26.04.2018 йилдаги ПҚ-3680-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 18.02.2025 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда экин ерларидан самарали фойдаланиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқда фуқароларнинг бандлиги ва фаровонлигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, айрим туманларда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича ишлар ҳолатини ўрганиш натижалари ушбу йўналишдаги фаолиятни ташкил этишни янада такомиллаштириш бўйича аниқ чоралар кўриш зарурлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг бу соҳадаги ваколатларини кенгайтириш ва фаол иштирокини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тегишли ҳудудда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратилган ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш кўрсаткичларидан бири деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги вазири ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбарларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари ҳузуридаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига комплекс хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини ташкил этиш таъминланмаганлиги қатъий кўрсатиб ўтилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча фермер хўжаликларининг Ўзбекистон фермерлари кенгашига (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) аъзолиги мажбурий, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари учун эса ихтиёрий ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермерлар кенгашлари қишлоқ хўжалигида шартнома мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторинг ҳамда жамоат назоратини амалга оширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кенгаш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Кенгашга аъзолик бадалларини қуйидагича белгилаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари томонидан етиштириладиган пахта хомашёси бўйича биржада эълон қилинадиган бошланғич нархидан ҳамда доннинг шаклланган ўртача нархидан 0,6 фоиз миқдорида;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа фермер хўжаликлари учун улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган пул маблағларининг 0,5 фоизи миқдорида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кенгаш, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур банд талабларига мувофиқ Кенгашга аъзолик бадалларини ўтказиб бериш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Барча қишлоқ туманларида асосий вазифаси қуйидагилар орқали фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳисобланган «Томорқа хизмати» МЧЖлар ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига шартнома асосида зарур моддий ресурслар, шу жумладан, уруғлар, кўчатлар, таралар, техника, чорва моллари, парранда, қуён, асалари уяси, балиқ, қишлоқ хўжалик техникалари ҳамда эҳтиёт қисмлари, омухта ем, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш учун кимёвий воситалар ва асбоб ускуналар етказиб бериш, шунингдек, иссиқхоналар қуриб бериш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.07.2020 й., 07/20/4767/1009-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерларни рекультивация қилиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини экиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориш тизимини яратиш ва яхшилаш, сув насослари ўрнатиш, артезиан қудуқлар қазиш ва томчилатиб суғоришни ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан харид қилинган, шунингдек, ўз майдонларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ички ва ташқи бозорларда сотиш ҳамда экспорт қилиш.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.07.2020 й., 07/20/4767/1009-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Кенгашнинг юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 августдаги ПФ-183-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага юклатилган вазифаларни бажариш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг даромадлари, шу жумладан маблағларни депозит ҳисоб рақамларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Жамғарма маблағлари қуйидагилар учун фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликлари ва улар билан ҳамкорликда ишлайдиган деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, агротуризм лойиҳалари, сув чиқариш учун тежамкор насос агрегатлари харид қилиш, қишлоқ хўжалиги мақсадларида қуёш панелларини ўрнатиш, артезиан қудуқларини қазиш, ёмғирлатиб суғориш тизимини ўрнатиш ва дала дўконларини қуриш учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 4 йил муддатга кредитлар ажратиш учун ресурсларни тижорат банкларига жойлаштириш. Бунда кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 4 фоизи банк маржаси) берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликлари ва улар билан ҳамкорликда ишлайдиган деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва транспорти ҳамда асбоб-ускуналарини харид қилиш, уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар (жумладан, ёзги тўрли иссиқхоналар) қуриш, кўчма музлаткичларни ўрнатиш, агрологистика марказларини ташкил этиш, «in-vitro» ва бошқа лабораториялар, совутиш омборхоналарини ташкил этиш учун — 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача кредитлар ажратиш учун ресурсларни тижорат банкларига жойлаштириш. Бунда кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 4 фоизи банк маржаси) берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш, халқаро сертификатлар олиш, «ўсимликлар клиникаси» фаолияти ҳамда қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишлари учун айланма маблағларга талабгорларга 6 ой имтиёзли давр билан 18 ой муддатга кредитлар ажратиш учун ресурсларни тижорат банкларига жойлаштириш. Бунда кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасида (шундан 4 фоизи банк маржаси) берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтларининг кредитлари ва қарзларига хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтларидан олинган грант маблағлари ва Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобидан фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига грантлар ажратиш. Бунда Жамғарма маблағлари ҳисобидан грант ажратиш йўналишлари ва тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига қонунчиликда белгиланган тартибда мева-сабзавотларни қайта ишлаш (қуритиш) корхоналари, совитиш омборхоналари, чорвачилик комплекслари, ишлаб чиқариш бино-иншоотлари, иссиқхона мажмуалари қуриб бериш, интенсив боғлар ва токзорлар барпо этиш, қишлоқ хўжалигида занжирли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, жумладан, омухта ем тайёрлаш, сутни қайта ишлаш, томат паста ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар тайёрлаш, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш, қадоқлаш ва саралаш ускуналари билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналарни харид қилиш ва ўрнатишга 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар бериш. Бунда кредит суммасининг 60 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида ўрнатиладиган қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналар олинади, 40 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида уларнинг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавотларни қайта ишлаш (қуритиш) корхоналари, совитиш омборхоналари, чорвачилик комплекслари, иссиқхона мажмуалари қурилишига, интенсив боғлар ва токзорлар барпо этилишига, қишлоқ хўжалигида занжирли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, жумладан, омухта ем тайёрлаш, сутни қайта ишлаш, томат паста ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар тайёрлаш, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш, қадоқлаш ва саралаш ускуналарини келтиришга ва мазкур объектларни сотиш учун савдо майдонлари ташкил этишга. Бунда мазкур хатбошида назарда тутилаётган фаолият Жамғарма таъсисчилигида ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилиши мумкин, шунингдек мазкур объектлар фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига Жамғармадан белгиланган тартибда ажратиладиган кредитлар эвазига ва лизинг тўловлари асосида мазкур объектларнинг ўзини гаровга қўйиш ҳуқуқи асосида Жамғарма томонидан баланс қийматида сотилади. Уларни қуриш, харид қилиш ва сотиш тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни белгиланган тартибда молиялаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармани сақлаб туриш ва фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав капиталида Жамғарма улуши шакллантирилган масъулияти чекланган жамиятлар фаолиятида иштирок этиш ва уларга қўшимча маблағ ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини ривожлантиришга, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган инновацион ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ бошқа йўналишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма томонидан фермер хўжаликлари раҳбарлари ва аъзоларининг ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативлари ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш учун ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидиялар ажратиш. Бунда ўқув марказлари фаолиятини молиялаштириш тартиби Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарида қишлоқ хўжалиги борасида инновацион йўналишларни оммалаштириш мақсадида маҳаллий ва халқаро семинар ва кўргазмалар ташкил этиш ҳамда хорижда ўтказиладиган бу каби тадбирларда фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари, Кенгаш ва Жамғарма ходимларини иштирокини таъминлаш.
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Жамғарма маблағлари ҳисобидан кредитлар ҳудудий фермерлар кенгашлари тавсияномасига кўра ҳамда ҳар бир маҳаллага маҳаллабай ишлаш бўйича бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан бериладиган тавсиялар асосида ажратилади.
(9-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) маблағларни тижорат банкларига жойлаштириш ҳисобидан олинадиган даромадларнинг 30 фоизигача миқдордаги Жамғарма даромадлари (пул маблағлари ёки бошқа активлар кўринишида) Кенгашни моддий-техник ҳамда молиявий жиҳатдан таъминлаш, шунингдек, унинг ходимларини моддий рағбатлантириш учун йўналтирилади.
(9-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилансинки, Жамғарманинг ижро этувчи аппарати, жумладан марказий аппарати ва ҳудудий вакиллар штат бирликлари миқдори Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан белгиланади. Бунда Жамғарма иш ҳажмидан келиб чиқиб, Васийлик кенгашига Жамғармага қўшимча штат бирликлари жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жамғарма Васийлик кенгаши ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма қўшилган қиймат солиғидан ташқари барча турдаги солиқлардан;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармони таҳририда — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Томорқа хизмати» тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб мазкур қарорга мувофиқ уларнинг асосий фаолияти доирасида 3 йил муддатга барча турдаги солиқлар, қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун жиҳозлар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича 2021 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун тўловлардан ташқари);
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармони таҳририда — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва унинг ҳудудига белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан олиб кириладиган қишлоқ хўжалиги техникаси ва қишлоқ хўжалиги транспорт воситалари 2021 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари);
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармонига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Томорқа хизмати» МЧЖ ёки фермер хўжаликлари билан тузилган касаначилик шартномаси асосида фаолият юритаётган томорқа ер эгалари — жисмоний шахслар уларнинг касаначилик фаолияти доирасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалардан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Белгилансинки, 2018 йил 1 июлдан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов 5 фоиз миқдорида тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фундаментал, амалий ҳамда инновацион тадқиқотлар давлат илмий-техник дастурларини шакллантиришда уларга фермер, деҳқон хўжаликларининг ер участкалари ва томорқа ерларидан самарали фойдаланиш бўйича инновацион ишланмалар ва замонавий технологиялар ишлаб чиқишни назарда тутувчи илмий лойиҳалар киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Кенгаш билан биргаликда бир ой муддатда деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ерларини ривожлантириш асосида қишлоқ аҳолисининг даромадларини ошириш учун Жаҳон банки ҳамда бошқа халқаро молия институтларининг кредитлари ва заёмларини жалб этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва Кенгаш билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ҳамда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида мини-агротехнологияларни ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқот марказини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика минтақаларида деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги экинларини касалликлардан ҳимоя қилиш, зарур тавсия ва маслаҳатлар беришга кўмаклашувчи ва хизмат кўрсатувчи «Ўсимликлар клиникаси» МЧЖларни ташкил этиш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3318-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Кенгаш, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 26 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3680-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига киритиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қишлоқ хўжалигида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари иштирокидаги шартномавий мажбуриятларнинг ижросини мониторинг қилиш ва жамоатчилик назоратини».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 5-банд ва 11-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 1 — 4-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ижро аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ижро аппарати ходимларининг чекланган сони — 44 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий кенгашлар ижро аппарати ходимларининг чекланган сони — 13 — 15 нафар, жами сони — 185 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман кенгашлари ижро аппарати ходимларининг чекланган сони — 7 — 9 нафар, жами сони 1281 нафар».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 07/18/3680/1110-сон, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон, 24.05.2019 й., 06/19/5728/3180-сон, 04.10.2019 й., 06/19/5846/3866-сон; 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 19.05.2020 й., 07/20/4716/0598-сон; 01.07.2020 й., 07/20/4767/1009-сон; 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон; 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 07/21/55/1173-сон; 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон; 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон; 30.08.2022 й., 07/22/366/0790-сон; 13.10.2022 й., 07/22/394/0920-сон; 13.04.2023 й., 07/23/121/0209-сон; 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон; 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон; 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон; 31.03.2025 й., 07/25/131/0288-сон)