25.10.2004 йилдаги 499-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 25.09.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағ ажратишни тартибга солиш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жамиятнинг барча соҳаларини эркинлаштириш ва ислоҳ қилишга оид қонунчилик базасини такомиллаштириш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш ҳамда маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш комиссиясининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 1 ноябрдан бошлаб вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларнинг 1-иловага мувофиқ айрим турларини бекор қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига Департамент томонидан ўтказиладиган текширишлар натижалари бўйича бюджетга қўшимча равишда ҳисобланган суммалардан ажратмалар ва солиқ ҳақидаги қонунлар бузилганлиги учун молиявий жазолар ҳисобига 10 фоиз миқдорида бюджетдан ташқари махсус жамғарма ташкил этилишига рухсат берилсин.
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 июлдаги 130-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 250-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда бюджетдан ташқари махсус жамғармага маблағлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартибини тасдиқласин, ушбу маблағлар биринчи навбатда Департамент органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ўтказиладиган текширувлар (тафтишлар) натижалари бўйича аниқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари даромадига ундирилган давлат органлари ва ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар томонидан амалга оширилган ноқонуний харажатларнинг, талон-тарож, растраталар, камомадлар суммасининг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 759-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 25 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
499-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларнинг бекор қилинаётган турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Вазирликлар ва идораларнинг номи‎

Ажратмалар турларининг номи‎

1.‎

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази‎

Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар‎

2.‎

«Давбионазорат» инспекцияси‎

Ёввойи ҳайвонларни овлаш ва тутиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар сотилишидан олинган маблағлар‎

3.‎

«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш жамғармаси‎ Сертификатлаш органлари ва синов лабораториялари аккредитация қилинганлиги учун тўлов‎

4.‎

Мудофаа вазирлиги‎ Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш‎

5.‎

Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармаси‎ Патент божлари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар‎

6.‎

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги‎ Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий суғурта бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмаларни тўлаш тартиби бузилганлиги учун жарималар суммаси‎

7.‎

Кимё саноати ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси («Ўзкимёсаноат» ДАК)‎ «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг ишончли бошқарувидаги акцияларнинг давлат улуши бўйича дивидендлар‎

8.‎

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлан-тириш жамғармаси (Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги)‎ Агентлик тизимига кирувчи алоқа объектлари ва корхоналарини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар‎
‎Агентлик тизимига кирувчи акциядорлик жамиятлари ва қўшма корхоналар акцияларининг давлатга тегишли пакетлари бўйича диведендлар

9.‎

Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот маркази (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги)‎ Акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат пакетларини сотишдан олинган маблағлар‎

10.‎

Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси‎ Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташишга лицензиялар берилганлиги ва уларнинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун давлат божи‎

11.‎

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси‎ Ҳаво транспортида йўловчилар ва юк ташишга лицензиялар берилганлиги ва уларнинг муддати узайтирилганлиги, аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш фаолияти ва авиация ишлари учун давлат божи‎

12.‎

Асиллик палатаси‎ Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларнинг асиллик даражаси аниқланганлиги ва тамғаланганлиги учун тўлов‎

13.‎

Реконструкция ва ривожлантириш жамғармаси («Ўзмевасабзавотузумсаноат» ХК)‎ Холдинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли пакетлари бўйича дивидендлар‎

14.‎

«Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамияти‎ Корхоналарни хусусийлаштиришдан олинган маблағлар
‎Акцияларнинг давлат улуши бўйича дивидендлар‎

15.‎

«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси‎ «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси объектларини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар‎

16.‎

«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари‎ Эркин сотиш учун мўлжалланган очиқ акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат пакетларини сотишдан олинган маблағлар‎
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 44-сон, 459-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 502-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 12-сон, 155-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига 2-илованинг «Бож, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлардан олинган валюта тушумларининг тақсимланиши» жадвалида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 ва 3-бандлардаги «65» ва «35» рақамлари тегишли равишда «25» ва «75» рақамлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-банддаги «15» ва «85» рақамлари тегишли равишда «10» ва «90» рақамлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-банддаги «10» ва «75/15» рақамлари тегишли равишда «5» ва «95» рақамлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изоҳ чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 44-сон, 459-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1994 йил 12 августдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисида низомнинг 9-бандидаги «50» ва «20» рақамлари тегишли равишда «60» ва «10» рақамлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика мева-сабзавот хўжалигида монополиядан чиқариш ва ихтисослаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 июлдаги 363-сон қарорининг 6-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, холдинг таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг бўш фойдаси қолдиқлари ҳисобига корхоналар баланс фойдасининг бир фоизи миқдорида шартнома асосидаги ажратмалари Реконструкция ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 22 июлдаги 368-сон қарори билан тасдиқланган Нархларни бошқариш жамғармаси тўғрисида Низомнинг III бўлими иккинчи хатбошидаги «42,5» рақами «45» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 1997 й., 7-сон, 26-модда) 7-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган махсус жамғарма божхона йиғимлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тарзидаги тушумларнинг 25 фоизи миқдоридаги ажратмалар ҳисобига шакллантирилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 2-модда) 5-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошига «(Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказиладиган маблағлардан ташқари)» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ва учинчи хатбошидаги «20» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 мартдаги 128-30-сон қарорининг 3-банди чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 16 февралдаги 54-16-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 24 февралдаги 93-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарорининг 5-банди чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Кимё саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 13 мартдаги 124-сон қарори 8-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 121-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси тузилмасини такомиллаштириш ва 2002—2010 йилларда республика кўмир саноатини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 4 июндаги 196-сон қарорининг 7-банди чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 322-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 649-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 356-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 51-сон, 577-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарори 13-бандининг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин, учинчи ва тўртинчи хатбоши эса қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«стандартлар, метрология ва сертификатлаштиришнинг мажбурий талабларини бузганлик ҳамда давлат инспекторларининг маҳсулот сотилиши (етказиб берилиши, сотилиши)ни тақиқлаш тўғрисидаги ёзма кўрсатмаларининг хўжалик фаолияти юритувчи субъектлар томонидан бузилганлиги учун жарималар суммасининг 10 фоизи».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 1 майдаги 199-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан ундирилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 майдаги 246-сон қарори билан тасдиқланган Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисидаги низомга мувофиқ фойдаланиш учун табиатни муҳофаза қилиш жамғармаларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизи — республика бюджетига».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги 593-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 814-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 21 августдаги 360-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 73-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 ва 2-иловалар 35-бандларининг 3—5 хатбоши ҳамда 3 ва 4-иловаларнинг 33-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Лицензиялар берилганлиги учун ундириладиган давлат божи маблағлари тўлиқ республика бюджетига ўтказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-илованинг 36-бандидаги ҳамда 6-илованинг 31-бандидаги «40» рақами «75» рақами билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 488-86-сон қарорининг 6-банди чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 456-модда, 44-сон, 459-модда; 2005 й., 30-31-сон, 235-модда, 32-33-сон, 251-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда, 27-сон, 250-модда, 28-29-сон, 264-модда; 2007 й., 45-сон, 451-модда; 2009 й., 6-сон, 51-модда, 10-11-сон, 115-модда, 52-сон, 578-модда; 2010 й., 14-15-сон, 106-модда; 2012 й., 51-сон, 577-модда; 2013 й., 12-сон, 155-модда, 50-сон, 649-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 24-сон, 502-модда, 32-сон, 814-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон, 12.10.2018 й., 09/18/820/2036-сон, 17.12.2018 й., 09/18/1023/2329-сон; 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон, 13.07.2019 й., 09/19/575/3415-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон; 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон; 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон; 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон; 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон)