Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 10 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2361-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 11 августдаги 49-сонли ««Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2361-2, 17.08.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 2 апрелдаги 90-сон буйруғи (рўйхат рақами 2361, 2012 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 220-модда) билан тасдиқланган Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 март,
66-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 29 мартдаги 66-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 12-бандда:
тўртинчи хатбошидаги «дипломнинг нотариал» деган сўзлар «диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«меҳнат дафтарчаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёки унинг иш берувчи томонидан тасдиқланган нусхаси;»;
еттинчи хатбошидаги «сертификатининг нотариал ёки сертификат» деган сўзлар «сертификати (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёки ушбу сертификатни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбоши «ҳужжати» деган сўздан кейин «нусхаси» деган сўз билан тўлдирилсин.
2. 56-банддан «нотариал тасдиқланган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 58-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «тўлов ҳужжати» деган сўзлар «тўлов ҳужжатининг нусхаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 72-банднинг иккинчи хатбошисидан «ва у ички аудит хизматида ишлаб турган хўжалик юритувчи субъектга» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси ва Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси билан келишилган.
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси Кенгаши раиси М. ТУЛАХОДЖАЕВА
2018 йил 29 март
Ўзбекистон аудиторлар палатаси Кенгаши раиси Н. КАРИМОВ
2018 йил 29 март
Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси Бошқаруви раиси Н. ИБРАГИМОВ
2018 йил 29 март
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2018 й., 10/18/2361-1/1054-сон)