Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 2 октябрь,
375-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 октябрдаги 375-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика йўл жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1993 йил 5 июлдаги 334-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 йил, 7-сон, 26-модда; 1996 йил, 12-сон, 39-модда; 2000 йил, 4-сон, 18-модда):
а) 3-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбоши «товар айланишидан» сўзларидан кейин «улгуржи ва чакана дорихона муассасалари томонидан эса ялпи даромаддан» сўзлари билан тўлдирилсин.
б) Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Низомда:
6-банднинг учинчи хатбоши «товар айланишидан» сўзларидан кейин «улгуржи ва чакана дорихона муассасалари томонидан эса ялпи даромаддан» сўзлари билан тўлдирилсин.
7-банднинг учинчи хатбоши «товар айланишидан» сўзларидан кейин «улгуржи ва чакана дорихона муассасалари томонидан эса ялпи даромаддан» сўзлари билан тўлдирилсин;
8-банднинг учинчи хатбоши «товар айланишидан» сўзларидан кейин «улгуржи ва чакана дорихона муассасалари томонидан эса ялпи даромаддан» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 15 ноябрдаги 444-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 354-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 19-сон, 150-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2000 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети тўғрисида» 1999 йил 31 декабрдаги 554-сон қарорига 21-илованинг 2-банди «товар айланишидан» сўзларидан сўнг «улгуржи ва чакана дорихона муассасалари эса ялпи даромадидан» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.