Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 17.01.1996 йилдаги 27-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОНДА ФУТБОЛНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ ВА ПРИНЦИПЛАРИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда оммавий ва профессионал футболни янада ривожлантириш, унинг моддий базасини мустаҳкамлаш, футболчиларнинг янги авлодини тайёрлаш ва тарбиялаш, ватанимиз футболининг халқаро нуфузини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат спорт қўмитаси (Ш. Тўлаганов), Футбол федерацияси раҳбарлари (Федерациянинг собиқ президенти А.Муталов), Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, жойларда ҳокимликлар томонидан республика Ҳукуматининг «Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 18 мартдаги 144-сон қарори талаблари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши таъминланмаганлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазирнинг ўринбосари С.Саидқосимов Футбол федерацияси, тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг юқорида айтиб ўтилган қароридан келиб чиқувчи вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин. Қилинган иш натижалари тўғрисида 1996 йил 1 апрелгача ахборот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат спорт қўмитаси ва Ўзбекистон Футбол федерациясининг футболни бундан буён янги ташкилий принциплар — клуб асосида ривожлантириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат спорт қўмитаси Ўзбекистон Футбол федерацияси билан биргаликда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда 10 кун муддатда Футбол клуби тўғрисидаги Намунавий низомни ишлаб чиқсин, тасдиқласин ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намунавий Низомни ишлаб чиқишда қуйидагилар назарда тутилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
клубни ташкил этиш унинг муваффақиятли фаолият кўрсатишини таъминлашда барча ташкилий ва молиявий масалаларни ҳал этишга қодир бўлган маҳаллий ҳокимият органлари, спорт ташкилотлари, шунингдек ҳомийлар — корпорациялар, фирмалар бошқа юридик ва жисмоний шахслардан иборат муассислар томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув клубнинг коллегиал органи ҳисобланади, унинг таркибига клуб ва команда раҳбарияти, айрим футболчилар, ҳомий ташкилотлар вакиллари киради. Шаҳар (туман) ҳокими маҳаллий ҳокимият органи томонидан тузиладиган футбол клубининг президенти, идора ёки корхона раҳбари эса улар томонидан тузиладиган футбол клубининг президенти бўлиб ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол клублари Намунавий низом асосида ўз клубларининг Уставини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва адлия органларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
клубнинг молиявий фаолияти тўла хўжалик ҳисоби, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол командасининг номи ва унинг тегишли рамзлари Ўзбекистон футбол федерацияси билан келишиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Футбол федерацияси ва Давлат спорт қўмитасининг Республикада олий ва I лигалар клуб футбол командаларини шакллантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Бунда қуйидагилардан келиб чиқилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мастерлар футбол командасига ўйинчилар қабул қилиш клуб раҳбарлари, спортчилар, тренерлар, тиббий ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи контрактлар асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контракт, халқаро стандартларга мувофиқ, бир йилдан уч йилгача муддатга тузилади ва у тренерлар ҳамда футболчиларни уларнинг спорт маҳорати даражасига, команда муваффақиятига ҳар бирининг қўшган ҳиссасига боғлиқ равишда моддий рағбатлантиришни, шунингдек контракт шартлари бузилган тақдирда тегишли жарима санкциялари солишни назарда тутади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тренерни ва футболчини моддий рағбатлантириш ҳамда уларга жарима санкциялари солиш масалалари Клуб бошқаруви томонидан коллегиал ҳал этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
клуб ўз фаолиятига ватанимизнинг корхоналари ва ташкилотларини, қўшма ва хорижий фирмалар, корхоналар, ташкилотларни жалб қилиш мақсадида футбол мусобақалари ўтказилаётган вақтда, шунингдек спорт кийимида ва клуб белгиларида уларнинг турли реклама эмблемаларидан шартнома асосида фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Футбол федерацияларининг президентлари ҳисобланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий лигани тузиш чемпионатлар ва биринчиликларни ўтказиш регламентига мувофиқ спорт принципига кўра амалга оширилади. Ушбу клубда ўсмирлар ва болалар командалари мавжуд бўлиши команданинг олий лигага киришининг зарур шарти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I лига спорт ва ҳудудий принциплар бўйича Қорақалпоғистон Республикасидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан камида биттадан командадан иборат этиб тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол командаларини шакллантириш 1996 йил 1 мартгача тугалланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Клуб футбол командалари учун ўринбосарлар тайёрлашни янада яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996-1997 йилларда барча мактабларни спорт майдонлари билан таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996-1997 йилларда вилоят марказларида ўсмирлар футбол мактаб-интернатлари очсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида айтиб ўтилган мактаблар ўртасидаги ҳар йилги мусобақалар ҳудудий (минтақа) принцип бўйича маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Футбол федерацияси, Давлат спорт қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Футбол бўйича спорт маҳорати республика мактабини «Пахтакор» футбол клубига бериш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Футбол мавсуми якунлари бўйича йилнинг энг яхши футболчиси учун ва йилнинг энг яхши тренери учун журналистлардан сўров йўли билан аниқлаб топшириладиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус соврини таъсис этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда, жаҳон амалиётидан келиб чиқиб, футболни ривожлантиришга фаол кўмаклашаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун солиқ имтиёзлари ва бошқа имтиёзлар тизимини қўллаш юзасидан таклифларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат спорт қўмитаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида йирик стадионлар негизида очиқ турдаги акционерлик жамиятлари ташкил этиш дастурини икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уларнинг устав сармоясини шакллантиришда акциялар пакетининг қуйидагича тақсимланиши назарда тутилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатга — объект мол-мулкининг тенг қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа муассисларга (юридик ва жисмоний шахсларга) — ўзларининг улушларига мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йилдан бошлаб республикадаги кўрсатиб ўтилган стадионлар тўлиқ ўзини ўзи маблағ билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Футболни ривожлантиришнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бир ой муддатда футбол клубларини тузиш ва ривожлантиришга ҳамда уларнинг моддий базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга оширсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат спорт қўмитаси Ўзбекистон Футбол федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мавжуд стадионларни қайта рўйхатдан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта рўйхатдан ўтказиш якунларига кўра 1996 йил 1 апрелгача футбол майдонларини реконструкция қилиш, 1996 йил 1 сентябргача эса Нукус шаҳрида ва вилоят марказларидаги стадионларнинг қолган объектларини жорий ва мукаммал тузатиш зарур деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу мақсадларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги — бош пудратчи ва бош лойиҳаловчи этиб, «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси ҳамда Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги — субпудрат ташкилотлар этиб тасдиқлансинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Капитал қурилиш бош бошқармалари футбол майдонини реконструкция қилиш, стадионларни жорий ва мукаммал тузатиш ҳамда обод қилиш бўйича буюртмачилар этиб белгилансинлар. Ишларни маблағ билан таъминлаш республика ва маҳаллий бюджетларнинг ҳамда ҳомийларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу ишларнинг буюртмачилари бош пудратчилар ва бош лойиҳаловчиларни маблағ билан таъминласинлар ҳамда энергия таъминоти, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва канализация объектлари бўйича тегишли техник шартларни берсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош пудратчига лойиҳалашни ва алоҳида сметалар ва чизмалар бўйича қурилишни бир пайтда маблағ билан таъминлашга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Молия вазирлиги Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигига тузилган контрактлар ва уларнинг Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ва вакил қилинган банкларда экспертиза қилиниши асосида, футбол майдонларини комплекс реконструкция қилиш учун уруғлик, хорижий ускуналар, жиҳозлар ва бошқа зарур воситалар ва материаллар сотиб олишга тегишли равишда конвертация қилишни назарда тутган ҳолда сўмларда аванс ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси, зарурат бўлганда, Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга маблағ қўядиган хорижий фирмаларга маблағларни Республика валюта биржасида конвертация қилишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1996 йил 1 мартгача Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси, Футбол федерацияси ва Футболни ривожлантириш фондини жойлаштириш учун бино ажратиш масаласини ҳал қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси икки ҳафта муддатда уюшма корхоналарида резина тўплар ва футбол тўплари учун резина камералар ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан таклиф тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин. 1996 йилда камида 500 минг дона резина тўплар ва камералар тайёрланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси 1996-1997 йилларда спорт товарлари ишлаб чиқарувчи етакчи фирмалар билан биргаликда сифатли футбол анжомлари ва спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар ташкил этсин. Бунда Халқ таълими вазирлиги ва «Ўзбексавдо» давлат уюшмасининг спорт анжомлари, футбол тўплари ва ўқувчилар учун спорт кийимлари ишлаб чиқариш бўйича буюртманомалари бажарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси билан биргаликда «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси томонидан мактаб ўқувчиларининг жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари билан шуғулланишлари учун ишлаб чиқариладиган товарлар қийматига берилиши мумкин бўлган солиқ имтиёзлари ҳақидаги таклифларни 15 кун муддатда кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси ўқув юртларига қабул қилиш давлат комиссияси малакали мутахассислар-тренерлар тайёрлаш учун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институтининг футбол бўлимига 1996 йилдан бошлаб ҳар йили 75 ўриндан иборат квота ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат спорт қўмитаси Ўзбекистон Футбол федерацияси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда футбол командалари тренерларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича махсус курслар ташкил этсин, ушбу курсларни зарур моддий база билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 кун муддатда футбол клуби билан контракт тузиш ҳуқуқини берувчи Тренерларга қўйиладиган малака талаблари ҳақидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тренер томонидан малака талаблари бажарилган тақдирдагина контракт тузиладиган ва тренернинг футбол командасига раҳбарлик қилишига йўл қўйиладиган тартиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Давлат спорт қўмитаси 10 кун муддатда спорт мактаблари ва билим юртлари раҳбар ходимлари, тренер-ўқитувчиларининг, шунингдек инструктор-методистларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядларни умумтаълим мактабларининг раҳбарлари ва ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларига мувофиқлаштириш юзасидан таклиф киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари футбол клубларини спортга ихтисослашган малакали тиббий ходимлар ҳамда зарур дори-дармонлар билан таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, «Маҳаллий саноат» корпорацияси, Маданият ишлари вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда стадионларда футбол ўйинлари ўтказилаётган вақтда савдо қилишни ва маданий-томоша тадбирларини уюштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Оммавий ахборот воситалари мамлакатда оммавий футбол ҳаракати ривожланишини, энг яхши футбол клублари, спорт мактаблари, физкультура жамоалари, мутахассислар ва тренерларнинг фаолиятини мунтазам ва кенг ёритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари С. Саидқосимов ва Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти З. Алматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорнинг бажарилиши 1996 йил апрель ва август ойларида, кейинчалик эса 1997-1998 йилларнинг ярим йилликлари бўйича кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 17 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-сон