Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Давлат қисқа муддатли облигациялари бозорида дилерлик вазифаларини бажаришга доир шартномалар тузиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 26 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 525-8]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 27 сентябрдаги 434-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 525-9, 27.09.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 16 апрель,
48-В-8-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 16 апрелдаги 48-В-8-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат қисқа муддатли облигациялари бозорида дилерлик вазифаларини бажаришга доир шартномалар тузиш тартибига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1.2-банддаги, 3.1-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 5.6-банддаги «Монетар сиёсат департаментига» деган сўзлар «Монетар операциялар департаментига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 4.1-банддаги «Монетар сиёсат департаментининг» деган сўзлар «Монетар операциялар департаментининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 4.2-бандда:
биринчи хатбошидаги «Монетар сиёсат департаменти» деган сўзлар «Монетар операциялар департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш департаментига» деган сўзлар «Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаментига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 5.4 ва 5.5-бандлардаги «Монетар сиёсат департаменти» деган сўзлар «Монетар операциялар департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 4-илованинг 2-бандидаги «Монетар сиёсат департаментининг» деган сўзлар «Монетар операциялар департаментининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2018 йил 16 апрель
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 10/18/525-8/1116-сон)