Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Директорининг
буйруғи
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 11 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2490-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2018 йил 15 апрелдаги 01-125-сонли «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2490-3, 05.05.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги 206-сон «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳамда 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2013 йил 24 июлдаги 01-268-сон буйруғи (рўйхат рақами 2490, 2013 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 405-модда) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандидаги «3 — 15-саналари» деган сўзлар «5 — 20-саналари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Тошкент давлат юридик университети билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор М. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 4 апрель,
01-102-сон
Келишилган:
Адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори Е. КАНЬЯЗОВ
2018 йил 4 апрель
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.04.2018 й., 10/18/2490-2/1056-сон)