Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ГЎШТ ВА СУТ САНОАТИ («ЎЗГЎШТСУТСАНОАТ») ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК УЮШМАСИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012 — 2015 йилларда Республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 31 октябрдаги ПҚ-1633-сон қарори)ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган
Республика гўшт ва сут саноати корxоналарининг иқтисодий мустақиллиги асосида бозор муносабатларини чуқурлаштириш ҳамда рақобатли иш шароитлари яратиш, сифатли ва турли хил озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва аҳолига сотишни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон гўшт ва сут саноати («Ўзгўштсутсаноат») давлат-акционерлик уюшмаси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилаб қўйилсинки, «Ўзгўштсутсаноат» давлат-акционерлик уюшмаси очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклида таъсис этилади, унинг устав фондига тармоқ давлат корхоналари негизида ташкил этилган акционерлик жамиятлар акцияларининг давлатга тегишли улуши ҳамда эркин сотишга мўлжалланган акцияларининг бир қисми 2-иловага* мувофиқ, шунингдек бошқа манфаатдор юридик шахсларнинг, шу жумладан хорижий юридик шахсларнинг пайлари киритилади.
* Илова берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар «Ўзгўштсутсаноат» давлат-акционерлик уюшмасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
гўшт ва сут саноати корхоналарининг, чорвачилик саноат комплексларининг, хўжаликлар ва ташкилотларнинг корхоналар ва ташкилотлар молия-иқтисодий, хўжалик ҳамда ижтимоий фаолияти масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
уюшма таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларни кооперациялашга ҳамда уларнинг келишилган инвестиция сиёсатини амалга оширишга кўмаклашиш,
қайта ишлаш тармоғида ягона илмий-техника сиёсатини ўтказиш, ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва янги технологияларни жорий этиш учун молиявий маблағларни жамлаш;
қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон (фермер) хўжаликлари ва хусусийлаштирилган фермалар билан мол ва сут етказиб бериш юзасидан узоқ муддатли ўзаро фойдали контрактлар тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хорижий инвесторлар маблағларини жалб этиш, корхоналарнинг ташқи иқтисодий фаолиятига кўмаклашиш;
махсус истеъмолчиларни (ҳарбий қисмлар, даволаш, таълим ва болалар муассасаларини) гўшт ва сут маҳсулотлари билан биринчи навбатда таъминлаш.
махсус истеъмолчиларни (ҳарбий қисмлар, даволаш, таълим ва болалар муассасаларини) гўшт ва сут маҳсулотлари билан биринчи навбатда таъминлаш.
3. «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси ижро этувчи аппарати тузилмасига 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ ҳамда ходимлари чекланган сонининг 60 нафардан иборат бўлишига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4 «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси:
1996 йилнинг биринчи ярмида уюшма акцияларини чиқаришни амалга оширсин;
1996 - 1997 йилларда уюшма акцияларини юридик ва жисмоний шахслар ўртасида жойлаштиришни амалга оширсин. Уларни сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобига, қонунчилик билан белгиланган тартибда, давлат мулкини 2-иловага мувофиқ сотиб олишни амалга оширсин;
Белгилаб қўйилсинки, «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси акцияларнинг давлатга тегишли пакетини тўлиқ хўжалик асосида юритиш ҳуқуқлари билан бошқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасига қуйидагилар тавсия этилсин:
мол ва сут сотиб олиш ва кейинчалик қайта ишлаш ҳамда сотиш учун жамоа аъзолари ва бошқа шахсларнинг бўш маблағлари ҳисобига воситачилик тайёрлов жамиятлари ташкил этиш;
шаҳарларда ва туман марказларида гўшт ҳамда сут маҳсулотлари сотиш бўйича фирма дўконлари ва бошқа савдо тармоқларини кўпайтириш.
6. Шаҳарлар аҳолисини гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига бир ой муддатда гўшт ва сут етиштирувчилар билан қайта ишловчилар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан узоқ муддатли битимлар (шартномалар) тузишни ташкил этишни таъминлаш, бунда чорвачилик хўжаликларини ва фермерларни моддий, техникавий ва молиявий қўллаб-қувватлашни амалда кенг қўлланиш юклансин.
7. Белгиланган тартибда «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасига республика ташқарисидан зарур хом ашё ресурслари, чорва моллари, ембоп дон, асбоб-ускуналар, идишбоп ва бошқа материаллар сотиб олиш учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валюта айирбошлаш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига, «Пахта-банк»га «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасининг мулкчиликнинг жамоа шаклига айлантирилган саноат комплекслари ва хўжаликларининг банк ссудалари бўйича тўлов муддати ўтиб кетган 135,2 млн. сўм миқдоридаги қарзларини тўлаш муддатини 3 йилга узайтириш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасига саноат комплекслари ва қайта ишлаш корхоналарининг айланма маблағларини тўлдириш учун 3 йил муддат билан 200 млн. сўм миқдорида фоизсиз ссуда ажратсин.
10. «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси белгиланган тартибда Устав ишлаб чиқсин ва қабул қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 6 апрелдаги 172-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, 5-банднинг иккинчи хатбоши бундан мустасно.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И Ҳ Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 18 январь,
30-сон
«Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар
РЎЙХАТИ
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Қорақалпоқгўшт» бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Қорақалпоқсут» бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Андижонгўшт» бирлашмаси, Андижон вилояти
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Андижонсут» бирлашмаси, Андижон вилояти
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Бухорогўшт» бирлашмаси, Бухоро вилояти
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Бухоросут» бирлашмаси, Бухоро вилояти
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Жиззахгўшт» бирлашмаси, Жиззах вилояти
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Жиззахсут» бирлашмаси, Жиззах вилояти
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Қашқадарёгўшт» бирлашмаси, Қашқадарё вилояти
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Қашқадарёсут» бирлашмаси, Қашқадарё вилояти
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Навоийгўшт» бирлашмаси, Навоий вилояти
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Намангангўшт» бирлашмаси, Наманган вилояти
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Самарқандгўшт» бирлашмаси, Самарқанд вилояти
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Самарқандсут» бирлашмаси, Самарқанд вилояти
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Каттақўрғонгўшт» бирлашмаси, Самарқанд вилояти
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Сурхондарёгўшт» бирлашмаси, Сурхондарё вилояти
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Сурхондарёсут» бирлашмаси, Сурхондарё вилояти
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Сирдарёгўштсут» бирлашмаси, Сирдарё вилояти
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Тошкентгўштсут» бирлашмаси, Тошкент вилояти
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Фарғонагўшт» бирлашмаси, Фарғона вилояти
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Фарғонасут» бирлашмаси, Фарғона вилояти
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Хоразмгўшт» бирлашмаси, Хоразм вилояти
Акционерлик жамиятлари, жамоа хўжаликлари ва бошқа корхоналарнинг «Хоразмсут» бирлашмаси, Хоразм вилояти
«Конструктор» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент ш.
Тузатиш-қурилиш-ўрнатиш созлаш бошқармаси, Тошкент ш.
Марказий чорва моллари базаси, Тошкент ш.
«Ўзсутгўштмахсусавтотранс» концерни, Тошкент ш.
«Ўзгўштсуттаъминот» республика бирлашмаси, Тошкент ш.
«Гўштсутсаноат» савдо-воситачилик фирмаси, Тошкент ш.
«Гўштсут-Техно» ташқи-иқтисодий бирлашмаси, Тошкент ш.
«Ўзгўштсаноатинвест» молия-инвестиция компанияси, Тошкент ш.
«Аудитор» фирмаси, Тошкент ш.
«Грассо — Ўзтех» ҚК, Тошкент ш.
«Нақиш — ММ» ҚК, Бухоро ш.
«Иштихон — Глоуб Интернешнл ТЭНРИ» ҚК, Иштихон ш.
«Самарқанд — Туркистон» ҚК, Самарқанд ш.
«Бижкон Интернешнл» ҚК, Тошкент ш.
«Анадолу — Тошкент», ҚК, Тошкент ш.
«Манғит» жамоа корхонаси, Қашқадарё вилояти
«Ш. Рашидов номли» жамоа корхонаси, Бухоро вилояти
«Галаосиё» жамоа корхонаси, Бухоро вилояти
«Намангансут» акционерлик жамияти, Наманган вилояти
«Навоийсут» акционерлик жамияти, Навоий вилояти
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси ижро этувчи аппарати
ТУЗИЛМАСИ
1. Раҳбарият
2. Гўшт ва сутни қайта ишлаш бошқармаси
3. Маркетинг ва ривожлантириш бошқармаси
4. Молия, ҳисобга олиш ва ҳисобот бошқармаси
5. Иқтисодий таҳлил ва истиқболни белгилаш бошқармаси
6. Инвестициялар, ташқи иқтисодий алоқалар ва қимматли қоғозлар бошқармаси
7. Фирма савдоси ва таъминот бошқармаси
8. Ишлар бошқармаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси ижро этувчи аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.