04.05.2018 йилдаги ПҚ-3694-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ва «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизнинг банк-молия тизимини ислоҳ қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича изчил амалга оширилаётган чора-тадбирлар тижорат банкларининг ликвидлилиги ва барқарорлигини таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари турларини кенгайтириш хамда сифатини ошириш имкониятини яратмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки (кейинги ўринларда Халқ банки деб юритилади) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан фаол иш олиб бориш билан бир қаторда, ҳудудларда чорвачиликни ривожлантириш борасидаги фаолиятини кенгайтирмоқда, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизими ҳисобини юритиш, пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловларни жойларга етказиб бериш каби ижтимоий вазифаларни амалга оширмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда — Микрокредитбанк) фаолияти асосан кичик бизнесни хар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш, ҳунармандчилик ва бошқа долзарб бизнес-ташаббусларни ривожлантириш учун имтиёзли микромолиявий хизматлар кўрсатишга йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб борилаётган кредит сиёсатида ижтимоий йўналтирилганликнинг устуворлиги сабабли Халқ банки ва Микрокредитбанкнинг рентабеллик даражаси пастлигича қолмоқда, уларнинг кредит портфели етарли даражада диверсификация қилинмаган, бу эса, ўз навбатида, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишга асосланган янги банк хизматларини жорий этишга тўсқинлик қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банкларнинг филиал тармоқлари мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олганлигини ҳисобга олиб, улар фаолиятини энг янги ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш орқали самарали ташкил қилиш улар томонидан кўрсатилаётган банк хизматлари рўйхатини кенгайтириш ва хизматлардан максимал фойдаланиш имкониятини таъминлашнинг зарур шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ банки ва Микрокредитбанкнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ва фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Халқ банки ва Микрокредитбанкни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъат субъектларига чакана банк хизматлари кўрсатиш турлари рўйхатини кенгайтириш ва ҳажмини ошириш, томорқа ерларидан, айниқса, қишлоқ жойларида самарали фойдаланишни рағбатлантиришнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилаётган хизматларнинг молиявий барқарорлиги ва жозибадорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан филиаллар ва бўлинмаларнинг фаолиятини, харажатлар таркиби ва банк хизматларига тариф сиёсатини оптималлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк хизматларининг замонавий инновацион ва мижозларга мўлжалланган турларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий талабларга мувофиқ банкларни фаоллаштириш ва тизимли ривожлантириш мақсадида банк бўлинмаларини аҳолига банк хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш соҳасида долзарб вазифаларни самарали ҳал этишга қодир малакали, ташаббускор раҳбарлар ва мутахассислар билан янада тўлдириш, шунингдек, раҳбар ва мутахассисларни уларнинг фаолиятини баҳолашдан келиб чиққан холда рағбатлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ банки ва Микрокредитбанк кузатув кенгашларига ва ижро этувчи органлари раҳбарларига қуйидагилар тавсия этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда банкларни молиявий соғломлаштириш бўйича, жумладан уларнинг филиал тармоқлари харажатларини ва штатлар сонини оптималлаштиришни назарда тутган ҳолда комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш ва уларнинг турларини кўпайтириш, чакана банк хизматлари, жумладан микромолиявий хизматларни кенгайтириш бўйича зарур чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион ривожланишнинг замонавий тенденциялари, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда республиканинг барча ҳудудларида молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилаётган банк хизматларининг самарадорлигини ва зарар кўрмаслик даражасини ошириш учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитларни тезкорлик билан тақдим қилишнинг янги механизмларини фаол жорий этиш, мижозлар билан шериклик муносабатларини йўлга қўйишнинг замонавий ёндашувларини қўллашни ҳисобга олган ҳолда кредит учун аризаларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий тўсиқлар яратиш ва ортиқча бюрократия юзага келиши имкониятларига барҳам бериш мақсадида тизимли камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси қишлоқ жойларда оилавий ва кичик тадбиркорлик, ҳунармандчилик, чорвачилик ва қуён етиштиришни ривожлантиришга ажратиладиган кредитлар бўйича кафиллик бериш соҳасида Халқ банки ва Микрокредитбанк билан ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таъсирчан чоралар кўрилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқ банки ва Микрокредитбанк бошқарув органлари, шунингдек, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018-2019 йилларда Ҳалқ банки устав капиталини 1,6 триллион сўмга, шундан республика бюджети маблағлари ҳисобидан 1 триллион сўм ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан эквиваленти 75 миллион АҚШ доллари, жумладан 2018 йилда тегишинча 250 миллиард сўм ва эквиваленти 30 миллион АҚШ доллари миқдорида ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018-2019 йилларда Микрокредитбанк устав капиталини республика бюджети маблағлари ҳисобидан 600 миллиард сўмга, шундан 2018 йилда — 100 миллиард сўмга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2016 йил 4 октябрдаги ҳукмига кўра давлат даромадига ўтказилган «UzPaynet» МЧЖ устав фондидаги 37,5 фоиз улушни кейинчалик давлат улушини ошириш ҳисобига Халқ банкига ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«UzPaynet» МЧЖни ихтиёрий равишда тугатиш ва жисмоний шахслардан етказиб берувчилар олдидаги ўз пуллик мажбуриятларини бажариш учун тўловлар қабул қилиш хизматларини кўрсатиш бўйича Халқ банкининг таркибий бўлинмасини тузиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқ банки ва Микрокредитбанк 2023 йил 1 январга қадар қуйидаги тўловлардан озод этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча турдаги солиқлардан, бунда мазкур имтиёзни бериш натижасида бўшайдиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Халқ банки ва Микрокредитбанк устав капиталидаги давлат улушини кўпайтиришга мақсадли йўналтирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган банк жиҳозлари ва техникаларини олиб кириш учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Халқ банки ижтимоий тўловлар олувчиларнинг хоҳишига кўра мазкур тўловларни халқаро тўлов тизими базасида миллий валютада амалга ошириш учун халқаро пластик карталарни муомалага чиқарсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг аҳолига пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар тўлаш учун Халқ банки филиалларига нақд пулни ташиш бўйича бепул хизмат кўрсатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига бир ой муддатда микромолиявий хизматларнинг фоиз ставкаларини Микрокредитбанкнинг мазкур хизматларни кўрсатиш бўйича ҳақиқий харажатларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш юзасидан таклифлар киритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги инновацион ечимлардан фойдаланиш ҳамда филиаллараро коммуникацияда ахборот хавфсизлиги даражасини сифатли ошириш имкониятини таъминлайдиган оптик толали ахборот-коммуникация тизимини жорий этишда Халқ банки ва Микрокредитбанк учун имтиёзли тарифлар қўлланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Халқ банки ва Микрокредитбанкнинг ижтимоий рекламали ахборот бепул трансляция қилиниши ҳамда кенг ёритилишини, шунингдек, тижорат фаолияти билан боғлиқ реклама ва тематик лавҳалар учун трансляция қилиш нархидан 50 фоиз миқдорида имтиёз берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки Кузатув кенгашининг янгиланган таркиби иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Халқ банки, Микрокредитбанк ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 4 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3694-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги ПҚ-3694-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки Кузатув кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири, Кузатув кенгаши раиси

M.M. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Кузатув кенгаши раисининг ўринбосари

Ё.Э. Турсунов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори

Н.Ж. Хусанов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Молия бозори ва давлат активларидан даромадлар тушуми устидан назорат бошқармаси бошлиғи

Д.К. Ибрагимов

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2018 й., 07/18/3694/1166-сон; 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 08.04.2022 й., 07/22/198/0282-сон, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон; 29.05.2025 й., 07/25/194/0479-сон)