Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2019 05.04.2018 йилдаги 266-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 июндаги 543-сонли «Давлат мулки объектидан самарали фойдаланиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва давлат мулкидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «Telmax Elektroniks» МЧЖга тегишли бўлган Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги Невич маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Невич синов-тажриба базаси»нинг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда (кейинги ўринларда объект деб аталади) «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг устав капиталига давлат улушини ошириш ҳисобига бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси устав капиталидаги давлат улуши объектнинг баҳолаш ташкилоти томонидан баҳоланган қийматига оширилишини ҳамда топшириш қабул-қилиш ишлари амалга оширилишини ва унга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилояти Паркент туманини 2017-2018 йилларда комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 5 июндаги 357-сон қарорига 9-иловадаги 1-позиция чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги келгусида объектдан ҳамда унинг ҳудудидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А.И. Ахмедхаджаев, Тошкент вилояти ҳокими Ғ.И. Ибрагимов зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 5 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
266-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 09/18/266/1039-сон)