ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ТЕАТРЛАРИ ВА КОНЦЕРТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МАҚОМИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 апрелдаги 329-сонли «Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикада театр ва концерт фаолиятини бошқариш тузилишини такомиллаштириш, театр-томоша муассасаларини шартнома (битим) муносабатлари тизимига ўтказиш, ўзбек миллий ва жаҳон театри ҳамда мусиқасининг энг яхши намуналарини тарғиб қилишни янада ривожлантириш, мусиқавий-эстетик тарбияни ва аҳолига маданий хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси давлат театр-томоша муассасаларининг илова қилинаётган Мақоми тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Маданият вазирлиги бир ой муддат ичида Маданият вазирлиги тизимидаги раҳбар ходимлар, мутахассислар билан битимлар тузиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва уни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан келишиб олсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий ривожланиш, фан ва маданият бўлимига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари И. ЖЎРАБЕКОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 13 январь,
11-сон
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ТЕАТР-ТОМОША МУАССАСАЛАРИНИНГ
МАҚОМИ
Ўзбекистон Республикаси театр-томоша муассасаларига давлат муассасаси Мақоми бериш ижтимоий ҳаётни қайта қуришнинг ҳозирги шароитларида инсоннинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари диалектикасида санъатнинг ўрни, республика фуқароларининг ахлоқий эътиқоди, ватанпарварлиги ва байналмилаллигини шакллантиришда саҳна санъатининг роли билан белгиланади.
Мазкур Мақом театр-томоша муассасасининг айниқса ҳозирги шароитда иқтисодиёт билан боғлиқ маънавий ишлаб чиқариш эканлигини ва шу сабабли илмий бошқаришни, доимо ўзгариб турувчи томошабинлар оммасини ўрганишни, унинг республика, вилоят, шаҳар маданияти тизимидаги ўрнига тўғри баҳо беришни талаб этувчи муассаса эканлигини тан олишга асосланди.
Мазкур Мақом театр-томоша муассасалари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ўзбек миллий, жаҳон театри ва мусиқа санъатининг энг яхши намуналарини тарғиб қилишни янада ривожлантириш, спектакллар, концерт дастурлари ва чиқишларининг ғоявий-бадиий савиясини ошириш, мусиқий-эстетик тарбияни ва аҳолига маданий хизмат кўрсатишни яхшилаш, республикада театр ва концерт фаолиятини бошқариш тузилишини такомиллаштириш, ижодий ташаббусни рағбатлантириш ва театр-томоша муассасалари жамоасининг меҳнат, молиявий ва моддий ресурслардан оқилона фойдаланишдан, иш сифати ва самарадорлигини ҳамда унинг натижалари учун масъулиятни оширишдан манфаатдорлигини кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Мақомнинг амал қилиши театрларга, театр-студияларга, концерт ташкилотларига, мусиқали дасталар бирлашмаларига, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидаги мустақил бадиий жамоаларга ва концерт залларига тааллуқлидир.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 157-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 192-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Театр-томоша муассасаларининг Мақоми мамлакат театр ва концерт ташкилотларини хўжаликни юритишнинг янгича шароитларига ўтказиш қоидалари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у ўз ичига қуйидаги принципларни олади:
умумдавлат ва ижтимоий-маданий сиёсатни амалга оширишни халқ депутатлари Кенгашлари, маданий бошқармалар, ижодий уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларининг ҳуқуқ ва бурчларини кенгайтириш билан, шунингдек, ижодий-ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш масалаларини ҳал этишда театр-томоша муассасалари меҳнат жамоаларининг мустақиллиги билан қўшиб олиб бориш;
театр-концерт фаолиятини устун даражада тармоқ бошқарувидан устун даражада ҳудудий бошқарувга ўтказиш. Бунда маҳаллий анъаналар, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда театр ва концерт фаолиятининг комплекс ва пропорционал ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган ресурсларнинг асосий қисми халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ихтиёрида бўлиши керак;
маданиятни бошқариш органлари, театр-томоша муассасалари қайси идорага бўйсунишларидан қатъи қазар, уларда ягона мафкуравий сиёсат юритилишини таъминлайдилар, тармоқ комплекс дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этадилар, уларни зарур ресурслар билан таъминлайдилар, бевосита ўзларига қарашли театр-томоша муассасаларига раҳбарлик қиладилар;
филармония фаолиятини устун даражада ривожлантириш, совет драматурглари ва бастакорларининг ижодий ютуқларини, ўзбек миллий ва жаҳон адабиёти, мусиқа маданияти ва халқ ижодининг энг яхши намуналарини тарғиб қилиш, халқларининг миллий маданиятлари гуллаб-яшнашига ва ўзаро бойишига кўмаклашиш, болалар ва ўсмирларни мусиқий-эстетик тарбиялаш ишларини яхшилаш;
хўжалик юритишнинг илғор шаклларидан фойдаланиш, театр-томоша муассасаларини моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг, ижодий-ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш ҳамда меҳнат жамоаси меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармалари миқдорининг, ҳар бир ходим меҳнатига тўланадиган ҳақнинг пировард иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичларга, меҳнатнинг сифати ва самарадорлигига мустаҳкам боғлиқлигини белгилаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Санъат муассасаси сифатида театр-томоша муассасасининг ижодий вазифаси, жанр йўналиши уни ташкил этиш (ёки қайта ташкил этиш)да, агар театр-томоша муассасаси республика бўйсунишида бўлмаса, вилоят ёки шаҳар бошқарув органларининг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан белгиланади. Республика театр-томоша муассасаларининг кимга бўйсуниши Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буйруғи билан белгилаб қўйилади (рўйхат бўйича).
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 157-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 192-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Театр-томоша муассасаларининг ижодий-ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш.
I. Театр-томоша муассасаларини бошқариш
1. Театр-томоша муассасаларини бошқариш мазкур Мақом ва театр уставига мувофиқ амалга оширилади. Театр бошқарув органлари тузилишини ва уни сақлаш харажатларини мустақил белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Театр-томоша муассасасининг раҳбари, агар театр ёки концерт ташкилоти республика бўйсунишида бўлса, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тайинланади. Бошқа театр-томоша муассасаларининг раҳбарлари маҳаллий органлар билан келишилган ҳолда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тайинланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 157-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 192-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Театр-томоша муассасасининг бадиий раҳбарлигида, одатда, махсус олий маълумотга эга бўлган ёки театр-томоша муассасасида камида 5 йил раҳбарлик лавозимида ишлаган шахслар тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Агар театр-томоша муассасаси республика бўйсунишида бўлса Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, бошқа ҳолларда эса вилоят маданият бошқармалари ва шаҳар маданият бўлимлари театр раҳбари билан меҳнат шартномаси (битим) тузадилар ва шартномага мувофиқ у қуйидагилар учун жавоб беради:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 157-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 192-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
театр-томоша муассасасининг бутун ижодий ва молиявий-хўжалик фаолияти учун;
шартнома (битим) мажбуриятларига жавоб берувчи мақсадга йўналтирилган ижодий жараённи ташкил этиш;
жамоада муваффақиятли ишлаш учун қулай муҳит яратиш, театр ижодий ходимларининг касб маҳоратини ўстириш ва уларда масъулият ҳиссини тарбиялаш.
Шартнома (битим)га ташкилий ва ижодий характердаги бандлар киритилади. Улар шартнома (битим) бўйича ҳозирги тариф ставкалари (окладлар)да кўрсатилмаган маош белгилашни ўз ичига олган бўлимлардан иборат бўлади. Шартнома шартларини ошкор қилиш ёлланувчи томонга ҳам, ёлловчи томонга ҳам қатъиян тақиқланади.
5. Театр-томоша муассасаси раҳбари ушбу корхона номидан мустақил тарзда ҳаракат қилади, унинг манфаатларини ҳимоя қилади, театр мулкини истифода этади, шартномалар, шу жумладан, меҳнат шартномалари тузади, ишонч хатлари беради, ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоблаб очади, маблағни сарфлаш ҳуқуқига эга бўлади, штатларни тасдиқлайди, театрнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради, театр фаолияти натижалари учун жавоб беради.
6. Театр-томоша муассасаларида унинг раҳбарининг таклифи билан театр томонидан мустақил белгиланган тартибда ташкил этилувчи ва ҳаракат қилувчи бадиий кенгаш ёки бошқа бир маслаҳат кенгаши тузилиши мумкин.
7. Театр-томоша муассасаси жамоасининг раҳбар билан ўзаро муносабатлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, ижтимоий ривожланиш, тегишли жамғармаларни тақсимлашда ходимларнинг иштирок этиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва театр устави асосида тартибга солинади.
II. Маблағ билан таъминлаш
8. Ўзбекистон Республикасида давлат театр-томоша муассасаларини маблағ билан таъминлаш театр санъатини ривожлантиришнинг кафолати сифатида давлатнинг муҳим ижтимоий-иқтисодий мажбурияти ҳисобланади.
9. Давлат томонидан маблағ билан таъминлаш қуйидагиларни таъминламоғи лозим:
театр-томоша муассасасида ижодий фаолият учун зарур шароит яратиш ва унинг тижоратлашувининг олдини олиш;
театр-томоша муассасаларида ходимларга тўланадиган иш ҳақи даражасини уларнинг яшаш эҳтиёжига муносиб тарзда сайлаш;
театр гуруҳларини юксак бадиий вазифаларни бажаришга қодир кишилардан тузиш;
театр-томоша муассасасида ижодий имкониятларни тўлақонли рўёбга чиқаришни таъминловчи иш режимини қарор топтириш ва сақлаш;
театр жамоасининг ижодий ниятларини бадиий жиҳатдан тўлақонли ифода этиши учун зарур маблағ ажратиш.
10. Бюджетдан маблағ билан таъминлаш нормативи миқдори Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ёки вилоят маданият бошқармаси томонидан концерт-томоша муассасаларининг қайси тармоққа бўйсунишига кўра қуйидаги умумреспублика ижтимоий-иқтисодий нормативлари асосида белгиланади:
меҳнат ҳақи бўйича — артистлар ва бадиий ходимларнинг энг кам иш ҳақи халқ хўжалигидаги Ходимнинг ўртача иш ҳақига, бошқа ходимларнинг иш ҳақи эса тегишли минтақа халқ хўжалигидаги ишлаб чиқаришда хизмат қиладиган худди шундай Ходимнинг иш ҳақига тенг бўлиши керак;
меҳнатни ташкил этиш бўйича — артистлар ва бадиий ходимлар сони театр-томоша муассасалари турига кўра қуйидаги миқдорда бўлади: опера ва балет театрида 400 артист ва 60 ходим, мусиқали комедия театрида 180 артист ва 28 ходим, драма театри ва ёш томошабинлар театрида 40 артист ва 15 ходим, қўғирчоқ театрида 20 артист ва 11 ходим;
концерт-филармония ташкилотларида нормативлар ҳисоби концерт фаолиятининг ҳажмига боғлиқ равишда ишлаб чиқилади;
ижодий жараённи ҳар йили таъминлашга кетадиган энг кам маблағ миқдори қуйидагича: опера ва балет театри учун 250 минг сўм, ёш томошабинлар театри учун 100 минг сўм, қўғирчоқ театри учун 30 минг сўм.
Кўрсатилган норматив маблағлар ҳар йили улгуржи нархлар ва тарифлар ҳисобга олинган ҳолда умумдавлат методологияси бўйича ўзгартириб турилади.
Ижодий жараённи ташкил этиш бўйича — спектаклларнинг йиллик норматив миқдори 280 спектаклдан иборат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Театрларнинг мазкур Мақомнинг 10-бандида кўзда тутилмаган турлари бўйича ходимлар сони нормативлари ва ижодий жараённи маблағ билан таъминлаш нормативлари театр-томоша муассасаси билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоят маданият бошқармалари ўртасида тузилган шартнома билан белгиланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 157-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 192-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ижтимоий-иқтисодий нормативлар фақат давлат маблағи билан таъминлаш нормативларида кўрсатилган маблағни ҳисоб-китоб қилишдагина қўлланилади. Бунда ҳар бир театр режалаштириш жараёнида ўзига хос шароитларни ва жамоа иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда артистлар ва бадиий ходимлар сонини, ижодий-ишлаб чиқариш фаолияти кўрсаткичларини мустақил белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги миллий, ижтимоий ва иқтисодий шароитларнинг ўзига хослигига боғлиқ равишда норматив маблағ билан таъминлашни ҳисоб-китоб қилаётганда жамоа ижодий ниятларини тўлақонли бадиий ифодалашга келадиган сарфларни ошириши ва спектакллар сонини камайтириши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 157-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 192-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Давлат маблағи билан таъминлаш норматив суммаси жорий йилда қуйидаги ҳолларда қайта қуриб чиқилади:
театр фаолияти шароитларида муҳим ўзгартишлар юз берганда (бошқа бинога кўчиш, реконструкция, техник қайта жиҳозлаш ва бошқалар);
ставкалар ва лавозим маошлари, иш ҳақига қўшимчалар ва бошқаларга оид умумдавлат тадбирларини амалга оширишда;
нархлар бир марта жиддий ўзгарганда ёки театр-томоша муассасаси фойдаланадиган хизматлар тарифларининг нархлари индекслари ошганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Давлат маблағи билан таъминлашнинг норматив суммаси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланган методикага мувофиқ ижтимоий-иқтисодий нормативлар асосда белгиланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 157-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 192-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Театр-томоша муассасалари фаолиятини маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади.
17. Театр-томоша муассасалари учун қуйидаги барқарор иқтисодий нормативлар белгиланади;
театрлар учун:
а) бир томошабин ҳисобига театр, мусиқа санъати ва концерт фаолиятини ривожлантириш жамғармасидан бюджетдан маблағ билан таъминлаш нормативи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) ҳозирги вақтда юқорида айтиб ўтилган норматив бўйича маблағ билан таъминлашга ўтилгунга қадар бюджетдан маблағ билан таъминлаш лимити жорий этилади, яъни театрнинг кимга бўйсунишига мувофиқ уни маблағ билан таъминлаш 70 ва ундан юқори фоиздан бошлаб бюджет ҳисобидан, қолган маблағ эса театрнинг ўз даромади ва бошқа киримлар ҳисобидан бўлади. Театрларга республика Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоят ёки шаҳар маданият бошқармалари томонидан молиявий ёрдам бериш ҳар бир театр учун алоҳида амалга оширилади ва театр раҳбари билан тузиладиган меҳнат шартномасида махсус белгилаб қўйилади.
(17-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 157-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 192-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) белгиланган тартибда аниқланган валюта жамғармасини тузиш нормативи;
концерт ташкилотларига:
битта концерт ёки бир тингловчи ҳисобига филармония фаолиятини бюджетдан маблағ билан таъминлаш нормативи (концерт ташкилотлари норматив маблағ билан таъминлашга ўтгунга қадар филармония фаолиятига маблағ ажратиш суммаси белгиланади);
ижодий-ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш жамғармаси ташкил этиш нормативи;
иш ҳақи жамғармаси ва рағбатлантириш жамғармаси ташкил этиш нормативлари;
валюта тушумларидан валюта ажратмалари жамғармаси ташкил этиш нормативи.
18. Маданиятни бошқариш юқори органлари театр-томоша муассасаларига қуйидаги дастлабки маълумотларни етказади:
театрларга:
а) хизмат кўрсатиладиган томошабинлар сонига оид назорат рақамлари;
б) асосий банкларни фойдаланишга топширишга оид давлат буюртмаси;
в) давлат марказлаштирилган капитал сармояси ва қурилиш-монтаж ишлари, марказлаштирилган ҳолда тақсимланадиган моддий ресурслар лимитлари;
концерт ташкилотларига:
а) филармония концертлари, қишлоқ аҳолиси, болалар ва ўсмирлар учун концернлар сони;
б) жами тингловчилар сони, шу жумладан, филармония фаолияти бўйича;
в) концерт ташкилотининг ижтимоий ривожланиш кўрсаткичлари.
Назорат рақамлари кўрсатма характерига эга эмас ва концерт ташкилотлари томонидан йиллик режалар тузишда фақат йўналиш ҳисобланади.
Назорат рақамлари кўрсаткичларининг аниқ таркиби ҳар бир театр-томоша муассасаси учун нуфузли маданият ташкилоти томонидан унинг иш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Маданиятни бошқариш органлари муҳим муаммоларни ҳал этиш, аҳолини театр ва концерт хизмати билан таъминлашдаги ҳудудий номутаносибликларни бартараф этиш, шунингдек, махсус тадбирларни ўтказиш (фестиваллар, кўриклар, танловлар, янги спектакллар яратиш ва ҳоказолар) учун театр-томоша муассасаларига, одатда, танловли шартнома асосида мақсадли ижодий буюртмалар бериши мумкин. Шартномада ишнинг (хизматнинг) ҳажми, тузилиши ва сифати, моддий ва молиявий ресурслар билан таъминлаш тартиби, имтиёзлар бериш ва бошқа шартлар белгилаб қўйилади. Назарда тутилган иш (хизмат)лар амалдаги давлат баҳоси ва тарифи бўйича тўланади.
Республика театр-томоша муассасалари фаолиятини ривожлантириш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилади;
давлат ва жамоат муассасалари ва ташкилотларига жамоалар розилиги билан ижтимоий ривожланиш жамғармаси ва шунга ўхшаш бошқа жамғармалар маблағларининг бир қисмидан театр-томоша муассасалари фаолиятини маблағ билан таъминлашда фойдаланиш ҳуқуқи берилсин. Шартнома асосидаги мақсадли ижодий буюртмаларни амалга ошириш ҳам шу жумлага киради;
белгилансинки, театрларнинг гастроль фаолияти маданиятни бошқариш органларининг мақсадли ижодий буюртмалари бўйича ёки бошқа бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан тузиладиган шартномалар асосида тўғридан-тўғри амалга оширилиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
четдан келадиган театр-томоша муассасаларига республика ҳудудида гастролда бўлиш учун гувоҳнома бериш ҳуқуқи фақат Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига (театр жамоаларига), М. Қориёқубов номидаги Ўзбекистон Давлат филармониясига (концерт-филармония жамоаларига), «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасига (эстрада жамоаларига) берилади.
(18-банднинг ўн олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 157-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 192-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Театр-томоша муассасаларини режалаш, уларга нарх белгилаш
19. Театр-томоша муассасаси ўз фаолиятини мустақил равишда режалаштиради ва ривожланиш истиқболини театр раҳбари билан тузилган шартномада кўзда тутилган вазифалар (мақсадлар)дан, мавжуд ижодий ва хўжалик ресурслари ва театрни ижодий ва ижтимоий ривожлантириш заруриятидан келиб чиқиб белгилайди.
20. Театр-томоша муассасаси билетлар нархини ўзи Мустақил равишда белгилайди. Бунда аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинмаган гуруҳларига спектакль билетларининг камида 20 фоизини имтиёзли нархда сотиш кафолатини беради. Театр томонидан реализация қилинадиган бошқа пулли хизматлар ва маҳсулотлар нархи (тарифлари) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда белгиланади.
21. Театр-томоша муассасаси ўз харажатларини қуйидаги кўринишда олинадиган даромадлар ҳисобидан қоплайди:
бюджетдан маблағ билан таъминлаш;
барча турдаги спектакллар ва бошқа томошаларга сотиладиган билетлардан тушган йиғим;
бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун шартномалар бўйича давлат бошқарув органлари, барча ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхоналар, муассасалар, жамоат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлардан тушган тушум;
хайрия бадаллари, ҳадялар, молиявий ёрдам пуллари;
банкдаги омонатлар фоизидан;
бошқа тушумлардан.
22. Театрнинг совет ва хорижий ҳуқуқий шахслар ҳамда фуқаролардан текин хайр-эҳсон (ҳадялар, молиявий ёрдам пуллари) олиш ҳуқуқи чекланмайди.
23. Моддий ва унга тенглаштирилган харажатлар, мажбуриятлар бўйича тўловлар, ходимларга иш ҳақи беришдан кейин қолган маблағлар мустақил равишда театрнинг тегишли жамғармаларига тақсимланади.
24. Театр-томоша муассасасининг ижодий-ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш жамғармаси маблағлари фақат муайян мақсадларга сарфланади ва улар иш ҳақи сифатида тўланмайди.
Театр-томоша муассасаси томонидан унинг асосий жамғармалари таркибига қирувчи буюмларни сотишдан тушган маблағ бевосита ижодий-ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш жамғармаси ҳисобига ўтказилади.
25. Театр-томоша муассасаси кредит шартномалари ва ҳисоб-китоб интизомига риоя қилиниши учун тўла жавоб беради.
IV. Ижодий меҳнат ва иш ҳақи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Театр-томоша муассасаси ўз раҳбари номидан ҳар бир ходим билан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган меҳнат шартномаси (битими) асосида ўзаро келишувга биноан муайян муддатга шартнома тузади.
(IV-бўлимнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 157-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 192-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ходимларга иш ҳақи меҳнат улуши коэффициенти қўлланган ҳолда амалдаги қарорга мувофиқ берилади.
Барча тоифадаги ходимлар учун асос бўлувчи (мажбурий) меҳнат нормалари театр бадиий кенгаши қарори билан белгиланади.
V. Ташқи иқтисодий фаолият
26. Театр-томоша муассасаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
27. Театр-томоша муассасаси чет эл валютаси ҳисобида совет ва хорижий банк кредитлари ва тижорат кредитларидан фойдаланиши, шунингдек, белгиланган тартибда валюта сотиб олиши ҳамда сотиши мумкин.
VI. Театрни тугатиш
Театр-томоша муассасасини тугатиш (шунингдек, уни тубдан қайта ташкил этиш) ҳуқуқи театр бўйсунадиган органга тегишлидир;
тугатиш (ёки қайта ташкил этиш) театр жамоаси ғоявий-бадиий жиҳатдан эскирган тақдирда амалга оширилади;
республика миқёсидаги театр-томоша муассасаларини тугатиш (ёки қайта ташкил этиш) Республика ҳукумати томонидан тасдиқланиши шарт.