23.04.2018 йилдаги 299-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 01.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда республикамизда ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, ер муносабатларини тартибга солиш, ерлардан фойдаланишда давлат назоратини кучайтириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ерлардан фойдаланишда давлат назоратини самарали ташкил этиш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, ер ресурсларини ҳисобга олиш ишлари етарли даражада ташкил этилмасдан қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар), шаҳарчалар, қишлоқлар (овуллар) чегараларининг координаталар тизимига боғланмаганлиги ҳудудларда ер ҳисоботини юритиш, ер ажратиш, ер муносабатларини тартибга солиш борасида муаммоларга сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, мавжуд 21 млн. гектар яйлов ва пичанзорлардан самарали фойдаланиш, ўсимликларнинг тури ва сонини кўпайтириш, ҳосилдорлигини ошириш, чорва молларини тартибли алмашлаб боқишни йўлга қўйиш, яйлов ва пичанзорлар деградациясининг олдини олиш мақсадида геоботаник тадқиқотларни ўтказиш юзасидан тадбирлар умуман назоратдан четда қолиб кетган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада сўнгги 25 — 30 йилда яйлов ва пичанзорларнинг 35 — 40 фоизи деградацияга учраган, ўсимликлар тури ва сони 20 фоизга камайиб, ҳосилдорлик 1,5-2 баробарга тушиб кетган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) маъмурий чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ва ҳисоб-китобини йўлга қўйиш ишлари тизимли ташкил этилмаганлиги сабабли жойларда ички чегараларни аниқлашда турли муаммолар юзага келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан давлат назоратини кучайтириш, ер ресурсларини аниқ ҳисобини юритишни тизимли йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги ерларидан, жумладан, суғориладиган, лалми ва яйлов ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурсларини хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқот ишларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш ишлари Давлат бюджетининг йиллик ажратиладиган параметрларига қўшимча маблағлар ҳисобига молиялаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 — 2021 йиллар мобайнида маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари белгиланишини, ер ресурслари хатловдан ўтказилишини, яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотлар ўтказилишини таъминласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ресурсларини хатловдан ўтказиш натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудлари бўйича ер ресурсларининг тоифалари ва турларини ўзгартириш, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш, ер ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, ҳолати ёмонлашган ва деградацияга учраган майдонларни тиклаш ёки консервация қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ва ер ресурсларини хатловдан ўтказишни мувофиқлаштирувчи комиссияни 4-иловага* мувофиқ бир ҳафта муддатда намунавий таркибда ташкил этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 4-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари якунлангандан сўнг бир ой муддатда заруратга кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ёки уларга ўзгартириш киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ҳамда тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашларига таклифлар киритилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, ердан фойдаланувчилар томонидан уларга ажратиб берилган ерлардан фойдаланиш ҳолатини (молиявий хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда) мунтазам мониторинг қилиб бориш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Ҳ. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 23 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
299-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2018 й., 09/18/299/1105-сон; 19.08.2019 й., 09/19/689/3586-сон; 25.02.2021 й., 07/21/5006/0151-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон; 31.10.2023 й., 09/23/578/0811-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон)