Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КИЧИК КОРХОНАЛАР, ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ, МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УЛАРГА БОЖХОНА ИМТИЁЗЛАРИ БЕРИШ, БАНК ХИЗМАТЛАРИ ВА БОШҚА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кичик бизнес, деҳқон ва фермер хўжаликлари ташкил этишни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда бундан буён жадал ривожлантириш, уларнинг молиявий, моддий-техника ва хом ашё ресурслари олишини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, тижорат банклари янгидан ташкил этилаётган кичик бизнес корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликларини уларнинг дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантиришда ҳар томонлама қўллаб-қувватласинлар.
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 59-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 34-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки:
Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурсларининг камида 50 фоизи ҳар йили деҳқон (юридик шахс мақомига эга бўлган) ва фермер хўжаликларининг дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун тижорат банкларида мақсадли кредит линиялари очишга йўналтирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон (юридик шахс мақомига эга бўлган) ва фермер хўжаликларига дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантириш учун кредитлар улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин 6 ойдан кўп бўлмаган даврда кредит олиш учун тегишли буюртманомалар берган фақат янгидан очилган корхоналарга берилади;
кўрсатиб ўтилган мақсадли кредит линиялари ҳисобига олинган дастлабки (бошланғич) сармоя кичик бизнес субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларининг фаолиятини бошлаш учун айланма маблағларни шакллантиришга, инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилишига, асбоб-ускуналар олинишига йўналтирилиши мумкин.
2. Белгилаб қўйилсинки, дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантириш учун кредитлар:
Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг олтидан бир қисми миқдорида имтиёзли фоиз ставкаси бўйича 3 йилгача бўлган муддатга узайтириш ҳуқуқисиз микрофирмалар ва деҳқон (юридик шахс мақомига эга бўлган) хўжаликлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 150 баравари миқдоригача ҳамда кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баравари миқдоригача;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фоизлар тўлашни 12 ойга кечиктириш ва асосий қарзни кредит олингандан кейин 18—24 ой ўтгач қайтаришни бошлаш шартларида берилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, «Бизнес-фонд» ўн кун муддатда белгиланган тартибда Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг кредит линиялари ҳисобига якка тартибдаги тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес субъектларига тижорат банклари томонидан кредит бериш тартибига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
4. Хўжалик судларига давлат божини тўлашни кейинчалик айбдор томондан ундириб олган ҳолда уни кечиктириб, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларидан қарзларни ундириш бўйича бюджетдан ташқари жамғармаларининг даъволарини қабул қилиш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кредит ресурсларини кенгайтириш мақсадида 2002 йил 1 январдан бошлаб 2005 йил 31 декабригача бўлган даврга Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг даромадларига солиқ ставкаси амалдаги ставканинг 50 фоизи миқдорида белгилансин, бўшаб қолган маблағлар кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашга мақсадли йўналтирилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
6. 2001 йил 1 октябрдан бошлаб моддий ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасининг микрофирмалари ва кичик корхоналари, фермер хўжаликлари, шунингдек юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликларининг ўз эҳтиёжлари учун асбоб-ускуналар, хом ашё ва моддий ресурслар импортига божхона тўловларини тўлаши фоиз ундирилмаган ҳолда 90 кун муддатга кечиктирилсин (божхонада расмийлаштириш учун ундириладиган йиғимлар бундан мустасно).
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:
(7-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳсулотларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва хом ашёнинг ишлаб чиқиладиган балансларида ҳар йили уларнинг кичик бизнес субъектларини таъминлаш учун ажратилишини назарда тутсин;
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўзулгуржисавдо» акциядорлик компанияси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда биржа ва кимошди савдоларида кўрсатиб ўтилган моддий-техника ва хом ашё ресурсларини кичик ва ўрта бизнес субъектларига сотишнинг бозор механизмини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи Кенгаши (Р.С. Азимов) мазкур қарорнинг бажарилишини ўрганиб чиқсин ва 2002 йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун йўналтириладиган ресурсларни кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида таклифлар киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги Давлат матбуот қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2001 йил охиригача кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорлик, деҳқон ва фермер хўжаликлари соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар тўпламлари қайта нашр этилишини таъминласинлар. Бунда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ишида барча масалалар мутлақо муҳим аҳамиятга эга эканлигидан ва иккинчи даражали вазифалар бўлмаслигидан келиб чиқиб янги тўпламларга янгидан қабул қилинган барча қарорлар киритилиши кераклиги назарда тутилсин.
Кўрсатиб ўтилган тўпламларни тайёрлаш ва нашр этиш учун 1-иловага* мувофиқ таркибда махсус комиссия ташкил этилсин.
* 1-илова берилмайди.
Қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларнинг қайта нашр этилган тўпламлари биринчи навбатда кичик ва ўрта бизнес субъектларга, деҳқон ва фермер хўжаликларига ҳамда давлат ҳуқуқий тизими органларига, хўжалик судларига ва барча назорат органларига етказиб берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кичик бизнес соҳасида тасдиқланадиган, қабул қилинадиган ва жорий этиладиган қонун ҳужжатлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар устидан доимий мониторингни амалиётга киритсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низомни ҳамда унинг маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш Тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 25 октябрдаги 486-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар тўғрисида таклиф киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 10 сентябрь,
366-сон
Вазирлар Маҳкамасининг «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низомни ҳамда унинг маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш Тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 25 октябрдаги 486-сон қарорига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низомда (қарорга 1-илова):
II бўлимнинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи суммасининг 5 фоизи ва фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғи суммасининг 2,5 фоизи»;
III бўлим қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«янгидан ташкил этилган деҳқон ва фермер хўжаликларининг дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун уларга 3 йилгача муддатга кредитлар ажратиш»;
IV бўлимнинг ўн учинчи хатбошига «мазкур Низомнинг III бўлимида назарда тутилган ҳолларда деҳқон ва фермер хўжаликларининг устав фондларини шакллантиришда улушли қатнашиш бундан мустасно» сўзлари қўшилсин.
2. Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш тартибида (қарорга 2-илова):
2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи суммасининг 5 фоизи ва фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғи суммасининг 2,5 фоизи»;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«жамғармага мўлжалланган кимошди савдосида ер участкаларини фуқароларнинг меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилишлари учун сотишдан олинадиган тушумнинг 5,5 фоизи, деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи суммаси маблағларининг 5 фоизи ва фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғининг 2,5 фоизи миқдоридаги маблағлар ўтказилиши, улар устидан назорат қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси кимошди савдосида ер участкаларини фуқароларнинг меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилишлари учун сотишдан тушадиган маблағларнинг 5,5 фоизи миқдоридаги маблағларини ўтказиш тартиби ва шартлари тўғрисида Жамғарма билан шартнома тузади. Кўрсатиб ўтилган шартнома асосида Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳар ойда ҳисобот ойи тамом бўлгандан кейинги ойнинг 10-кунигача 5,5 фоиз миқдоридаги маблағларни Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар. Давлат мулки қўмитаси ва Жамғарма ўзаро ҳисоб-китоблар устидан назоратни таъминлаш мақсадида ҳар ойда Жамғармага ўтказилиши керак бўлган ва амалда ўтказилган маблағларни солиштиради.
Деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи ва фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғи миқдорини ҳисоблаб чиқиш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби солиқлар тўғрисидаги амалдаги қонунларга мувофиқ амалга оширилади;
Солиқ тўловчи фермер хўжаликлари Жамғармага тўланиши керак бўлган маблағларни ягона ер солиғи тўлаш учун белгиланган тартибда ва муддатларда тўлайдилар. Улар солиқ органларига тақдим этадиган ягона ер солиғи бўйича ҳисоб-китобларда Жамғармага бадал сифатида тўланиши керак бўлган 2,5 фоиз миқдоридаги маблағ алоҳида сатрда акс эттирилади. Фермер хўжаликлари ягона ер солиғини иккита тўлов топшириғи: биттаси — бюджетга тўланиши керак бўлган солиқ суммасининг 97,5 фоизи миқдоридаги маблағга тўлов топшириғи, иккинчиси Жамғармага тўланиши керак бўлган солиқ суммасининг 2,5 фоизи миқдоридаги маблағга тўлов топшириғи бўйича ўтказадилар.
Солиқ тўловчи юридик шахс ҳисобланган деҳқон хўжаликлари ер солиғини маблағларни иккита тўлов топшириғи: биттаси бюджетга тўланиши керак бўлган солиқ суммасининг 95 фоизи миқдоридаги маблағга тўлов топшириғи, иккинчиси Жамғармага тўланиши керак бўлган солиқ суммасининг 5 фоизи миқдоридаги маблағга тўлов топшириғи бўйича фермер хўжаликларига ўхшаш тарзда ўтказадилар.
Солиқ тўловчи юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликлари ер солиғини ва ўзлари эгаллаб турган ер участкалари учун Жамғармага ажратмаларни давлат солиқ органлари томонидан ёзиб бериладиган билдиришномалар асосида тўлайдилар. Бунда солиқ тўлаш учун бир вақтнинг ўзида иккита квитанция: биттаси бюджетга тўланиши керак бўлган солиқ суммасига (ҳисоблаб чиқилган ер солиғи суммасининг 95 фоизи), иккинчиси Жамғармага ажратмалар суммасига (ҳисоблаб чиқилган ер солиғи суммасининг 5 фоизи) ёзилади.
Ер солиғи суммасининг 5 фоизи миқдорида ва ягона ер солиғи суммасининг 2,5 фоизи миқдорида Жамғармага ўтказиладиган маблағлар ҳам бюджетга мажбурий тўловларга тенглаштирилади ва солиқлар тўғрисидаги амалдаги қонунларга мувофиқ бажарилиши керак.
Маблағлар тўғри тушиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ва Жамғарма бир йилда икки марта 1 январдаги ҳолатига ва 1 июлдаги ҳолатига кўра Жамғармага ўтказилиши керак бўлган ва амалда ўтказилган маблағларни солиштиради».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 17-сон, 126-модда; 2003 й., 4-сон, 42-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда, 11-сон, 127-модда; 2005 й., 5-6-сон, 34-модда; 2013 й., 1-сон, 8-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)