Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 02.10.2000 йилдаги 381-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИНИНГ БИНОЛАРИ ВА МУҲАНДИСЛИК ИНШООТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ ХИЗМАТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг бинолари ва иншоотларининг, уларда ўрнатилган ўқув-лаборатория ва махсус асбоб-ускуналарнинг сақланишини таъминлаш, улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, бюджет харажатларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бинолари ва муҳандислик иншоотларидан фойдаланиш бўйича хўжалик ҳисобидаги хизматлар ташкил этилсин. Улар 2001 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бинолари ва муҳандислик иншоотларидан фойдаланиш бўйича хўжалик ҳисобидаги хизматларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар, иншоотлар ва муҳандислик коммуникацияларидан, шунингдек техника, механизмлар, станок парки, ўқув-лаборатория ва махсус асбоб-ускуналардан, таълимнинг техник воситаларидан оқилона фойдаланиш ва уларни юқори техник даражада сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари самарали сарфланишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бинолари ва муҳандислик иншоотларидан фойдаланиш бўйича хўжалик ҳисобидаги хизматларнинг намунавий низоми ва тузилмасини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ишда фойдаланиш учун юборсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 15 октябргача академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бинолари ва муҳандислик иншоотларидан фойдаланиш бўйича хўжалик ҳисобидаги хизматлар низомини, тузилмасини ва ходимлари сонини лицейлар ва коллежларнинг сонини, таълим йўналишларини ва уларнинг ихтисослашувини, шунингдек, ҳудудий жойлашишини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 1 декабргача академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бинолари ва муҳандислик иншоотларидан фойдаланиш бўйича хўжалик ҳисобидаги хизматлар жойлаштирилиши ва ходимлар билан тўлдирилишини, улар ўз фаолиятини бажариши учун зарур бўлган техника ва механизмлар билан жиҳозланишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бинолари ва муҳандислик иншоотларидан фойдаланиш бўйича хўжалик ҳисобидаги хизматларнинг мутахассислари техника ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналаридан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш қоидаларига мунтазам ўқитилишини ташкил этсинлар ва таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ушбу хўжалик ҳисобидаги хизматлар самарали фаолият кўрсатиши учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, ташкил этилаётган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бинолари ва муҳандислик иншоотларидан фойдаланиш бўйича хўжалик ҳисобидаги хизматлар 2006 йилгача даромад (фойда)дан солиқ тўлашдан озод қилинадилар, солиқ солишдан бўшаб қоладиган маблағлар моддий-техник базани мустаҳкамлашга мақсадли йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 2. октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
381-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 111-модда)