ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
1992 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 мартдаги 101-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан ташкил этилган республика комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» қарори билан ўз кучини йўқотган.
Бозор муносабатларини ривожлантириш шароитларида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ва товарларни фақат республика фуқароларига сотиш учун шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1992 йил 10 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида аҳолига сўмларда ҳақ тўлаш билан бирга купонлар бўйича товарлар сотиш жорий қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Товарларни купонли карточкалар билан сотиш, уларни бериш, сақлаш, ҳисобга олиш, инкассация қилиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисида»ги Вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Вазирликлар, идоралар, ассоциациялар, концернлар, корхоналар, ташкилотлар ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжаликлар 1992 йилнинг 4 январигача банкларнинг тегишли муассасаларига. 1991 йилнинг декабридаги иш ҳақи суммаси ҳисобидан, унинг 1992 йилда ошишини назарда тутган ҳолда 2-иловага ҳамда «Товарларни купонли карточкалар билан сотиш, уларни бериш, сақлаш, ҳисобга олиш, инкассация қилиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисида»ги Вақтинчалик низомга мувофиқ, зарур миқдордаги купонларга талабномалар тақдим этсинлар.
Ўзбекистон давлат банки республиканинг бошқа банклари билан биргаликда тушган талабномаларга мувофиқ, зарур миқдордаги купонлар беришни таъминласин.
Республика ҳудудидаги барча корхоналар, ташкилотлар, хўжаликлар 1992 йил 9 январгача ишловчиларга, пенсионерларга, студентларга ва бошқа тоифадаги фуқароларга купонлар беришни таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Болалар озиқ-овқатига муҳтож 2 ёшгача бўлган болаларни таъминлашни яхшилаш учун 1992 йилнинг 10 январидан бошлаб бу товарларни врач рецепти бўйича бериш жорий қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кам таъминланган ва кўп болали оилаларнинг болаларига текин болалар овқати бериш учун махсус бланкаларда бериладиган рецептлар, болалар овқатига муҳтож бўлган қолган болаларга эса оддий рецепт бланкаларида рецептлар беришни таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув аҳолига болалар овқати сотишни врач рецепти бўйича ташкил этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, бугунги кунда талон бўйича ва чекланган нархларда сотиладиган айрим озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини сотиш, шунингдек, хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай турлари купонларсиз, 3-иловага мувофиқ амалга оширилади. Бунда қиймати 3 минг сўмдан ортиқ бўлган товарлар аҳолига купонлар билан бир вақтда ҳисоб-китоб чеклари ва чек дафтарчалари бўйича ёки омонатчиларнинг топшириқномаси бўйича пул ўтказиш йўли билан сотилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилансинки, купонлар миқдори даромадлари қайд этилган шахсларга 2-иловага мувофиқ табақалаштирилган шкала бўйича берилади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлган ва йил учун иш якунлари бўйича узил-кесил иш ҳақи олувчи ходимларга 2-иловада назарда тутилган шкалани ҳисобга олган холда, ўртача ойлик иш ҳақидаги тенг миқдорларда купонлар берилсин
6. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув; «Ўзкооптайёрловсавдо», Ўзбекистон Республикаси Давлат банки, Ўзбекистон жамғармалар банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки товарларни республика чек дафтарчалари ва ҳисоб-китоб чеклари бўйича сотиш қоидаларини тасдиқласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки, Ўзбекистон жамғармалар банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки, Тошкент полиграфия комбинатининг ижарачи корхонаси 1992 йилнинг 1 чорагида республика чек дафтарчаларини ва ҳисоб-китоб чекларини 1992 йил учун зарур миқдорда тайёрлашни таъминласинлар, бунда 1992 йилнинг апрель ойидан бошлаб улар бўйича сотиладиган товарларнинг турларини кенгайтириш назарда тутилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси:
1992 йилнинг 10 январидан бошлаб бозор фондининг 40 фоизгача ҳажмидаги автобензинни тижорат нархлари бўйича сотишни жорий қилсин;
автобензиннинг тижорат савдосини амалга оширувчи автоёнилғи қуйиш станцияларининг сонини ва жойлашишини аниқласин.
Белгилансинки, автобензинни тижорат нархларида сотишдан олинадиган қўшимча тушумларнинг 90 фоизи республиканинг давлат бюджетига, 10 фоизи эса Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитасига ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат нархлар қўмитаси, Давлат бош солиқ бошқармаси автобензинни тижорат нархлари бўйича сотиш, тижорат нархлари белгилаш ва тижорат бўйича сотишдан олинган даромадлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомни тасдиқласинлар.
Автобензинга тижорат нархлари белгилаш ва уни қайта кўриб чиқиш республика комиссияси тасдиқлансин, унга сотиш нархлари ўзгаришига қараб, автобензин учун тижорат нархларига, 4-иловага* мувофиқ тезлик билан аниқликлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
* 4-илова берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Мазкур қарорни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида купон системасини жорий қилиш Республика комиссиясининг таркиби тасдиқлансин (5-илова*).
* 5-илова берилмайди.
11. Ушбу қарорни бажариш мақсадида корхоналар, муассасалар ва хўжаликларнинг раҳбарлари тегишли хизматларнинг 1992 йилнинг 4 ва 5 январидаги дам олиш кунларида ишлашини ташкил этсинлар, кейинчалик уларни қонунда белгиланган тартибда компенсация қилсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси жойларда ушбу қарорнинг оғишмай амалга оширилишини таъминласинлар, бунинг учун аҳоли ўртасида зарур ташкилотчилик ва тушунтириш ишларини олиб борсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат телерадио қўмитаси, ЎзТАГ, республика газеталари муҳарририятлари ушбу қарордан келиб чиқадиган қоидаларни кенг тушунтириш бўйича кўрсатувлар, эшиттиришлар ва материаллар туркумини ташкил этишни назарда тутсинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш комплексларнинг раҳбарларига — Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарларига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 2 январь,
1-сон
КУПОНЛИ КАРТОЧКАЛАР БЎЙИЧА ТОВАРЛАРНИ СОТИШ, УЛАРНИ БЕРИШ, САҚЛАШ, ҲИСОБГА ОЛИШ, ИНКАССАЦИЯ ҚИЛИШ ВА МУОМАЛАГА ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида купонли карточкалар (Бундан кейин купонлар деб аталади.) 1992 йилнинг 1 чораги учун ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш мақсадида жорий этилади.
2. Купонли карточкалар товарларни сотиб олиш ҳуқуқини берадиган бир марта фойдаланиладиган ҳужжатдир.
II. Чакана савдо корхоналарида товарларни купонли карточкалар бўйича сотиш тартиби
3. Давлат савдоси, тижорат, матлубот кооперацияси тизимида, шунингдек, уларни ишлаб чиқаришни амалга оширувчи товар алмашув операциялари бўйича ва валютага сотиб олувчи ва уларни ўз ходимларига сотувчи корхоналарда ва ташкилотларда купонлар бўйича мазкур низомнинг 4 ва 5-бандларида кўрсатилганлардан ташқари озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари сотилади.
Купонлар билан тўлаш товарлар қийматини мавжуд пул белгилари билан тўлаш билан бир вақтда карточкадан купонларнинг эквивалент суммасини қирқиб олиш йўли билан амалга оширилади.
4. Қуйидагилар купонларсиз сотилади:
мазкур қарорнинг 3-иловасига мувофиқ озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари;
умумий овқатланиш корхоналарининг маҳсулотлари;
ҳарбий қисмлар (муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига), колониялар ва ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасалари ҳудудида жойлашган магазинлардаги товарлар;
тижорат нархлари бўйича сотиладиган нефть маҳсулотлари;
шунингдек, фойдаланилган материаллар ва эҳтиёт қисмлар қиймати ҳам қўшилган ҳар хил хизматлар кўрсатиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қиймати 3000 сўмдан кўп бўлган товарлар республика аҳолисига купонлар бўйича ҳам, чеклар, чек дафтарчалари бўйича ҳам ёки омонатчиларнинг топшириқига кўра уларнинг банк муассасаларидаги шахсий счётларидан пул ўтказиш йўли билан сотилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 январь 41-сонли қарори таҳририда)
6. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, кооперативлар ва бошқаларнинг чакана савдо шохобчалари орқали нақд пулга купонсиз товар сотиши тайинланади. Карточкасиз купонлар ёки тегишли тартибда расмийлаштирилмаган купонлар ўтмайди.
7. 50 тийинга тенг бўлган ва ундан кам қиймат бўйича харид учун ҳисоб-китоб купонсиз амалга оширилади. Сўм ва тийинда ифодаланган харид учун ҳисоб-китоб купон билан тўланаётганда йириклаштириш қоидаларига кўра сўм ҳисобида тегишли суммагача йириклаштирилади (50 ва ундан кам бўлган тийин кам томонга, 51 ва ундан кўп тийин кўп томонга).
8. Савдо корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, шунингдек, автоёнилғи қуйиш станцияларида купонлар кесиб олиш ва қадаб қўйиш билан тўланади, улар ўзларининг номинал қийматлари бўйича гуруҳларга ажратилади ва иш куни давомида корхонанинг моддий жавобгар шахсида (сотувчи, кассир, кассир-назоратчи), корхонада товарларнинг сотилиши учун масъул бўлган шахсда сақланади.
9. Магазинларнинг сотувчилари, шунингдек, корхоналарда ва ташкилотларда амалга ошириладиган алмашув операциялари натижасида ва валютага олинган товарларни сотиш учун масъул бўлган шахслар савдодан олинган тушумни сўм ва купон билан икки томонлама ҳисоблаб чиқадилар. Купонлар қатъий ҳисоб-китоб ҳужжати бўлиб ҳисобланади.
10. Тушум суммасининг сўм ва купон ҳисобида бир-бирига тўғри келиши учун масъулият савдо корхонасининг раҳбари зиммасига юклатилади. Йўл қўйилиши мумкин бўлган фарқ фоизи тегишли банк органлари билан келишилган ҳолда юқори савдо ташкилоти томонидан белгиланади.
11. Банк муассасаларида тушган купонларни ҳисобга олиш, унинг ҳаракати ва топшириш тартиби Ўзбекистон Давлат банки, Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, Ўзбекистон жамғармалар банки, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, «Ўзкооптайёрловсавдо» ва Ўзбекистон Республикаси Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси йўриқномаларига мувофиқ амалга оширилади.
III. Купонларни фуқароларга бериш тартиби
12. Купонлар:
асосий иш, ўқиш, хизмат жойидан, пенсиялар, ўтказилган пуллар олинадиган алоқа бўлимлари ва тегишли банклардан;
шахсий ёрдамчи хўжаликларда банд бўлган ва ўз маҳсулотини топширувчи шахсларга — умумий асосларда тегишли ташкилотлар томонидан;
ҳарбий хизматчилардан бўлган пенсионерларга ва уларга тенглаштирилган шахсларга — банк муассасаларидан;
корхоналар ва ташкилотлардан стипендия олувчи студентларга — фақат ўқиш жойидан берилади.
Иш ҳақи тўлашга банк муассасаларидан нақд пул олмайдиган ва шу тўловдан тушган даромад ҳисобига таъминловчи ташкилотлар купонни умумий асосларда банкдан оладилар.
Республика ҳудудида жойлашган, лекин иш ҳақини пул ўтказиш йўли билан бошқа ҳудудлардан оладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга купонлар банк муассасалари томонидан белгиланган тартибда иш ҳақи учун ведомостлар кўрсатилгач берилади.
Ўриндошлик билан ишловчи шахсларга купонлар асосий иш жойидан умумий даромадга қараб, меҳнат шартномалари бўйича, иш ҳақи олувчиларга эса умумий асосларда берилади.
13. Жорий ойда фойдаланилмай қолган купонлардан кейинги ойларда фойдаланиш мумкин.
Ходимларга таътил маблағлари ёзилаётганда бериладиган купонларнинг суммаси ҳар бир таътил ойига алоҳида ҳисобланаётган суммалар асосида аниқланади.
Банклар ва корхоналар берган кредитлар, шунингдек, суғурта органлари томонидан тўланадиган суммалар купон билан таъминланмайди.
IV. Бериладиган купонлар ҳажми
14. Бериладиган купонлар миқдори 2-иловага мувофиқ табақалаштирилган шкала бўйича иш ҳақи, пенсия, нафақа, стипендия ва бошқа ҳисобланувчи қайд қилинган даромадларнинг (солиқларни, алиментларни ва бошқа ушлаб қолишларни чиқариб ташлаб) миқдорига боғлиқ бўлади, йириклаштириш қоидаларига мувофиқ тегишли миқдоргача йириклаштирилади (5 сўмгача — кам томонга, 5 сўм ва ундан кўп бўлганда — кўп томонга).
Купонлар бир ойда бир марта берилади.
Купонларни дастлабки бериш 1992 йил 9 январгача, 1991 йил декабрь ойи учун тўланадиган иш ҳақлари, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва бошқа молиявий даромадлар ҳисобидан белгиланган миқдорларда, ушбу даромадларнинг 1992 йилда ошишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Февраль ойи учун купонлар 1992 йил 16 февралгача, март ойи учун 16 мартгача, кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда берилади.
Доимий иш жойига эга бўлмаган ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб, ўз маҳсулотини колхоз бозорида сотувчи ёки кооперативларга топширувчи ёхуд муаллифлик гонорарлари олувчи шахсларга, шунингдек, республика ташқарисида ишловчи кишиларга купонлар уларни олишга рухсатнома кўрсатилгач, яшаш жойидаги банк муассасаларида шкала билан белгиланган миқдорда берилади (2-илова). Купонлар олишга рухсатнома солиқ инспекциялари томонидан берилган даромадлар тўғрисидаги маълумотномалар асосида яшаш жойидаги халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ижроия қўмитасида берилади.
Муаллифлик гонорарлари олувчи фуқаролар давлат солиқ инспекцияларига даромадларни олган жойдан берилган ўтган йилдаги даромадлар тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этадилар.
Совет Армияси сафларидан демобилизация қилинган ва вақтинча (уч ойгача) ишламайдиган ҳарбий хизматчилар, ўз хоҳиши билан ёки қисқариш сабабли ишдан бўшаган ва вақтинча (бир ойгача) ишламайдиган фуқаролар, ёлғиз яшовчи кексайиб қолган фуқаролар ҳамда пенсия ва ижтимоий ёрдам олмайдиган фуқаролар, шунингдек, қамоқ жойларидан озод қилинган ва вақтинча (бир ойгача) ишламайдиган фуқаролар яшаш жойидаги Маҳаллий Кенгашлар ижроия қўмитаси ҳарбий билет, паспорт, меҳнат дафтарчаси, озод қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берган купонларни олишга рухсатномани кўрсатиб, банк муассасаларидан 150 сўм миқдорида купон оладилар.
«Аҳолининг иш билан бандлиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилингунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг «Чакана нархларнинг ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон ССР аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1991 йил 25 мартдаги 65-сон қарорига мувофиқ нафақа олувчи вақтинча ишламайдиган аҳолига купонлар 150 сўм миқдорида берилади. Бу қонун қабул қилингандан кейин расман ишсиз мақомини олган фуқароларга купонлар белгиланган нафақанинг 100 фоизи миқдорида берилади.
Болага қараётганлиги учун таътилда бўлган аёллар ҳар ойда иш жойидан нафақа ва бошқа даромадларнинг, компенсация ҳам шу жумлага киради, 100 фоизи миқдорида купонлар оладилар. Бола уч ёшга тўлгунга қадар унга қараш учун ўз таътилини давом эттираётган, лекин бу нафақа ва компенсацияларни олиш муддати тугаганлиги учун уларни олмаётган аёлларга купонлар уларнинг иш жойидан 150 сўм миқдорида берилади.
Мавсумлар орасида мавсумий ишлар билан банд бўлган фуқаролар купонларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ижроия қўмиталари берган рухсатнома асосида яшаш жойларидан ойига 150 сўм миқдорида оладилар.
Даромад манбаига эга бўлмаган ва оила қарамоғидаги уй бекаларига купонлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ижроия қўмитаси берадиган маълумотномалар тақдим этилгач, банк муассасаларидан ойига 150 сўм миқдорида берилади.
Бензин учун пул компенсацияси олувчи ногиронларга купонлар компенсация пулининг 100 фоизи миқдорида компенсация олинадиган жойда йилнинг ҳар чорагида бир марта берилади.
Болалар ассортименти товарларининг қимматлашганлиги учун нафақа олувчи болаларга купонлар компенсация пулининг 100 фоизи миқдорида, бошқа нафақалар учун эса белгиланган тартибда берилади.
Моддий ёки жисмоний зарар етказилганлиги муносабати билан фуқароларга бериладиган моддий ёрдам пули учун купонлар тўла миқдорда берилади.
Йил чораги, йил учун мукофотлар, мукофот пуллари ва моддий ёрдам пули учун купонлар ҳисоблаб чиқарилган ўртача ойлик миқдорида белгиланган шкала бўйича (2-илова) берилади.
Республика ҳудудида ишловчи ва сўмларда иш ҳақи олувчи чет эл фуқароларига купонлар умумий асосларда ишловчилар сифатида берилади.
Иш ҳақини сўмларда олмувчи, бироқ республикада яшовчи ёки хизмат сафарида бўлган чет эл фуқаролари банк муассасаларида эркин алмаштириладиган валютани белгиланган шкала бўйича миқдорда (2-илова) купон олган ҳолда тижорат курси бўйича сўмларга алмаштириш ҳуқуқига эгадирлар.
Республика ўқув юртларида ўқиётган чет эл фуқароларига купонлар тўланадиган стипендиянинг 100 фоизи миқдорида берилади. Улар эркин алмаштириладиган валютани купон олган ҳолда сўмларга алмаштириш ҳуқуқини ўзларида сақлаб қоладилар.
Республика ташқарисида вақтинча ҳарбий хизматни ўтаётган, оила аъзолари республикада доимий яшаётган фуқаролар хизматни ўтаётган жойидан иш ҳақи тўғрисида берилган маълумотнома асосида ҳарбий комиссарликлар берадиган рухсатнома бўйича банк муассасаларидан белгиланган шкала бўйича (2-илова) миқдорларда купон оладилар.
Чет элда ишлагандан кейин ёки навбатдаги меҳнат таътилига келган республика фуқаролари купонларни чет элга хизмат сафарига боргунга қадар ишлаган корхоналаридан, ҳарбий хизматчилар эса ҳарбий комиссарликлардан умумий асосларда оладилар.
Республика ҳудудида доимий яшовчи ва республика ташқарисида кўчиб ишлаб юрувчи шахслар даромадлари тўғрисидаги маълумотномаларни кўрсатгач, халқ депутатлари Маҳаллий Кенгашлари ижроия қўмиталари купон олиш учун берган рухсатномаларни кўрсатиб, банк муассасаларидан купонларни оладилар.
1 гуруҳ ногиронларга, шунингдек, интернат уйларда яшовчи ва тўла давлат таъминотида бўлган пенсионерлар ва ногиронларга купонлар ўзлари оладиган пенсия миқдорида берилади.
Муаллифлик кашфиётлари, ихтиролари, рационализаторлик таклифлари ва ҳоказо ҳисобига мукофотлар олувчи фуқаролар купонларни асосий иш жойидан умумий асосларда ҳамма даромадлари юзасидан оладилар.
Етим болалардан ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалардан бўлмиш талабалар ва ўқувчиларнинг, тўла давлат таъминотида бўлган талабалар ва ўқувчиларнинг стипендиялари тўла миқдорда купонлар билан таъминланади.
Муваққат ижодий жамоаларнинг аъзоларига, шунингдек, пудрат шартномаси бўйича иш бажарувчи шахсларга купонлар асосий иш жойида ҳамма даромадлари юзасидан белгиланган шкала бўйича миқдорда (2-илова) берилади.
ВТЭК (меҳнат қобилиятининг йўқолиши даражасини аниқлайдиган тиббиёт комиссияси)дан қайта текширувдан ўтган ва пул даромадлари олмайдиган фуқароларга банк муассасаларида халқ депутатлари Маҳаллий Кенгашлари ижроия қўмиталари томонидан берилган рухсатнома кўрсатилгандан кейин кўрикдан ўтишнинг бутун даври учун ҳар ойда 150 сўмлик купон берилади.
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ўз ҳисобидан таътил олган ходимлари иш жойидан купонларни таътилга чиқишдан олдинги охирги ойда олинган белгиланган даромадлар суммасидан белгиланган шкала бўйича миқдорида (2-илова) оладилар.
Донорлар донорлиги учун даволаш муассасаларидан олинган сумманинг тўла миқдорида купонлар билан таъминланадилар.
Бошқа республикаларнинг узоқ муддатга (бир ойдан кўп) хизмат сафарига келган фуқаролари купонларни хизмат сафарига келган ташкилотлар ва корхоналардан ойига 150 сўм миқдорида оладилар.
Нақд пулсиз тартибда келадиган алиментлар белгиланган шкала бўйича миқдорда купонлар (2-илова) билан таъминланади.
15. Купонли карточкалар муомалага бланканинг 10, 25, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик номинал қиймати билан чиқарилади.
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг кассаларидан купонли карточка беришда купонлар суммаси йириклаштириш қоидалари бўйича (5 сўмгача кам томонга, 5 сўм ва ундан кўп бўлганда кўп томонга) сўмларда тегишли суммагача йириклаштирилади.
Карточкалар аниқ бир шахснинг номига ёзиб берилади ва раҳбар, бош бухгалтернинг имзоси ҳамда корхона, ташкилот ва муассаса муҳри билан тасдиқланади.
Йўқотиб қўйилган ва бузилган купонлар ва карточкалар тикланмайди.
V. Купонларни олиш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби
16. Купонлар республика ҳудудида жойлашган барча банк муассасаларида, шу жумладан, тижорат банкларида берилади.
17. Корхона, муассаса, ташкилот раҳбарининг буйруғи билан купонларни олиш, сақлаш ва бериш бўйича масъул шахс тайинланади ҳамда унга шартнома бўйича жавобгарлик юклатилади.
Купонларни олиш ва бериш корхоналар томонидан алоҳида ҳисобга олиш дафтарида ҳисобга олинади. У номерланган, ип ўтказиб тикилган, муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак. Ҳисобга олиш дафтаридаги варақлар сони корхона раҳбари ва бош бухгалтернинг имзоси билан тасдиқланади. Дафтардаги ёзувлар купонларни олиш ва бериш ҳуқуқини берувчи кирим-чиқим накладнойлари, сарфланган касса ордерлари ва тўлов ведомостлари орқали амалга оширилади.
18. Олувчига берилган купонларнинг номинал суммаси иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва бошқаларни беришда тўлов ведомостига қўшимча равишда киритилган устун (қатор)да ёки бошқа тўлов ҳужжатида акс эттирилади.
Купонларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари (мулкчилик шаклидан қатъи назар) олдиндан берилган талабномаларга мувофиқ нақд пул олинадиган банк муассасасидан топшириш бўйича оладилар.
Пенсиялар, нафақалар берувчи алоқа корхоналари уларга купонларни банк муассасаларидан ижтимоий таъминот органлари томонидан тузилган тўлов ведомостларига мувофиқ оладилар. Тўлов ведомостида берилиши лозим бўлган купонлар суммаси алоҳида устунда кўрсатилади. Пул ўтказиш операциялари бўйича купонлар бериш учун алоқа муассасалари томонидан резерв ташкил этилади.
Купонларнинг ҳосил бўлган камомади сарфланган қоғоз пулларнинг номинал қийматидан (яъни 1 сўмлик 1 купон учун — пул билан 1 сўм) келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади.
Купонларнинг берилган суммасини назорат қилиш учун банк муассасалари томонидан ордер расмийлаштирилади, унинг нусхаси корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга берилади.
Купонларни ҳар гал навбатдаги олиш учун корхона олдинги даврда фойдаланилган купонлар тўғрисидаги маълумотнома билан биргаликда талабнома беради.
19. Олинган купонларни корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда сақлаш қимматбаҳо қоғозларни сақлаш тўғрисидаги йўриқнома ҳамда «Халқ хўжалигида касса операцияларини юритиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ амалга оширилади,
Купонларнинг кирим дафтарига қайд қилиниши номинал қиймати бўйича кирим-чиқим накладнойлари асосида юритилади ва ҳисобга олиш 004 — «қатъий ҳисобидаги бланклар» балансдан ташқари счётда амалга оширилади.
Давлат солиқ органлари кооперативлар, кичик корхоналар ва хўжалик ҳисобидаги бошқа бўлинмаларни молиявий тафтиш қилганларида мажбурий тартибда олинган купонлар суммасининг иш ҳақи бериладиган тўлов ведомостларига мувофиқ келишини текширадилар.
Корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилувчи ва текширувчи органлар ушбу Тартибнинг бажарилишини назорат қилишга бурчлидирлар.
Купонларни бериш тугаллангандан кейин, бироқ улар банкдан олингандан 5 кун ўтмасдан, купонларни сақлаш ва бериш учун жавобгар шахс уларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот тузади. Корхона бухгалтерияси купонларнинг олиниши ва бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни текширишни амалга оширади.
20. Купонли карточкалар Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг буюртмаси билан босиб чиқарилади. Купонларни босиш, ҳисобга олиш, ташиш ва банкда сақлаш Ички ишлар вазирлиги, инкассация республика бошқармаси ҳамда уларни босиб чиқарувчи корхоналарнинг махсус назоратида бўлади.
Карточкаларни ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби республика банкларида бухгалтерия учёти ҳисоб-китоблар режасини қўллаш тўғрисидаги кўрсатмаларга мувофиқ белгиланади.
Банк муассасасининг раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири купонли карточкаларни қабул қилиб олиш, сақлаш ва уларни бериш қоидаларига қаттиқ риоя этилишини таъминлайдилар. Купонларнинг сақланиши учун моддий жавобгарлик касса мудири зиммасига юклатилади.
21. Банк муассасалари купонларнинг тўла инкассация қилинишини, сақланишини, кейинчалик эса уларнинг белгиланган тартибда иккиламчи хом ашё корхоналарига топширилишини таъминлайдилар.
22. Почта ташкилотларининг пул ўтказиш операциялари бўйича купонларни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги томонидан белгиланади.
VI. Купонларни муомалага чиқариш ва инкассация қилиш
23. Купонларни муомалага чиқариш ва уларни инкассация қилиш барча банк муассасалари томонидан амалга оширилади.
24. Сохта купонлар ясаш сохта давлат хазина билетларини ясашга тенг даражада қонун билан тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
БЕЛГИЛАБ ҚЎЙИЛГАН ДАРОМАДЛАР БЎЙИЧА КУПОНЛАР БЕРИШ СУММАСИНИ АНИҚЛАШ ШКАЛАСИ
|
Иш ҳақлари, пенсиялар ва бошқа белгилаб қўйилган даромадлар миқдори (солиқларсиз ва бошқа чегиришларсиз), сўм |
Купонлар бериш миқдори, % |
| 500 сўмгача 501—1500 |
100 500 сўм+500 сўмдан ошган сумманинг 70 фоизи |
| 1501—2000 | 1200 сўм+1500 сўмдан ошган сумманинг 50 фоизи |
| 2001—2500 | 1450 сўм+2000 сўмдан ошган сумманинг 20 фоизи |
| 2500 ва ундан кўп | 1550 сўм+2500 сўмдан ошган сумманинг 10 фоизи |
Кейинги таҳрирга қаранг.
АҲОЛИГА КУПОНЛАРСИЗ СОТИЛАДИГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА НООЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИНИНГ
РЎЙХАТИ
1. Белгиланган нормалар бўйича ва чекланган нархларда сотиладиган товарлар:
ун
макарон маҳсулотлари
гуруч
ўсимлик мойи
чой
қанд-шакар
тухум
гўшт ёки гўшт консервалари
ароқ
кир совун
калишлар
ип-газлама матолар (чит ва хомсурп)
болалар ассортименти (янги туғилган чақалоқлар учун комплект; ўғил болалар учун кўйлак ва шимлар; қиз болалар учун кўйлак ва юбкалар; 12 ёшгача бўлган болалар оёқ кийимлари; болалар пайпоқ буюмлари ва колготкалар)
2*. Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари (врач рецептлари бўйича)
* Талон ва купонлар кўрсатилмасдан сотиладиган товарлар.
Кўмир, ўтин
Омухта ем, тахта кунжара, шулха, барда, пиво қуйқаси
Гуллар, полиэтилен пакетлар, грампластинкалар
Илгари фойдаланилган, воситачи магазинларда сотиладиган товарлар
Келин-куёвлар учун дўконлар ва бўлимлардаги товарлар, шунингдек, маросимлар учун кўзда тутилган товарлар (маҳаллий Кенгашлар ижроия қўмиталарининг маълумотномалари бўйича)
Матбаачилик маҳсулотлари
Дорихоналарда, «Оптика» магазинларида сотиладиган дори-дармон воситалари ва бошқа товарлар, протез-ортопедия корхоналарининг маҳсулотлари
Топширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига алмаштириб сотиладиган товарлар
Кооперативлар ва якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар томонидан ишлаб чиқарилган ва улар ўзлари мустақил равишда сотадиган товарлар, шунингдек, шахсий ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган ва колхоз бозорида сотиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
Тижорат нархларида сотиладиган нефть маҳсулотлари
Кейинги таҳрирга қаранг.