24.10.2001 йилдаги 419-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 20.05.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ ЖАМҒАРМАСИ ДАРОМАДЛАРИНИ ТАҚСИМЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ва узил-кесил ҳисоб-китобларни маблағ билан таъминлашга ажратиладиган кредит ресурслари бўйича тушадиган даромадларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 94-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 194-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси даромад (фойда)ларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма даромадлари, Жамғарма харажатларини маблағ билан таъминлаш учун Молия вазирлиги томонидан Марказий банкдан жалб этилган кредитлар бўйича ҳисоблаб қўшилган фоизлар бўйича мажбуриятлар бажарилгандан кейин, биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 428-66-сон қарорида белгиланган мақсадларга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 24 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
419-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 24 октябрдаги 419-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси даромад (фойда)ларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) даромад (фойда)ларини тақсимлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солади ҳамда фақат давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ва узил-кесил ҳисоб-китобларни маблағ билан таъминлашга ажратилган мақсадли маблағлар бўйича Жамғарма ҳисоб рақамига тушадиган даромад (фойда)ларгагина татбиқ этилади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 94-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жамғарманинг даромад (фойда)лари Жамғарманинг молиявий агенти («Агробанк» АТБ»)дан Жамғарма тўғрисидаги Низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ уларга Жамғарма томонидан пахта, дон, шоли етиштиришни ва узил-кесил ҳисоб-китобларни маблағ билан таъминлашга ажратилган мақсадли маблағлар бўйича ҳар ойлик воситачилик тўловлари тарзидаги тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 21-сон, 252-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма даромад (фойда)лари ҳисоби Жамғарма бухгалтерияси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳри бўйича ҳисоб-китоб-касса марказида Жамғарма белгиланган тартибда очган талаб қилиб олинадиган махсус иккиламчи депозит ҳисоб рақамларида, пахта, дон ва шоли харажатларини маблағ билан таъминлашга ажратилган мақсадли маблағлар бўйича воситачилик тўловларини ўтказиш учун алоҳида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма воситачилик тўловлари тушумларининг Жамғарма томонидан маблағ билан таъминланадиган ҳар қайси қишлоқ хўжалиги экини ва вақт даври бўйича ҳар ойда алоҳида ҳисоблаб қўшилишини, ҳисобга олинишини ва назорат қилиб борилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Воситачилик тўловлари тарзида Жамғарманинг даромадлар бўйича махсус мақсадли ҳисоб рақамларига тушадиган маблағлар биринчи навбатда Жамғарманинг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ва узил-кесил ҳисоб-китобларни маблағ билан таъминлаш бўйича мақсадли харажатлари учун Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан жалб этилган кредитлар бўйича ҳисоблаб қўшилган фоизларни тўлашга йўналтирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 94-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма ҳар ойлик даромад (фойда)ларининг ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бажарилгандан кейин қолган миқдорининг 50 фоизгачасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 428-66-сон қарорида белгиланган мақсадлар учун фойдаланилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 94-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 194-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамғарманинг мақсадли ҳисоб рақамларида ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган тўловлар амалга оширилгандан кейин қолган маблағлардан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда – давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ва узил-кесил ҳисоб-китобларни маблағ билан таъминлашда Жамғарма маблағларининг вақтинчалик камомадини қоплаш учун фойдаланилади;
(6-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 94-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 194-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорида санаб ўтилган тўловлар амалга оширилгандан кейин қолган маблағлардан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ёзма қарорига биноан, қишлоқда ислоҳотлар ўтказишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширишда, шунингдек Ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини шакллантиришда ҳамда ходимларни рағбатлантиришда, моддий-техник базани мустаҳкамлашда ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғарманинг кўзда тутилмаган харажатларини маблағ билан таъминлашда фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жамғарма даромадларидан ушбу Низомнинг 6-банди учинчи хатбошида белгиланган мақсадларда фойдаланиш маблағларни Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамларидан Молия вазирлигининг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жамғарманинг даромадлар бўйича махсус мақсадли ҳисоб рақамларидаги Жамғарма даромад (фойда)ларининг тўғри тақсимланиши ва фойдаланилиши учун жавобгарлик Жамғарма директори ва бош бухгалтери ёки уларнинг вазифасини бажараётган шахслар зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жамғарма даромад (фойда)ларининг тўғри тақсимланиши ва фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 20-сон, 140-модда; 2007 й., 19-20-сон, 194-модда; 2009 й., 21-сон, 252-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)