ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
1992 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 мартдаги 101-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан ташкил этилган республика комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» қарори билан ўз кучини йўқотган.
Бозор муносабатларини ривожлантириш шароитларида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ва товарларни фақат республика фуқароларига сотиш учун шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. 1992 йил 10 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида аҳолига сўмларда ҳақ тўлаш билан бирга купонлар бўйича товарлар сотиш жорий қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 мартдаги 153-сонли қарори билан II-чоракгача узайтирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 мартдаги 153-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
4. Болалар озиқ-овқатига муҳтож 2 ёшгача бўлган болаларни таъминлашни яхшилаш учун 1992 йилнинг 10 январидан бошлаб бу товарларни врач рецепти бўйича бериш жорий қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кам таъминланган ва кўп болали оилаларнинг болаларига текин болалар овқати бериш учун махсус бланкаларда бериладиган рецептлар, болалар овқатига муҳтож бўлган қолган болаларга эса оддий рецепт бланкаларида рецептлар беришни таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув аҳолига болалар овқати сотишни врач рецепти бўйича ташкил этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 мартдаги 153-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5—7-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 мартдаги 153-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 февралдаги 90-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 мартдаги 153-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
10. Мазкур қарорни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида купон системасини жорий қилиш Республика комиссиясининг таркиби тасдиқлансин (5-илова*).
* 5-илова берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси жойларда ушбу қарорнинг оғишмай амалга оширилишини таъминласинлар, бунинг учун аҳоли ўртасида зарур ташкилотчилик ва тушунтириш ишларини олиб борсинлар.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 мартдаги 153-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ўзбекистон Республикаси Давлат телерадио қўмитаси, ЎзТАГ, республика газеталари муҳарририятлари ушбу қарордан келиб чиқадиган қоидаларни кенг тушунтириш бўйича кўрсатувлар, эшиттиришлар ва материаллар туркумини ташкил этишни назарда тутсинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш комплексларнинг раҳбарларига — Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарларига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 2 январь,
1-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 мартдаги 153-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 мартдаги 153-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 мартдаги 153-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)