03.05.2018 йилдаги 334-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 11.08.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3532-сон қарорини бажариш, Ўзбекистон Республикаси аҳолисини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 3 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
334-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 334-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар — амбулатория шароитида тиббиёт амалиётида қўллаш мақсадида аҳолига реализация қилиш учун мўлжалланган дори воситалари ва тиббий буюмлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий дорихона — ўз логотипига эга бўлган, дорихона ассортиментидаги ижтимоий аҳамиятга эга барча дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган бошқа дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси билан шуғулланувчи, Соғлиқни сақлаш тизимидаги ихтисослаштирилган ташкилот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик — дори воситалари ва тиббий буюмлар, жумладан ижтимоий дори воситалари ва тиббий буюмлар реализациясини амалга оширишда ресурсларни бирлаштириш ва хавфни бартараф этиш, дори воситалари таъминоти бўйича хусусий инвестицияни жалб этиш мақсадида давлат ва хусусий шериклик асосида ўзаро манфаатли маълум муддатга қонуний расмийлаштирилган ҳамкорлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат томонидан шерик — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий шерик — фаолиятининг асосий мақсади аҳолини дори воситалари билан таъминлаш ҳисобланган, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана ва улгуржи реализациясини амалга ошириш учун тегишли лицензияга, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган, давлат-хусусий шериклик тўғрисида шартнома тузган юридик шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик шартномаси — томонларнинг ҳуқуқ, мажбуриятлари ва жавобгарлигини ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаси ижроси бўйича бошқа шартларни белгиловчи, давлат ва хусусий шериклар ўртасида тузилган ёзма шартнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ижтимоий дорихона юридик шахс шаклида ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси (филиал) шаклида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ижтимоий дорихонанинг ягона логотипи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ижтимоий дорихона Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, жумладан давлат-хусусий шериклик шартларига кўра, мазкур Низомга мувофиқ ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этишда қўйиладиган асосий талаблар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи, чакана реализациясини амалга ошириш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва бериш учун лицензиянинг мавжудлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аҳолини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига кирувчи (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) дори воситалари ва тиббий буюмлар билан чекланган нархлардан ошмайдиган нархларда, дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан тўлиқ ҳажмда таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик ҳамкорлиги шартлари асосида чекланган савдо устамаларини қўллаш йўли билан Рўйхатга кирмайдиган, дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситалари билан шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситалари ва тиббий буюмлар билан ижтимоий дорихоналарнинг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари қошидаги оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида жойлашган филиал тармоқлари орқали таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари орқали қишлоқ врачлик пунктлари мавжуд бўлмаган тоғли, етиб бориш қийин ҳудудлардаги аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб беришни таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) дорихона ассортиментидаги рўйхатга киритилган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг узлуксиз реализациясини амалга ошириш мақсадида уларнинг икки ойлик захираси мавжудлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ижтимоий дорихоналарни жойлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ижтимоий дорихоналар дислокацияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар ижтимоий дорихоналар жойлашишининг асосий омиллари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят, туман, шаҳарнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуднинг географик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар, туман ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги аҳолининг сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амбулатория поликлиникаларида тиббий хизматни ташкил этиш даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий дорихоналарнинг хизмат кўрсатиш радиуси (ижтимоий дорихоналарни тавсия этилган хизмат кўрсатиш радиуси аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади, шаҳарларда 2-3 км, қишлоқ ҳудудида 5 — 10 кмдан кўп бўлмаган масофада).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ижтимоий дорихоналар вилоят, туман марказларида, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ижтимоий дорихоналарнинг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ижтимоий дорихоналар ўз фаолиятида амалдаги қонунчиликка ва мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ижтимоий дорихоналарнинг асосий вазифаси аҳолини Рўйхатга киритилган дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар, бошқа турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, шунингдек, имтиёзга эга айрим тоифадаги шахсларни дори воситалари билан таъминлашдан иборат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ижтимоий дорихона қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи реализацияси учун ва дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган таъминотчилардан сотиб олади (олиб киришдан ташқари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рецепт асосида бериладиган дори воситаларини ёки тасдиқланган, рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатига мувофиқ дори воситаларини рецептсиз равишда чакана реализация қилиш, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзга эга айрим тоифадаги шахсларни дори воситалари билан таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлайди ва йўқ қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчидан келиб тушган шикоятлар асосида аниқланган, дори воситаларининг ножўя таъсири ва самарадорлиги паст ҳолатлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амбулатория шароитида даволашда имтиёзли бериладиган дори воситалари рўйхатига киритилган, ижтимоий дорихонада амалда мавжуд бўлган ва вақтинча мавжуд бўлмаган дори воситалари ҳақида шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига ҳар чоракда маълумот тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш ва қўллаш бўйича маслаҳат бериш ва ахборот ёрдами кўрсатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларнинг мавжудлиги тўғрисида ахборот бериш имконини таъминловчи, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ижтимоий дорихоналар тармоғи бўйича ҳаракатланишининг электрон шаклдаги ҳисоб-китобини юритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий дорихонага ташриф буюрувчилар учун белгиланган тартибда тасдиқланган чекланган нархлар кўрсатилган дори воситалари ассортименти рўйхатини кўринарли жойда жойлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифокор рецепти асосида дори воситаларини тайёрлайди ва ички сифат назоратини ўтказиш (тегишли лицензияси мавжуд бўлганда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ижтимоий дорихоналарда товар-моддий бойликларни инвентаризация ва таъмирлаш ишларини ўтказиш учун ёпиш давлат томонидан, шерик билан келишилган ҳолда, санитария кунларини ўтказиш учун эса — қўшимча равишда Давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ижтимоий дорихонани ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Хусусий шериклик учун номзодни танлаш қуйидагиларга асосан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси учун лицензиянинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дислокацияга киритилган барча тармоқ филиалларини тўла ҳажмда товарлар билан таъминлаш учун тегишли моддий-техник базанинг, товар захирасининг ва айланма воситаларининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини, шунингдек имтиёзга эга айрим тоифадаги шахсларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг алоҳида ҳисоб-китобини олиб бориш имконини берувчи дастурнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ врачлик пунктлари мавжуд бўлмаган, шунингдек, тоғли регионлар ва чекка ҳудудларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун махсус ихтисослаштирилган автомобилнинг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ижтимоий дорихоналар фаолиятини амалга ошириш мақсадида хусусий шериклик учун номзод танлаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат-хусусий шериклик номзодини танлаш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Комиссия таркиби, унинг ишчи органи ва фаолият регламенти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Хусусий шерик номзодини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтига ўз аризасини жойлаштиради, аризада қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси учун берилган лицензиянинг рўйхат рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситалари ва тиббий буюмлар, товар захираси ва айланма воситалар, улар тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг алоҳида ҳисоб-китобини олиб бориш имконини берувчи дастурни ўз ичига олувчи моддий-техник база ҳақидаги маълумот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Маълумотларнинг ишончлилиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик ёрдамида текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Комиссия ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида номзодга Комиссия мажлисининг ўтказиладиган жойи ва вақти тўғрисида хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартномани имзолаш учун номзод ўзининг номзодини кўриб чиқишда Комиссия йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Комиссия аризани ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида шартнома тузиш ёки уни тузишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида қабул қилинган қарор тўғрисида номзодни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик тўғрисида шартнома тузишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда номзодга асослантирилган рад этиш тўғрисидаги хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартнома тузишни рад этиш ҳақидаги Комиссия қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат-хусусий шериклик тўғрисида шартнома тузиш бўйича Комиссиянинг қарори давлат томонидан шерикка кейинги иш кунидан кечикмай тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳамкори уч кун муддатда номзодга ушбу низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги давлат-хусусий шериклик шартномаси лойиҳасини юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ушбу низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ижтимоий дорихоналар фаолиятининг ва мазкур Низом талабларига риоя қилинишининг назорати дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана реализациясини лицензияловчи ҳудудий органга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ижтимоий дорихонада дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархларини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида
‎ НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

‎‎________________________________________________ № ____‎ ‎‎20___ й. «____ « ______________.

(шартнома тузилган жой)

‎Кейинги ўринларда «Давлат томонидан шерик» деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан вазир ______________________

‎‎(Ф.И.О)

‎‎бир томондан ва кейинги ўринларда «Хусусий шерик» деб аталувчи ________________________________________________________________________________________________

‎‎(юридик шахснинг номи)

‎‎номидан ____________________________ ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

‎‎(Ф.И.О)


‎‎‎I. Шартнома предмети

‎‎1.1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат-хусусий шерикчилик учун номзодни танлаш бўйича комиссияси 20 __ йил «____»__________даги ___- сон қарорига асосан Хусусий шерикка тасдиқланган дислокацияга мувофиқ, давлат мулки бўлган бино (хоналар) беғараз фойдаланиш учун топширилади.
‎Давлат томонидан шерик ______________________________________да жойлашган

‎‎(бино жойлашган манзил)

‎фойдали майдони ____ кв.м. бўлган бино (хоналар)ни 20 ___ йил «___»________дан бошлаб ___ йил муддатга топширади, Хусусий шерик эса қабул қилади.
‎1.2. Бино (хоналар) ижтимоий дорихона (унинг филиали) сифатида фаолият юритилиши учун топширилади.
‎1.3. Топширилаётган бино (хона) тавсифи:
‎жойлашган жойи _______________________
‎хоналар сони _____________.
‎Санитария-техник ҳолати:
‎сув таъминоти _____________;
‎электр таъминоти _______________;
‎ҳаво алмашиниши ______________;
‎ёруғлик таъминоти ______________;
‎иссиқлик тизими _______________;
‎канализация тизими ______________.

‎‎
‎II. Бинони (хоналарни) фойдаланишга бериш ва ундан фойдаланиш шартлари

‎‎2.1. Бинодан (хонадан) ушбу Шартноманинг 1.2.-бандида белгиланган мақсадларда фойдаланилиши керак.
‎2.2. Бино (хоналар) қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида топширилади.
‎2.3 Бино (хоналар)ни топшириш ва улардан фойдаланишнинг бошқа шартлари. ________________________________________________________________________________________________

‎‎
‎III. Давлат томонидан шерикнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

‎‎3.1. Давлат томонидан шерик қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритиш;
‎хусусий шерик томонидан ушбу Шартнома шартлари бузилган ҳолатларда уни бекор қилишни талаб этиш;
‎хусусий шерик томонидан ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;
‎Давлат томонидан шерик қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
‎3.2. Давлат томонидан шерикнинг мажбуриятлари:
‎ушбу Шартнома шартларига мувофиқ ҳолатдаги бино (хоналар)нинг белгиланган муддатларда топширилишини таъминлаш;
‎давлат ва ижтимоий мақсадларда бино (хоналар)ни қайтариб олишда хусусий шерик харажатларини, шу жумладан йўқотилган фойдани қоплаш;
‎электр энергияси, сув таъминоти, иссиқлик таъминоти, канализациядан фойдаланиш, техник ва маиший чиқиндиларни чиқариб ташлаш бўйича харажатлар тўланишини таъминлаш;
‎айрим тоифадаги беморларга дори воситаларини имтиёзли бериш бўйича харажатларнинг қопланишини таъминлаш.
‎Давлат томонидан шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига бошқа мажбуриятларни ҳам олади.

‎‎
‎IV. Хусусий шерикнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

‎‎4.1. Хусусий шерик қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш орқали тижорат фаолиятини мустақил равишда юритиш;
‎қўллаш ва реализация қилиш учун тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолатларда санитария-гигиена буюмлари, доривор озуқалар, минерал сувлар, шунингдек, даволаш-косметология маҳсулотлари, биологик фаол қўшимчалар реализациясини амалга ошириш;
‎таъмирлаш ва бошқа техник ишларни белгиланган тартибда ўтказиш;
‎давлат томонидан шерикнинг ушбу Шартнома шартлари бузилган ҳолатларда уни бекор қилишни талаб этиш.
‎Хусусий шерик қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
‎4.2. Хусусий шерикнинг мажбуриятлари:
‎дорихона ассортиментига кирувчи, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларнинг савдода доимий бўлишини таъминлаш;
‎дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш қоидаларига риоя этилиши, шу жумладан тўлиқ нархдаги дори воситаларининг рецепт асосида берилишини, айрим тоифадаги беморларга эса — қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзли асосда берилишини таъминлаш;
‎ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига кирмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни давлат-хусусий-шерикчилик тўғрисидаги шартларга мувофиқ, давлат томонидан шерик белгилаган савдо устамасидан ошмаган устама нархларда реализация қилишни амалга ошириш;
‎аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларни ижтимоий ?орихона ва унинг филиаллари орқали, шунингдек, республиканинг қишлоқ врачлик пунктлари мавжуд бўлмаган чекка, тоғли ҳудудлардаги аҳолисига махсус ихтисослаштирилган автотранспорт орқали етказиб бериш йўли билан реализация қилиш;
‎бино (хоналар)дан қатъий мақсадли равишда фойдаланиш;
‎биноларни (хоналарни) санитария-гигиеник меъёрларга мос равишда сақлаш;
‎муҳандислик коммуникацияларини иш ҳолатида сақлаш;
‎дори воситалари ва тиббий буюмларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ сақланиши бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;
‎товар-моддий бойликларнинг ҳаракати бўйича ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатларини, шу жумладан белгиланган тартибда, электрон равишда юритиш ҳамда ҳисоботларни белгиланган шаклда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этиш;
‎дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш қоидаларига, шу жумладан дори воситаларининг имтиёзли асосда берилишига риоя этиш;
‎соғлиқни сақлаш ташкилотларига ижтимоий дорихонада амалда мавжуд бўлган ва вақтинча мавжуд бўлмаган, амбулаторияда даволашда имтиёзли бериладиган дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари ҳақида маълумот тақдим этиш;
‎истеъмолчилардан келиб тушган шикоятлар асосида аниқланган, дори воситаларининг ножўя таъсири ёки самарасизлиги ҳамда қалбакилаштирилган, сифатсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни аниқлаш ҳолатлари ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигини хабардор қилиш ва уларнинг тарқалишига чек қўйиш;
‎дори воситалари ва тиббий буюмларни қабул қилиш ва сақлаш ҳақида аҳолига бепул ахборот бериш ва консультатив ёрдам кўрсатиш;
‎дори воситалари ва тиббий буюмларни белгиланган тартибда сақлаш ва йўқ қилишни амалга ошириш;
‎ижтимоий дорихона мижозларига дорихона ассортиментига кирувчи ижтимоий дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати ва уларнинг нархи ҳақида ахборот бериш;
‎гиёҳванд воситалар ва психотроп моддаларнинг қонунда белгиланган тартибда сақланишини ва реализация қилинишини таъминлаш;
‎ижтимоий дорихоналарга қўйилган санитария қоидалари ва меъёрларига риоя этиш;
‎давлат томонидан шерикка етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаш.
‎Хусусий шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига бошқа мажбуриятларни ҳам олади.

‎‎
‎V. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уни бекор қилиш тартиби

‎‎5.1. Ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уни бекор қилиш томонлар келишуви ёки суд қарори асосида амалга оширилади.
‎5.2. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилиниши мумкин:
‎Хусусий шерикнинг тугатилиши, шу жумладан банкротлик ҳақидаги қонунчиликка мувофиқ унинг иқтисодий жиҳатдан тўловга лаёқатсизлиги;
‎дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган лицензия амал қилишининг тугатилиши;
‎ушбу Шартноманинг 4.2- банди талабларига риоя этмаслик;
‎бино (хоналар)дан фойдаланишни ихтиёрий равишда рад этиш;
‎бино (хоналар)дан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
‎белгиланган тартибда давлат ва жамоат мақсадлари учун бино(хоналар)ни қайтариб олиш.
‎Шартнома қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда ҳам бекор қилиниши мумкин.

‎‎
‎VI. Томонларнинг масъулияти

‎‎6.1. Томонлардан бири ушбу Шартнома шартларини бажармаган ёки мунтазам равишда қонунчилик талабларини бузган ҳолатларда иккинчи томон қонунчиликда белгиланган тартибда Шартномани бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.
‎6.2. Белгиланган муддатларда бартараф этилган ҳар қандай қоида бузилиши Шартноманинг бекор қилинишига олиб келмайди.
‎6.3. Ушбу Шартномани бекор қилишда бир Томон иккинчи Томонни бекор қилиш мўлжалланган санадан уч ой олдин, Шартномани бекор қилиш сабабларини асослаган ҳолда, ёзма равишда хабардор қилади.


‎‎‎VII. Низоларни ҳал этиш

‎‎7.1. Ушбу Шартномани амалга ошириш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

‎‎
‎VIII. Шартноманинг алоҳида шартлари

‎‎
‎8.1. Ушбу бўлимда мазкур Шартномада назарда тутилмаган ва қонунчиликка зид бўлмаган шартлар кўрсатилади.

‎‎
‎IX.Якунловчи қоида

‎‎9.1. Ушбу шартнома иккала Томон имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради.

‎‎
‎Томонларнинг реквизитлари:

Давлат томонидан шерик:
‎ _______________________
‎ _______________________
‎ _______________________ ‎‎

Хусусий шерик:
‎ _______________________
‎ _______________________
‎_______________________
‎‎

‎‎
‎Томонларнинг имзолари

‎‎Давлат томонидан шерик:
‎_______________________
‎_______________________
‎Имзо ўрни
‎ ________________

‎‎Хусусий шерик:
‎_______________________
‎_______________________
‎Имзо ўрни
‎__________________

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 09/18/334/1155-сон; 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон; 27.04.2020 й., 09/20/259/0507-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)