05.05.2018 йилдаги ПҚ-3697-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошириш ҳамда аҳоли ҳаёт даражаси ва фаровонлигининг барқарор ўсишига имкон берувчи фаол тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга, инновацион ғоя ва технологияларни жорий этишга, фан ва инновацион фаолият жадал ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил натижалари мамлакатда фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни янада яхшилашга тўсқинлик қилувчи, жумладан, қуйидаги қатор тизимли муаммолар мавжудлигидан далолат беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, ҳудудларнинг мавжуд ресурс базаси ва салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда илғор ва замонавий инновацион ишланмалар, технологик лойиҳалар-стартаплар ва инновациялар бозорини тизимли таҳлил қилиш йўлга қўйилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, инновацион лойиҳалар-стартапларга инвестицияларни жалб этиш, ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасига инновацияларни фаол жорий қилувчи иқтидорли тадбиркорлар фаолиятига кўмаклашиш ва мувофиқлаштириш ишлари лозим даражада амалга оширилмаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, инновацион ривожланиш соҳасида, айниқса, жойларда ишбилармонлик муҳити паст даражада, шунингдек, инновацион ва муваффақиятли технологик лойиҳалар-стартапларни ишлаб чиқиш ва илгари суриш бўйича зарур кўникмаларга эга тадбиркорларнинг етишмовчилиги сақланиб қолмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларнинг маълумотлар базаси мавжуд эмас, янги ресурсларни яратиш ва тажрибани бизнес-тузилмаларга ўтказиш амалиёти ривожланмасдан қолмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан, инновацион ишланмалар бозорини қўллаб-қувватлаш механизмлари суст даражада ишлаб чиқилган, инновацион ғоялардан самарали фойдаланишни мувофиқлаштириш йўлга қўйилмаган, инновацион ишланмаларнинг сифати эса бозор талабларига жавоб бермайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчидан, инновацион ишланмалар, технологик лойиҳалар-стартаплар соҳасига техника олий таълим муассасалари битирувчилари ва иқтидорли ёшларни жалб этишга, шунингдек, бизнес-инкубаторларни яратишга лозим даражада эътибор қаратилмаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчидан, аҳоли ўртасида инновацион тадбиркорликни оммалаштириш ишлари самарали олиб борилмаяпти, инновацион маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқишга ва илгари суришга жалб қилишда техник ва психологик тўсиқлар сақланиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда фаол тадбиркорликни ривожлантириш, инновациялар бозорининг шаклланиши ва фаолият кўрсатиши, шунингдек, маҳаллий ва хорижий инновацион ишланмаларни иқтисодиётнинг реал секторига илгари суриш учун қулай ҳуқуқий ва ташкилий шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг давлат ташкилотларининг бюджетдан ташқари инновацияларни ривожлантириш жамғармалари маблағларини, халқаро молия институтларининг грант ва/ёки кредитларини, хорижий инвесторларнинг маблағ ва сармояларини жалб қилган ҳолда ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида инновацион лойиҳалар-стартапларни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва ўзлаштириш, инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш ва тижоратлаштиришни амалга оширувчи инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказларини (кейинги ўринларда марказлар деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки ёки ундан ортиқ шахслар иштирокида ташкил этиладиган инновация марказлари акциядорлик ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда ҳам тузилиши мумкин. Бундай ҳолларда таъсис ҳужжатларида унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, иштирокчиларнинг шартлари ва вазифалари аниқ кўрсатилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, марказлар ўз фаолиятини тижорат асосида амалга оширади ва ташкил этилган пайтдан бошлаб беш йил муддатга барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва хизматларнинг янги ва замонавий турларини яратиш мақсадида ҳудудларнинг салоҳияти ва ресурс базаларини чуқур тадқиқ қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида инновацион менежментни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ва талаб юқори бўлган маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқиш бўйича инновацион лойиҳалар-стартапларни, жумладан, хорижда қўлланиладиган илғор услуб ва технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва ўзлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновациялар бозорининг маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, ишлаб чиқарилган инновацион маҳсулот (иш, хизмат)лар бозорларини шакллантириш, уларнинг бозор талабларига йўналтирилиши ва мослашиши учун тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторлар ва инновацион маҳсулот (иш, хизмат)лар истеъмолчиларини қидириб топиш ишларини, жумладан, инновацион инфратузилма субъектлари ўртасида кооперацияни ривожлантириш орқали ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолиятни амалга ошириш масалалари бўйича манфаатдор шахсларнинг кенг доирасига маслаҳат бериш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни оммалаштиришга қаратилган реклама ва кўргазма тадбирларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма инновацион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, стартаплар ҳамда саноат ва қишлоқ хўжалигининг устувор тармоқларидаги бошқа шериклар билан инновацион ҳамкорликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион фаолиятнинг ишлаб чиқилган ва муваффақиятли синовдан ўтказилган натижаларини илгари суриш ва тижоратлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказларни ташкил этишда қуйидагилар марказлар ташкил этишнинг асосий шартлари этиб белгилансин:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказларни ташкил этиш ва уларга тегишли инфратузилмани (транспорт боғламалари, автостанциялар, автобекатлар мавжудлиги ва ҳ.к.) қуриш учун бўш бинолар хусусий шерикларга ҳақ ундирилмасдан, истисно тариқасида тўғридан-тўғри музокаралар асосида ажратилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказ биноларини қуриш учун ер участкаларини танлаш белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, Инновацион ривожланиш агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи — еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ҳокимиятлар иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий этишни рағбатлантириш, жумладан, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни давлат харидлари доирасида тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш бўйича шарт-шароитларни яратишга кўмаклашиш мажбуриятини олади;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказ ташкил этиш билан боғлиқ келишув томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, Инновацион ривожланиш агентлиги розилиги билан тузиладиган келишувларда белгиланади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5308-сон Фармони билан қуйидагилар 2023 йил 1 январга қадар муддатга ягона ижтимоий тўловдан ташқари, барча турдаги солиқ ва мажбурий тўловлар тўлашдан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори технологияли тадбиркорлик лойиҳалари-стартапларни биргаликда молиялаштириш учун ташкил қилинадиган венчур фондлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
венчур фондлардан биргаликда молиялаштириладиган юқори технологияли лойиҳалар-стартаплар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот муассасалари, инновацион марказлар, лойиҳа-конструкторлик бюролари ўзларининг янги технологияларини тадбиркорларга сотишдан (фойдаланишга беришдан) олинган даромадлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги технологияларни маҳаллий тадбиркорликка трансфер қилувчи ташкилотлар бу фаолиятдан олинган даромадлари бўйича.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва жамият мақсадлари учун янги, инновацион маҳсулотлар яратиш, ишлаб чиқариш ва хизматларни йўлга қўйиш мақсадида давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, нодавлат ташкилотлар ҳамда хусусий тадбиркорлар марказлар фаолиятини молиялаштиришлари мумкин.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлар учун Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг инновацион лойиҳаларни молиялаштириш умумий ҳажмининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларини захира қилиш назарда тутилади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказларнинг қурилаётган биноларига барча зарурий ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини, коммунал инфратузилмаларни олиб келиш электр энергияси қисми бўйича — «Ўзбекэнерго» АЖ ҳисобидан, газ таъминоти қисми бўйича — «Ўзтрансгаз» АЖ ҳисобидан, телекоммуникация тармоқлари қисми бўйича — «Ўзбектелеком» АК ҳисобидан, автомобиль йўлларини қуриш қисми бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисобидан, сув таъминоти, канализация ва автостанцияларни қуриш қисми бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказларнинг бинолари фойдаланишга қабул қилинганидан кейин маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари қулай транспорт йўналишлари ва йўловчи транспортининг бир маромда ишлашини ташкил этади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда потенциал инвесторларни қидириб топиш ва улар билан мазкур қарорда белгиланган шартларида марказларни ташкил этиш тўғрисидаги келишувларни тузишни;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда доимий равишда марказларни ташкил этишга хорижий давлат вакилларини жалб қилиш, шунингдек, грантлар ва ҳомийлик хайрияларини ажратиш мақсадида халқаро ва хорижий ташкилотлар, молия институтлари вакиллари билан музокаралар ўтказишни;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда марказлар фаолиятини кенг ёритиш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказишни таъминласин.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион ривожланиш агентлигига мазкур қарор шартларини қўллаган ҳолда туман (шаҳар)ларда хорижий инвесторлар ёки ҳомийлар иштирокида марказларни ташкил қилишга рухсат этилсин.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уч ой муддатда ташаббускорлар мурожаатлари бўйича марказларни ташкил қилиш учун ер участкалари ёки бўш биноларни, жумладан, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари оптималлаштирилиши ҳисобига бўшайдиган биноларни ажратишни таъминласин ёхуд уларни намунали лойиҳалар бўйича қуриладиган давлат хизматлари марказлари биноларида жойлаштиришни назарда тутсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 5 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3697-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 07/18/3697/1176-сон; 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон)