи ташкилот ва электр энергияси истеъмолчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомнинг амал қилиши маиший истеъмолчилар (аҳоли) томонидан электр энергияси истеъмол қилинишига татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Энергия қурилмалари бевосита етказиб берувчиларнинг тармоқларига уланган абонентларга (истеъмолчиларга) электр энергияси етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июндаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасида тузилган шартнома бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси етказиб бериш ва истеъмол қилинган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоб қилишда субабонентларнинг абонент ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро муносабатлари юқорида кўрсатиб ўтилган Қоидалар ва мазкур Низом билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Электр энергияси учун ҳисоб-китоблар барча истеъмолчилар томонидан «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси билан келишилган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Абонентда турли тариф гуруҳларига тегишли бўлган энергия қурилмалари мавжуд бўлган тақдирда ҳисоб-китоблар уларга тортиб келтирилган линияларда ўрнатилган ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари асосида ҳар бир тариф гуруҳи бўйича алоҳида амалга оширилади. Узил-кесил ҳисоб-китоб тасдиқланган тарифларга мувофиқ шартномада қайд этилган тартибда ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг тариф гуруҳлари тўғрисидаги низом бузилган ҳолда истеъмолчи энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан бошқа тариф гуруҳига нотўғри ўтказилган тақдирда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳар ойда истеъмолчиларнинг барча тоифаларига электр энергияси етказиб бериш улар шартномага мувофиқ тегишли ойда етказиб берилиши назарда тутилган электр энергияси ҳажми қийматининг камида 30 фоизи миқдорида аванс тўлови тўлагандан кейин амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчида электр энергияси учун муддати ўтказиб юборилган қарзлар мавжуд бўлган тақдирда, улар томонидан аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлар муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўлашга йўналтирилади ва аванс тўлови сифатида ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчининг айби билан шартномада кўрсатилган ҳажмларга нисбатан электр энергияси кам истеъмол қилинганда тўланган аванс маблағлари қайтарилмайди, балки истеъмол қилинган электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Энергия билан таъминловчи ташкилот ҳар ойда абонент билан биргаликда ҳисоб-китоб даври учун тармоқларнинг баланс мансублилиги чегараларида электр энергиясини ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичларини ёзиб олади. Ушбу кўрсаткичларни абонент ҳисоб-китобларга киритади, олинган электр энергиясининг амалдаги ҳажмини ва унинг учун тўланиши керак бўлган суммани улар бўйича аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари ёзиб олингандан кейин икки кун муддатда энергия билан таъминловчи ташкилот ва абонент электр энергияси етказиб бериш далолатномасини тузадилар. Бир вақтнинг ўзида ҳисобга олиш приборларининг ёзиб олинган кўрсаткичлари асосида энергия билан таъминловчи ташкилот абонентга счёт-фактура ёзиб беради. Абонентда турли тариф гуруҳларига тегишли бўлган бир неча объект мавжуд бўлган тақдирда ҳисоб-китоблар ҳар бир объект бўйича ёйиб кўрсатилган ҳолда умумий счёт-фактура ёзилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Энергия билан таъминловчи ташкилот ва электр энергияси истеъмолчиси ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар истеъмолчи томонидан энергия билан таъминловчи ташкилотнинг банкдаги ҳисоб рақамига пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади, тўловларни мақсадли молиялаштириш схемалари бўйича амалга ошириш, белгиланган тартибда махсус ҳисоб рақамлари орқали ҳисоб-китоб қилиш ҳам шу жумлага киради (мазкур Низомга 1-илова).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёридаги электр энергияси истеъмолчилари бўлган сув билан таъминловчи корхоналар истеъмол қилинган электр энергияси учун энергия билан таъминловчи ташкилот билан ҳисоб-китобларни ҳар ойда ўз маблағлари ҳисобига, ўз маблағлари етишмаган тақдирда, етишмаган маблағларни маҳаллий бюджетлардан олиш йўли билан амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги истеъмолчилари (ширкат хўжаликлари, деҳқон, фермер хўжаликлари ва бошқалар) ва «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари олинган электр энергияси учун ўз маблағлари билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан биринчи навбатда ажратиладиган махсус ҳисоб рақамлари бўйича мақсадли молиялаштириш маблағлари (траншлар) ҳисобига ҳисоб-китоб қилади (мазкур Низомга 2-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчида валюта маблағлари ва қарзлар мавжуд бўлганда тўлов валюта маблағларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиш ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Истеъмолчилар ой давомида етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тартибда 30 кун мобайнида узил-кесил ҳисоб-китоб қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узил-кесил ҳисоб-китоб кўрсатилган муддатларда амалга оширилмаган тақдирда, энергия билан таъминловчи ташкилот истеъмолчиларга электр энергияси беришни тўхтатади, мазкур Низомнинг 18-бандида кўрсатилган истеъмолчилар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир вақтнинг ўзида, энергия билан таъминловчи ташкилот электр энергияси етказиб бериш далолатномаси асосида амалга оширилган тўловлар суммасини чиқариб ташлаган ҳолда хизмат кўрсатувчи банк орқали ҳисобот ойида етказиб берилган электр энергияси суммасига акцепт билан тўлов талабномаси беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Истеъмолчилар томонидан олинган электр энергияси қиймати учун ўз вақтида ҳақ тўланмаган тақдирда, энергия билан таъминловчи ташкилот амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида, махсус тартибга кўра электр энергияси бериладиган корхоналар учун — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пеня шартномада берилган электр энергияси учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш (тўлов)нинг қайд этилган муддати тамом бўлгандан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Истеъмолчилар ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасида тузилган шартномаларда энергия билан таъминловчи ташкилот фойдасига ҳисобот даврида шартномада кўрсатилган миқдорнинг 5 фоизидан 10 фоизигача ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 50 фоизи миқдорида, шартномада кўрсатилган миқдорнинг 10 фоизидан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 100 фоизи миқдорида жарима санкциялари тўлаш назарда тутилади (агар абонент томонидан истеъмол қилинган электр энергиясининг бутун ҳажми учун олдиндан ҳақ тўланган бўлса), мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Истеъмолчининг таклифига кўра мўлжалланаётган ўзгартиришлардан камида 10 кун олдин (жорий ой тамом бўлишигача) электр энергиясининг шартномавий ҳажмлари ўзгартирилиши ва, агар, электр энергиясининг тегишли ҳажми учун олдиндан ҳақ тўланган бўлса, тўлиқ олмаслик ёки ортиқча олиш деб ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Истеъмолчилар ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги шартномаларда, ҳисоб-китоб даврида электр энергияси шартномадаги миқдорнинг 5 фоизидан кўп миқдорда тўлиқ олинмаганда (давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар бундан мустасно) ёки тўлиқ берилмаган тақдирда «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жарима санкциялари назарда тутилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳисоб-китоб даврида ортиқча олинган/тўлиқ олинмаган (тўлиқ берилмаган) электр энергияси ҳажми истеъмолчининг ҳисоботи ёки солиштириш далолатномаси билан тасдиқланган ҳисоблаш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади, бу жарима миқдорини ҳисоблаш учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Энергия билан таъминловчи ташкилот жарима санкциялари бўйича алоҳида ҳисобни юритади, уларни ҳисоботларда алоҳида устунда акс эттиради, улар бўйича алоҳида тўлов талабномаларини расмийлаштиради ва тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Электр энергиясининг сифати, шунингдек истеъмолчилар томонидан реактив энергия истеъмоли ва генерацияси учун тарифи бўйича чегиришлар ва устамалар Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Электр энергиясини узиб қўйиш техноген ва авария оқибатларига олиб келиши мумкин бўлган, алоҳида хавфли ва узлуксиз технологик жараёнга эга бўлган саноат корхоналарининг тўлов муддати ўтган қарзлари вужудга келган тақдирда ҳақи тўланмаганлиги учун электр энергияси берилишини чеклаш, белгиланган тартибда, энергия билан таъминлашнинг технология ва авария бронигача, тўлиқ узиб қўйиш эса — фақат суд қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия билан таъминловчи ташкилотлар ва электр энергияси истеъмолчилари томонидан имзоланган технология ва авария брони далолатномалари шартноманинг узвий қисми ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Сотиладиган электр энергияси бўйича ҳисобга олиш ва ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қуйидагилар энергия билан таъминловчи ташкилотнинг истеъмолчилар билан ўзаро ҳисоб-китоблар соҳасидаги асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) текширишдан ўтган, актив ва реактив энергияни ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларига мувофиқ электр энергияси ҳисобини белгиланган тартибда юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) счёт-фактураларни расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тўлов талабномаларини тайёрлаш, расмийлаштириш ва уларни берилган электр энергияси қийматини ва жарима санкцияларини (ортиқча, кам олганлик учун, пеня) тўлаш учун банкка тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) тариф гуруҳлари бўйича айланма ведомостни юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) жарима санкциялари бўйича айланма ведомостни юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ишлаб чиқарилган, олинган ва сотилган электр энергияси, шунингдек асосий фаолият бўйича бошқа даромадлар балансини тузиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Энергия билан таъминловчи ташкилот қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳисоб-китоб даври тугагандан кейин беш кун мобайнида, абонент билан биргаликда ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ёзиб олиш билан бир вақтда, ҳисоблагичларнинг тартиб рақамларини ҳамда амалда истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ҳисоботни расмийлаштиради (ушбу Низомга 3-илова), у берилган ва сотилган энергияни ҳисобга олишнинг бирламчи ҳужжати ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) истеъмолчи томонидан тақдим этилган, белгиланган шакл бўйича истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилади (ушбу Низомга 4-илова). Бунда истеъмолчи учун ҳисоблаб ёзилган умумий сумма қуйидагилардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилган қувват учун тўлов суммаси (қўшилган қиймат солиғи билан бирга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр тармоқларида исроф бўлган энергияни ҳисобга олган ҳолда шартномада қайд этилган миқдор доирасида истеъмол қилинган актив энергия учун тўлов суммаси (қўшилган қиймат солиғи билан бирга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномадаги миқдордан ортиқча истеъмол қилинган актив энергия учун тўлов суммаси (қўшилган қиймат солиғи билан бирга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реактив қувват ва энергия учун чегиришлар (устамалар) суммаси (қўшилган қиймат солиғисиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жарималар суммаси (кам, ортиқча олганлик, пеня). Электр энергияси учун тўлов ҳужжатлари энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан ҳисоб-китоб даври учун бир марта ёзилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳар ойда ҳисоб-китоб даври тугагандан кейин 5 кун мобайнида хизмат кўрсатувчи банкка қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳужжатлар тўпламини тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) энергия истеъмоли ва истеъмол қилинган энергия учун тўлов тўғрисидаги ҳисобот асосида электр энергияси бўйича айланма ведомостни тўлдиради (ушбу Низомга 5-илова), айланма ведомостни қўлда тўлдиришда ушбу Низомга 5а-иловага мувофиқ шаклдан фойдаланиш лозим. Электр энергияси учун истеъмолчининг тўлов суммаси, маблағларнинг энергия билан таъминловчи ташкилотга тушишига қараб, айланма ведомостга ёзиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳар қайси ҳисоб-китоб ойи учун айланмаларни акс эттириш (тақдим этиш ва тўлаш) ва истеъмолчининг сальдо қолдиқлари учун шахсий варақа бўйича ҳисобни юритади (ушбу Низомга 6-илова).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Юқорида кўрсатиб ўтилган бирламчи ҳужжатлар ва айланма ведомост асосида энергия билан таъминловчи ташкилот ҳар ойда, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси томонидан белгиланган муддатларда, лекин ҳисобот даври тугагандан кейин 8 кундан кечикмай (йил чораги учун, ярим йил учун, йил учун) ортиб борувчи якун билан электр энергияси сотиш балансини тузади (ушбу Низомга 7-илова). Электр энергияси сотиш балансида ҳар қайси ойнинг боши ва охиридаги айланмалар (тақдим этиш ва тўлаш) ҳамда сальдо қолдиқлари акс эттирилади. Балансларнинг ишончлилиги ҳар чоракда, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари мавжуд бўлган барча истеъмолчилар томонидан солиштириш далолатномалари билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ҳар ойда, айланма ведомост ва энергияни сотиш баланси асосида, энергия билан таъминловчи ташкилот истеъмолчилар бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумотнома тузади (ушбу Низомга 8-илова), ушбу ҳужжатлар ҳисоб-китоб даври учун корхона молия-хўжалик фаолияти балансининг узвий қисми ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ҳисобга олиш ва берилган электр энергияси ҳажми бўйича ҳисоботларнинг ишончлилиги, шунингдек юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлиги учун жавобгарлик энергия билан таъминловчи ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмол қилинган энергия учун ўзаро ҳисоб-китобларни тижорат банкларининг қисқа муддатли кредитлари асосида амалга ошириш намунавий схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Изоҳ. «Ўзбекэнерго» ДАК корхоналари ҳамда энергия истеъмолчилари ўртасида дебиторлик ва кредиторлик қарзлар пайдо бўлган ҳолларда икки-уч кун муддатда тижорат банклари кредитлари асосида амалга ошириладиган схемалар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва кимё саноати корхоналари томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун маблағларнинг траншлар бўйича ўтиши намунавий схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Изоҳ. Пахта, дон ва шоли етиштирувчи хўжаликларга, шунингдек қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотларга етказиб бериладиган электр энергияси учун «Ўзбекэнерго» ДАК корхоналари билан ҳисоб-китоблар траншлар асосида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси схемалари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Мажбурий‎‎

‎‎Вазирлик, идора: ______________________________________________________________________
‎ХХТУТ: _______________________________________________________________________________
‎Абонентнинг номи: ___________________________________________________________________
‎Тўловчи: ______________________________________________________________________________
‎Манзил: _______________________________________________________________________________
‎Банк, банкнинг ҳ/р, МФО, СТИР _________________________________________________________
‎Телефон (факс) _________________________________________________________________________

‎‎
‎20 ______ йил __________________ ойидаги электр энергияси сарфи тўғрисида
‎ҲИСОБОТ

‎‎
‎Кўрсаткич олинган сана - 20__йил «______» _______________________________

Ҳисоблагичнинг завод, инвентарь рақами ‎‏

Ҳисоблаш коэффициенти‎‎

Ҳисоблагичларнинг кўрсаткичи ‎‏

‎‏Ҳисоблагичлар кўрсаткичидаги тафовут

‎Сарфи, КВт.соат

‎Изоҳ

‎‏Ток трансформатори бўйича (тт)

Кучланиш трансформатори бўйича (кт) ‎‏

Умумий

Бошлан ғич ‎

Охирги ‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

‎Ҳисоботни тўлдириш тартиби:

‎‎
‎1-устун —ҳисоблагичнинг (завод, инвентарь) рақами.
‎2,3,4-устунлар — ток трансформатори ва кучланиш трансформатори асосида белгиланадиган ҳисоблаш коэффициенти.
‎5,6-устунлар — ҳисоблагичнинг бошланғич кўрсаткичи ва кўрсаткич ёзиб олинган вақтдаги (охирги) кўрсаткичи.
‎7,8-устунлар — тафовутни ҳисоблаш ва ҳар бир ҳисоблагич бўйича электр энергияси сарфи. Ҳисобот корхона раҳбари ва бош энергетиги томонидан имзоланади ҳамда корхона муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Мажбурий‎

ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ‎‎

‎‎
‎20__йил __________________ойи ____________________ ҳисоби.

‎‎Шартноманинг тартиб рақами ва тузилган санаси________________________________________
‎Тўловчи____________________________________________________________________________

(номи)‎

‎‎Тўловчининг
‎ҳ/р_________________________________________СТИР _____________________________________
‎Тўловчининг банки___________________________________банк коди__________________________
‎Олувчи:________________________________________________________________________________

(номи)‎

‎‎Олувчининг ҳ/р ______________________________________ИНН _______________________________
‎Олувчининг банки______________________________________банк коди_________________________

Номи‎

Ўлчов бирлиги‎

Сарфи ‎

Тарифи‎

Суммаси‎

Кўрсатилган актив қувват
‎Реактив қувват*
‎Ҳисоблагич рақами
. . . . . . ‎. . . . . . . . . . . . .

‎‎Истеъмолчининг электр узатиш линиясидаги йўқотиши. Истеъмолчининг трансформаторлардаги йўқотиши
‎ Тарифлар бўйича ҳаммаси
‎. . . . . . . . . . . . . . . .

‎Шартномавий миқдори
‎Жарималар (белгиланганидан ортиқча олиш, кам олиш, пенялар)
‎Жами кўрсатилгани
‎ҚҚС учун сумма
‎шу жумладан ҚҚС
‎ _________учун олдиндан тўлов
‎(ой)

‎Жами тўлов учун ‎
кВт.
‎кВар. кВт.соат (кВар.соат) кВт.соат.(кВар.соат)

‎‎%

‎%
‎кВт.соат.
‎кВт.соат.
‎кВт.соат.
‎кВт.соат.
‎кВт.соат.

‎кВар.соат
‎сўм
‎сўм

‎‎сўм

‎‎‎сўм ‎
‎‎Бухгалтер ____________________________________________________________________________
________________‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳлар:‎ ‎ ‎ ‎ ‎
‎‎1. Реактив энергия (қуввати) компенсацияси учун чегирмалар (устамалар) бир нуқта бўйича 30 минг кВт соатдан ортиқ ўртача ойлик электр энергияси истеъмол қиладиган электрлаштирилган темир йўл ва шаҳар транспортлари ( электр кучи билан тортиш машинаси) мавжуд бўлган саноат ва унга тенглаштириладиган истеъмолчилар билан амалга оширилади. ‎‎
2. Реактив қувват ва энергия компенсацияси учун чегирмалар (устамалар) реактив қувват ва энергияни ҳисоблаш приборлари кўрсаткичи асосида аниқланади ҳамда максимал юкламанинг 1 квар тўлови ва (ёки) истеъмол қилинган реактив энергиянинг 1 квар. соат учун тўлови сифатида ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БЎЙИЧА АЙЛАНМА ВЕДОМОСТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‏Т/р

‎Истеъмолчининг номи

Давр бошидаги қолдиқ ‎‎

‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎

кВт. соат‎

дебет‎

шу жумладан муддати ўтган қарзлар ‎

кредит‎

кВт соат‎

суммаси ‎

кВт соат ‎

сум
‎маси ‎

кВт. соат ‎

дебет ‎

шу жумладан муддати ўтган қарзлар ‎

кредит‎

Белгиланган ‎

Тўланган

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

14‎

15‎

16‎

‎‎‎
Ведомостни тўлдириш тартиби:‎‎
‎‎
1- устун — тартиб рақами;
‎2 - устун — корхона — абонентнинг номи;
‎3 - 6 устунлар —давр бошидаги қолдиқ, кВт.соат, дебет (шу жумладан муддати ўтган қарзлар) ва кредит, сўмларда кўрсатилади;
‎7, 8- устунлар — кўрсатилган товар маҳсулотлар, кВт. соат ва сўмларда кўрсатилади;
‎9, 10- устун — тўлангани — банк кўчирмалари, авизо асосида, протоколлар ва бошқа турдаги тўловлар бўйича пулларнинг тушиши: кВт. соат ва суммаси;
‎11-14 - устунлар — давр охиридаги қолдиқ, дебет (шу жумладан муддати ўтган қарзлар) ва кредит, сўмларда кўрсатилади;
‎15 - устун — олдиндан тўлаш учун белгиланган сумма;
‎16 - устун — амалда олдиндан тўланган сумма.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга
5а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БЎЙИЧА АЙЛАНМА ВЕДОМОСТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎Т/р

Истеъмолчининг номи

Давр бошидаги қолдиқ

Гуруҳлар бўйича тарифлар ‎‎

‎‏кВт. соат

‎дебет

шу жумладан муддати ўтган қарзлар

‎кредит

I‎‎

Кўрсатилган қувват ‎‎‎

II, IV, V‎‎‎

III, X‎‎‎

VI, VIII‎‎

IX‎‎‎

КВт. соат ‎

сумма ‎

кВт ‎

сумма ‎

кВт соат‎

суммаси ‎

кВт соат‎

суммаси ‎

кВт соат ‎

суммаси ‎

КВт соат ‎

суммаси

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

14‎

15‎

16‎

17‎

18‎

‎‎

‎‎‎‎‎‎ЖАМИ ‎‎‎

‎Ортиқча олинганда ‎

‎‎‎Реактив қувват учун чегириш (устама) ‎‎‎

‎Пеня ‎

‎‎‎ҲАММАСИ ‎‎

‎‎‎ТЎЛАНГАН

Давр охиридаги қолдиқ
‎‎
‎‎

‎‎Олдиндан тўлов

Белгиланган ‎

Амалда

кВт соат ‎‎

суммаси ‎‎‎

суммаси ‎

суммаси ‎‎‎

суммаси ‎

кВт соат ‎

суммаси ‎

кВт соат ‎

суммаси

кВт соат ‎

дебет, суммаси ‎

шу жумладан муддати ўтган ‎

кредит ‎

сўм ‎

сўм

19‎‎

20‎‎‎

21‎

‎‎22‎

23‎

24‎

25‎

26‎

27‎

28‎

29‎

30‎

31‎

32‎

33‎

‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎

‎Ведомостни тўлдириш тартиби: ‎‎
‎‎1-устун — тартиб рақами;
‎2-устун — корхона — абонентнинг номи;
‎3-6- устунлар — давр бошидаги қолдиқ, кВт.соат, дебет (шу жумладан муддати ўтган қарзлар) ва кредит, сўмларда кўрсатилади;
‎7-18- устунлар — кўрсатилган товар маҳсулотлари, тариф гуруҳлари бўйича кВт соат ва сўмларда киритилади;
‎19, 20-устунлар — кВт соат ва сўмларда товар маҳсулотлари бўйича жами;
‎21-устун — тафовут, шартномавий миқдорни оширганлик учун ҳисобланган сумма;
‎22-устун — реактив қувват компенсацияси учун чегириш ва устама;
‎23-устун — пенялар;
‎24,25-устунлар — товар маҳсулотлар бўйича ҳаммаси, кВт. соат ва сўмларда;
‎26,27-устунлар — тўланган - банк кўчирмалари, авизо асосида, протоколлар ва бошқа турдаги тўловлар бўйича пулларнинг тушиши: кВт. соат ва суммаси;
‎28-31-устунлар — давр охиридаги қолдиқ, дебет (шу жумладан муддати ўтган қарздорлар) ва кредит, сўмларда кўрсатилади;
‎32-устун — олдиндан тўлов учун белгиланган сумма;
‎33-устун — амалда олдиндан тўланган сумма.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАХСИЙ ВАРАҚА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик, идора:____________________________________________________________________________
‎ХХТУТ:____________________________________________________________________________________
‎Абонентнинг номи:__________________________________________________________________________
‎Манзили:___________________________________________________________________________________ Банк, банкнинг ҳ/р, МФО, СТИР_______________________________________________________________
‎Телефон (факс)______________________________________________________________________________ ‎‎
20__йил АБ _________________-сон ‎‎

‎‏Сана

‎‏Асос (ҳужжат)

‎‏Тўлов санаси

‎ДЕБЕТ (ҳисобланган сўм)

Олдиндан тўлов ‎‎‎

Олдиндан тўлов ҳисобидан ‎‎‎

Қолдиқларни қайта ҳисоблаш (сўм) ‎

Жами тўлов (сўм) ‎

ДЕБЕТ (сўм) ‎

шу жумладан муддати ўтган қарзлар ‎

КРЕДИТ (сўм) ‎

кВт соат учун (сўм) ‎

Кўрсатилган қувват (сўм) ‎

кВт. соат учун (сўм) ‎

Кўрсатилган қувват (сўм) ‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

‎Тўлдириш тартиби: ‎‎
‎‎1, 2, 3-устунлар — давр (ой), тўлов ҳужжатлари, протоколлар ва бошқа ҳужжатларнинг рақами, тўлов санаси;
‎4-устун — берилган электр энергияси учун ёзилган сумма (актив, реактив), ҳисобланган ой учун шартномавий миқдордан ортиқча олинган электр энергияси учун жарима;
‎5, 6-устунлар — электр энергия (кВт. соат) учун олдиндан тўлов, сўмда, кўрсатилган қувват кВт учун олдиндан тўлов, сўмда;
‎7, 8-устунлар — ҳисобланган давр учун электр энергияси ва кўрсатилган қувват учун олдиндан тўлов чиқариб ташланади;
‎9-устун — қолдиқларни қайта ҳисоблаш - кредит қолдиғи ( - ) ёки тўланмаган дебет қолдиғи ( + );
‎10-устун — ушбу давр учун банкда белгиланган сумма;
‎11-устун — кейинги ойнинг 1 кунидаги дебет қолдиғи;
‎12-устун — шу жумладан муддати ўтган қарзлар;
‎13-устун — кейинги ойнинг 1 кунидаги кредит қолдиғи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий фаолияти бўйича товар маҳсулотлар ва бошқа даромадлар
БАЛАНСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎20_____ йил ___________________________учун
‎‎____________________________________бўйича

‎‎(корхонанинг номи)‎‎

‎‏Номи

Давр бошидаги қолдиқ ‎‎

Берилган маҳсулот ҳажми ‎‎‎

Тўланган‎‎‎

Давр охиридаги қолдиқ ‎‎

минг кВт. соат ‎

Дебет ‎

Кредит ‎

минг кВт. соат ‎

Суммаси ‎

минг кВт. соат ‎

Суммаси ‎

минг кВт. соат ‎

Дебет ‎

Кредит ‎

1‎

2

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

1.Асосий фаолияти бўйича сотиш
‎шу жумладан:
‎—электр энергияси шундан: маиший

‎2.Бошқа операция даромадлари
‎—Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори бўйича жарималар
‎—шартномадан ортиқча реактив қувват истеъмоли учун устамалар.
‎—бошқалар (пенялар)
‎Жами (1+2) ‎

Корхона раҳбари _______________________ Ф.И.О. ‎‎

Бош бухгалтер ____________________ Ф.И.О. ‎‎

М.Ў.‎
Тўлдириш тартиби: ‎
‎‎1 - устун — номи;
‎2, 3, 4-устунлар — давр бошидаги қарзлар қолдиғи (минг кВт. соат, дебет, кредит);
‎5, 6 - устунлар — берилган маҳсулот ҳажми (минг кВт. соат, суммаси);
‎7, 8 - устунлар — жорий ой учун тўлов суммаси (минг кВт. соат, суммаси);
‎9, 10, 11-устунлар — давр охиридаги қарзлар қолдиғи (минг кВт. соат, дебет, кредит).
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 44-сон, 460-модда; 2009 й., 52-сон, 560-модда; 2010 й., 6-7-сон, 53-модда, 14-15-сон, 108-модда; 2013 й., 45-сон, 589-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда; 2016 й., 34-сон, 405-модда; 2017 й., 9-сон, 131-модда, 22-сон, 425-модда, 33-сон, 864-модда, 29.12.2017 й., 09/18/1034/0502-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон; 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2021 й., 06/21/6325/0972-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 15.08.2023 й., 09/23/382/0612-сон; 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон; 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)