Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Мамлакатимизда экин ерларидан самарали фойдаланиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқда фуқароларнинг бандлиги ва фаровонлигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, айрим туманларда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича ишлар ҳолатини ўрганиш натижалари ушбу йўналишдаги фаолиятни ташкил этишни янада такомиллаштириш бўйича аниқ чоралар кўриш зарурлигини кўрсатмоқда.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг бу соҳадаги ваколатларини кенгайтириш ва фаол иштирокини таъминлаш мақсадида:
1. Тегишли ҳудудда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратилган ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш кўрсаткичларидан бири деб ҳисоблансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги вазири ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) раҳбарларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари ҳузуридаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига комплекс хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини ташкил этиш таъминланмаганлиги қатъий кўрсатиб ўтилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки, 2018 йил 1 июлдан:
барча фермер ва деҳқон хўжаликларининг Кенгашга аъзолиги мажбурий, томорқа ер эгалари учун эса ихтиёрий ҳисобланади;
фермер ва деҳқон хўжаликларининг Кенгашда аъзолиги туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раёсати қарорига мувофиқ тугатилиши ер участкасига эгалик қилиш, ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи ёхуд уни ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиши учун асос бўлади;
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари қишлоқ хўжалигида шартнома мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторинг ҳамда жамоат назоратини амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Кенгаш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Кенгашга аъзолик бадалларини қуйидагича белгилаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин:
пахта хом ашёси ҳамда донли экинлар етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун пахта хом ашёси ҳамда доннинг харид нархидан 0,8 фоиз миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бошқа фермер хўжаликлари учун улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган пул маблағларининг 0,5 фоизи миқдорида;
деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари учун Кенгашга аъзолик тўғрисидаги шартномада кўрсатилган миқдорда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кенгаш, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур банд талабларига мувофиқ Кенгашга аъзолик бадалларини ўтказиб бериш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқласин.
5. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
уйма-уй юриш орқали деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини, шу жумладан ерни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш, иссиқхоналар қуриш, чорва ва паррандаларни кўпайтириш ҳолатини даврий мониторинг қилиб бориш;
Кенгаш аъзолари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига тегишли ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш зарурлиги тўғрисида кўрсатмалар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
туман ҳокимларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг тегишли ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ер қонунчилигига мувофиқ тугатиш зарурлиги тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган таклифлар киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Барча қишлоқ туманларида асосий вазифаси қуйидагилар орқали фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳисобланган «Томорқа хизмати» МЧЖлар ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига шартнома асосида зарур моддий ресурслар, шу жумладан, уруғлар, кўчатлар, таралар, техника ва бошқа воситалар етказиб бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ерларни рекультивация қилиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини экиш;
суғориш тизимини яратиш ва яхшилаш, сув насослари ўрнатиш, артезиан қудуқлар қазиш ва томчилатиб суғоришни ташкил этиш;
ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги экинларини ички ва ташқи бозорларда сотиш, шу жумладан уларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Кенгаш билан биргаликда қишлоқ туманларининг ихтисослигидан келиб чиққан ҳолда «Томорқа хизмати» МЧЖлар фаолиятини самарали ташкил этишда, шу жумладан бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини белгиланган тартибда ажратиш орқали кўмаклашсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Кенгашнинг юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Белгилансинки:
а) қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасидан 350 миллиард сўм миқдорида ажратиладиган бир марталик беғараз молиявий ёрдам;
(9-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги ПФ-5846-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2019 й., 06/19/5846/3866-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
аукцион савдоларида фуқароларга ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сотишдан тушадиган тушумнинг 10 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғармага юклатилган вазифаларни бажариш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
Жамғарманинг даромадлари, шу жумладан маблағларни депозит ҳисоб рақамларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
б) Жамғарма маблағлари қуйидагилар учун фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 3 йилгача муддатга, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли давр билан 2019 йилнинг 31 декабрига қадар йиллик 7 фоизлик ставкада, банкнинг 2 фоизлик маржасини ҳисобга олган ҳолда кредитлар ажратиш учун ресурсларни «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банкига жойлаштириш. 2020 йил 1 январдан бошлаб ресурсларни жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан 4 фоизлик бандни чегириб ташлаган ҳолда амалга оширилади;
(9-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банкига маблағларни «Томорқа хизмати» МЧЖни кредитлаш учун ресурслар сифатида 2 йил муддатга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан 2019 йилнинг 31 декабргача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида, банкнинг йиллик 2 фоизлик маржасини ҳисобга олган ҳолда тақдим этиш. 2020 йил 1 январдан бошлаб маблағларни тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан 4 фоизлик бандни чегириб ташлаган ҳолда амалга оширилади;
(9-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтларининг кредитлари ва қарзларига хизмат кўрсатиш;
халқаро молия институтларидан олинган грант маблағлари ҳисобига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, шунингдек, «Томорқа хизмати» МЧЖларга грантлар ажратиш;
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қишлоқ хўжалиги техникаси, технологиялари ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга ошириш;
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПФ-5728-сон Фармонига асосан учинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 06/19/5728/3180-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасида 2 фоиз банк маржасини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тайёрлаш, таъминлаш, савдо ташкилотлари ҳамда лизинг компанияларига моддий техника базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги техникалари ва транспортларини сотиб олиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг иссиқхоналарини қуриш учун материаллар ва бутловчи қисмлар харид қилишга кредитлар бериш;
(9-банд «б» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПФ-5728-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 06/19/5728/3180-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғармани сақлаб туриш ва фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
айланма маблағларга муҳтож бўлган «Томорқа хизмати» МЧЖларнинг устав фондини 25 фоиздан кам бўлмаган миқдорда шакллантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фермер, деҳқон хўжаликларига ва томорқа ерларини ривожлантиришга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган инновацион ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ бошқа йўналишлар;
(9-банд «б» кичик бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПФ-5728-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 06/19/5728/3180-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан бошлаб эса, тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда, фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш механизмини қўллаш имконияти билан берилади.
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) Жамғарма маблағлари ҳисобидан кредитлар ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишилган ҳолда берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) маблағларни тижорат банкларига жойлаштириш ҳисобидан олинадиган даромадларнинг 30 фоизигача миқдордаги Жамғарма даромадлари Кенгашни моддий-техник ҳамда молиявий жиҳатдан таъминлаш, шунингдек, унинг ходимларини моддий рағбатлантириш учун йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. «Ўзбекозиқовқатзахира» ассоциацияси, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан мазкур қарорга мувофиқ ажратилган кредит маблағлари ҳисобига етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бозор нархлари бўйича харид қилинишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ва «Томорқа хизмати» МЧЖлар ўзларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бошқа шахсларга ҳам сотиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Жамғарманинг Васийлик кенгаши, Низоми ҳамда 25 штат бирликдан, шу жумладан 7 та бирлик марказий аппаратда, 18 та бирлик Жамғарманинг ҳудудий вакилларидан иборат бўлган Жамғарма ижро этувчи аппарати тузилмасини тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Жамғарма Васийлик кенгаши ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиб борсин.
13. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма қўшилган қиймат солиғидан ташқари барча турдаги солиқлардан;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармони таҳририда — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Томорқа хизмати» МЧЖлар давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб мазкур қарорга мувофиқ уларнинг асосий фаолияти доирасида 3 йил муддатга барча турдаги солиқлар, қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармони таҳририда — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун жиҳозлар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича 2021 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун тўловлардан ташқари);
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармони таҳририда — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва унинг ҳудудига белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан олиб кириладиган қишлоқ хўжалиги техникаси ва қишлоқ хўжалиги транспорт воситалари 2021 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари);
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармонига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
«Томорқа хизмати» МЧЖ ёки фермер хўжаликлари билан тузилган касаначилик шартномаси асосида фаолият юритаётган томорқа ер эгалари — жисмоний шахслар уларнинг касаначилик фаолияти доирасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалардан озод қилинсин.
14. Белгилансинки, 2018 йил 1 июлдан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон)
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов 5 фоиз миқдорида тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг қўшимча йўналишлари деб ҳисоблансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) қуйидаги миқдорларда субсидиялар бериш:
енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача;
суғориш воситалари харид қилиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача;
уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача;
ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий ўқув юртларида касб-ҳунарга тайёрлаш, агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари ҳамда томорқа ер эгаларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун грантлар ажратиш.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПҚ-4716-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.05.2020 й., 07/20/4716/0598-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фундаментал, амалий ҳамда инновацион тадқиқотлар давлат илмий-техник дастурларини шакллантиришда уларга фермер, деҳқон хўжаликларининг ер участкалари ва томорқа ерларидан самарали фойдаланиш бўйича инновацион ишланмалар ва замонавий технологиялар ишлаб чиқишни назарда тутувчи илмий лойиҳалар киритилишини таъминласин.
17. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Кенгаш билан биргаликда бир ой муддатда деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ерларини ривожлантириш асосида қишлоқ аҳолисининг даромадларини ошириш учун Жаҳон банки ҳамда бошқа халқаро молия институтларининг кредитлари ва заёмларини жалб этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва Кенгаш билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
кичик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ҳамда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида мини-агротехнологияларни ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқот марказини;
республика минтақаларида деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги экинларини касалликлардан ҳимоя қилиш, зарур тавсия ва маслаҳатлар беришга кўмаклашувчи ва хизмат кўрсатувчи «Ўсимликлар клиникаси» МЧЖларни ташкил этиш бўйича таклифлар киритсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Кенгаш, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 апрель,
ПҚ-3680-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига киритиладиган
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«қишлоқ хўжалигида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари иштирокидаги шартномавий мажбуриятларнинг ижросини мониторинг қилиш ва жамоатчилик назоратини».
2. 3-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди».
3. 5-банд ва 11-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
4. 1 — 4-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ижро аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
Кенгаш ижро аппарати ходимларининг чекланган сони — 44 нафар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳудудий кенгашлар ижро аппарати ходимларининг чекланган сони — 13 — 15 нафар, жами сони — 185 нафар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Туман кенгашлари ижро аппарати ходимларининг чекланган сони — 7 — 9 нафар, жами сони 1281 нафар».
5. 5-иловага изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1-тоифа — ижро аппарати учун 15 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раиси — 1, ҳудудий кенгаш раиси ўринбосари — 1, бўлим бошлиғи — 3, бош мутахассис — 7, етакчи мутахассис — 2, ҳисобчи — 1);
2-тоифа — ижро аппарати учун 14 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раиси — 1, ҳудудий кенгаш раиси ўринбосари — 1, бўлим бошлиғи — 3, бош мутахассис — 7, етакчи мутахассис — 1, ҳисобчи — 1);
3-тоифа — ижро аппарати учун 13 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раиси — 1, ҳудудий кенгаш раиси ўринбосари — 1, бўлим бошлиғи — 2, бош мутахассис — 7, етакчи мутахассис — 1, ҳисобчи — 1)».
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. 6-иловага изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1-тоифа — ижро аппарати учун 9 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (кенгаш раиси — 1, гуруҳ раҳбари — 3, бош мутахассис — 2, етакчи мутахассис — 2, ҳисобчи — 1);
2-тоифа — ижро аппарати учун 8 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (кенгаш раиси — 1, гуруҳ раҳбари — 3, бош мутахассис — 2, етакчи мутахассис — 1, ҳисобчи — 1);
3-тоифа — ижро аппарати учун 7 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (кенгаш раиси — 1, гуруҳ раҳбари — 2, бош мутахассис — 2, етакчи мутахассис — 1, ҳисобчи — 1)».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 07/18/3680/1110-сон, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон, 24.05.2019 й., 06/19/5728/3180-сон, 04.10.2019 й., 06/19/5846/3866-сон; 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 19.05.2020 й., 07/20/4716/0598-сон; 01.07.2020 й., 07/20/4767/1009-сон; 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон; 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 07/21/55/1173-сон; 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон; 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон; 30.08.2022 й., 07/22/366/0790-сон; 13.10.2022 й., 07/22/394/0920-сон; 13.04.2023 й., 07/23/121/0209-сон; 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон; 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон; 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон; 31.03.2025 й., 07/25/131/0288-сон)