Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«Газ экспорти ва транзитидан тушадиган валюта тушумларини сотишдан олинадиган маблағларни тақсимлаш ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 5 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1935-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 27 февралдаги 31, 2009-13-сон «Газ экспорти ва транзитидан тушадиган валюта тушумларини сотишдан олинадиган маблағларни тақсимлаш ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1935, 2009 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 15-сон, 191-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор «Ўзбекнефтегаз» АЖ билан келишилди.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 март,
67-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 март,
2018-68-сон
Келишилган:
«Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқаруви раиси А. СУЛТАНОВ
2018 йил 29 март
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 10/18/1935-1/1016-сон)