Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Қарори
Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 9 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2633-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 9 декабрдаги 6 ва 5-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2633, 2014 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 601-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 2-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«адлия органлари — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари;
рўйхатга олувчи органлар — Давлат хизматлари марказлари;».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Адлия вазири Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 5 апрель,
4-сон
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. БЕГАЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 5 апрель,
2-мб-сон
Келишилган:
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
2018 йил 5 апрель
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
2018 йил 5 апрель
Савдо саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2018 йил 5 апрель
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2018 й., 10/18/2633-3/1053-сон)