Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
«Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2004-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/8-сон «Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2004, 2009 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 37-сон, 412-модда);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 20 декабрдаги 45/1-сон «Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2004-1, 2014 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 634-модда).
2. Мазкур қарор 2018 йил 1 июндан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 31 март,
12/7-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2004-2/1098-сон)