28.04.2018 йилдаги ПҚ-3687-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 30.04.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида қайта тикланадиган энергияни ишлаб чиқаришга хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни кенг жалб этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» АЖ ва «SkyPower Global» компанияси (Кайман ороллари) (кейинги ўринларда — Компания) ўртасида 2018 йил 19 апрель куни электр энергия сотиб олиш тўғрисида 1-сонли Битим (кейинги ўринларда — Битим) тузилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан жорий ўртача ҳисобда жаҳон конъюнктурасига мувофиқ баҳо белгилаш тўғрисидаги Битим бўйича ижобий хулоса берилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимга мувофиқ Компания шахсий маблағлари ва ўзи жалб этадиган кредитлар эвазига Компаниянинг умумий инвестициялари ҳажми 1,3 млрд. АҚШ доллари миқдорида минг (1 000) МВт ўзгарувчан ток умумий қувватидаги фотоэлектр қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича объектларни лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш, эгалик қилиш ва фойдаланиш лойиҳаларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Битим амалда бўлган даврда Компания ва унинг лойиҳа ташкилотлари (тегишли ҳудудда ташкил этилаётган шуъба корхоналари), шунингдек, лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган субпудрат ташкилотлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган янги ускуналар ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик ҳужжатлар, махсус техника ҳамда транспорт воситалар, дастурий маҳсулотларни олиб киришда божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий муассасалар, жумладан, тўлов манбаи (дивидендларни ҳисобга олган ҳолда) орқали олинадиган даромадлар бўйича юридик шахсларнинг фойда солиғидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компания, унинг лойиҳа ва субпудрат ташкилотлари томонидан сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) қўшилган қиймат солиғи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтириладиган мажбурий ажратмалар ва йиғимлардан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компания ва унинг лойиҳа ташкилотлари — фотоэлектр қуёш энергиясини ишлаб чиқарувчи ускуналар ва қурилмалар бўйича мулк солиғидан, шунингдек, ускуналар ва қурилмалар билан банд этилган ер участкалари ер солиғи тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти ҳокимликлари бир ой муддатда Компания талабномаларига кўра лойиҳани амалга ошириш учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, Компания томонидан етказиб берилган электр энергияси учун «Ўзбекэнерго» АЖ томонидан электр энергия ҳақини тўлай олмаслик ҳолати юзага келган ҳолда мазкур тўловлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни амалга ошириш қисмида «Ўзбекэнерго» АЖ мажбуриятларини бажариш бўйича Компанияга кафолатларни тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда белгиланган тартибда кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кўп марталик визаларни расмийлаштириш, бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек, вақтинчалик рўйхатга қўйиш, яшаш жойида ҳисобга олиш ва рўйхатда туриш муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги лойиҳани амалга ошириш учун республикага юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилишга рухсатномалар беришни (муддатини узайтириш), шунингдек, жалб қилинаётган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 28 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3687-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 07/18/3687/1119-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)