Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
«Ломбардлар томонидан ҳисоботлар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 5 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1289-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 22 сентябрдаги 23/5-сон «Ломбардлар томонидан ҳисоботлар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1289, 2003 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 23-сон).
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/3-сон «Ломбардлар томонидан ҳисоботлар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1289-1, 2013 йил 20 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 108-модда).
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 17 март,
9/4-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 10/18/1289-2/1012-сон)