20.04.2018 йилдаги 297-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 16.08.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3549-сон қарори)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3549-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А.И. Ахмедхаджаев зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 20 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
297-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(пункт 1 утратит силу с 16 августа 2020 года постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан от 14 мая 2020 года № 283 — Национальная база данных законодательства, 15.05.2020 г., № 09/20/283/0587)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 декабрдаги 592-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибда лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди ўн бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий коммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 24 ноябрдаги 555-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 108-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тузилмасида ходимларнинг энг кўп сони 89 нафардан иборат бўлган «Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил қилинсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Белгилансинки, Марказнинг вилоят бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 5-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан тасдиқланадиган смета доирасида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шу жумладан, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензиялар берилиши учун давлат божлари тўлашдан тушадиган ҳамда мониторинг ва назорат органларини сақлаб туришга йўналтириладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Марказни босма ва китоб маҳсулотининг бепул назорат нусхаларини оладиган ташкилотлар рўйхатига киритсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-банднинг биринчи хатбошидаги, 2 ва 19-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан тасдиқланадиган смета доирасида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шу жумладан, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензиялар берилиши учун давлат божлари тўлашдан тушадиган ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида мониторинг ва назорат органларини сақлаб туришга йўналтириладиган маблағлар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг» ва «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг» ва «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-банднинг тўртинчи хатбошидаги ва 17-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Ягона электрон реестрлар ва маълумотлар базаларини шакллантириш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини фаол қўллаш ҳисобига улар фаолияти самарадорлиги, тезкорлиги ва очиқлигини ошириш, улар томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари доирасини кенгайтириш ва сифатини ошириш, давлат бошқа органлари, юридик ва жисмоний шахслар билан идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил қилиш Давлат органларининг ахборот тизимларини яратишнинг мақсади ҳисобланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 5-банднинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича электрон давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш учун «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформа билан интеграциялашиш имконияти, бунда электрон давлат хизматларини кўрсатадиган давлат органи кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни мустақил равишда, ариза берувчининг иштирокисиз, идоралараро электрон ҳамкорлик воситасида олади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 28 декабрдаги 282-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 66-модда) билан тасдиқланган Ахборот ресурсларини яратиш, экспертизадан ўтказиш ва «ZiyoNET» тармоғининг технологик майдончасида жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 8-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 16-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 4-иловадаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий коммуникациялар соҳасида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан мониторинг олиб боришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 июндаги 132-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 6-сон, 36-модда) илованинг 2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 5 августдаги 228-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 32-33-сон, 336-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги ва 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1-илованинг ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«лавозими бўйича — Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази бошлиғи, Комиссия котиби».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Жойларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 1 февралдаги 24-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 3-модда) 1-бандининг биринчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги ва 2-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Компьютерлаштириш маркази» сўзлари «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 апрелдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«60 фоиз — Миллий кутубхона ва республиканинг ахборот-коммуникация муассасалари фаолиятига янги ахборот-коммуникация технологияларини, дастурий таъминотни жорий қилишга ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шунингдек, Республика ахборот-кутубхона маркази фаолиятини молиялаштиришга».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 5-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўн тўртинчи ва йигирма тўртинчи хатбошилар тегишли равишда ўн учинчи ва йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидаги мазмундаги йигирма тўртинчи ва йигирма бешинчи хатбошилар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҳудудларда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш дастурларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган манзилли рўйхатга киритилган устувор лойиҳаларнинг амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида халқаро консалтинг компаниялари ва экспертларни жалб қилиш, ўзининг IT-инфратузилмасини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ходимларини, шунингдек, давлат органлари бўлинмаларининг ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 январдаги 18-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 4-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг штатдаги ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги намунавий низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 4-бандга қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ихтисослаштирилган бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилишда уларнинг белгиланган тартибда ўтказиладиган аттестациядан ўтиши натижалари ҳисобга олинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 8-банддаги «50 фоизгача» сўзлари «камида 100 фоиз» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 январдаги 21-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 6-сон, 66-модда) илованинг 12-бандидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 апрелдаги 92-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 4-сон, 35-модда) илованинг 18-бандидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 23 апрелдаги 102-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 4-сон, 38-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича Давлат инспекциясининг» сўзлари «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекциянинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича Давлат инспекциясининг» сўзлари «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекциянинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) илованинг 2-банди биринчи хатбошидаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича Давлат инспекцияси томонидан» сўзлари «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 майдаги 120-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 37-модда) 1-илованинг 23-бандидаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича Давлат инспекцияси» сўзлари «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 22 майдаги «Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-385-сонли Қонунини бажариш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 8 сентябрдаги 259-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 9-сон, 78-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банддаги «иқтисодиёт» сўзи «ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «иқтисодиёт» сўзи «ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 4 августдаги 587-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 810-модда) 7-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 728-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1036-модда) 1-илованинг 35-бандидаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича Давлат инспекцияси томонидан» сўзлари «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 21 декабрдаги 1005-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1006-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тадбиркорлик субъектлари экспорт контракти тузмасдан ва товарлар, ишлар (хизматлар) экспорти учун банк воситачилик ҳақи олинмасдан Интернет тармоғидаги электрон савдо майдончалари воситасида товарлар, ишлар (хизматлар) экспортини амалга оширишга ҳақлидир, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича айрим товарлар бундан мустасно».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон; 15.05.2020 г., № 09/20/283/0587; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)