1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.03.00 Монополияга қарши сиёсат (шунингдек, 09.02.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.02.00 Монополия фаолияти. Рақобатли сиёсат]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Монополияга қарши қонун ҳужжатлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2024 йил 3 августдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-тарожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарорини ижро этиш, шунингдек, монопол маҳсулотлар рўйхати ва турларини тубдан қисқартириш, монополияга қарши тартибга солишнинг халқаро принципларига ўтишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсин, нархларни давлат томонидан тартибга солиш (декларация қилиш, тасдиқлаш, қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ўрнатиш, тартибга солувчи коэффициент, устама ва рентабелликнинг чегараланган даражаси ва нархни тартибга солишнинг бошқа усуллари) фақат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга 2-иловада келтирилган товарларга (хизматларга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий монополия шароитларида ишлаб чиқариладиган товарларга (кўрсатиладиган хизматларга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида нархларини (тарифларини) тартибга солиш назарда тутилган товарларга (хизматларга) нисбатан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Ғуломов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 30 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
249-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар (кейинги ўринларда субъект деб аталади) томонидан сотиладиган, улар бўйича ушбу субъектнинг устун мавқеи эътироф этилган товарларга (ишларга, хизматларга) монопол юқори ва монопол паст нархлар аниқланиши тартибини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом талаблари нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи (ишларни бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи) (кейинги ўринларда товар деб аталади) хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Товарнинг монопол юқори нархи, агар ушбу нарх:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бундай товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар ҳамда фойда суммасидан юқори бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асоссиз харажатларнинг ўрнини қоплашга ёки товарнинг сифатини пасайтириш натижасида қўшимча фойда олишга йўналтирилган бўлса, товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект томонидан белгиланадиган товарнинг нархи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар товар нархи биржа савдолари якунлари бўйича шаклланган бўлса, бундай нарх монопол юқори нарх деб эътироф этилмайди. Бунда, ушбу Низом нормалари биржа савдоларида нархлар бошланғич нарх сифатида қўлланилишига татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Товар бозорида сотувчи ёки сотиб олувчи сифатида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект томонидан товарнинг таннархидан паст даражада ва ушбу товарни сотишдан зарар келтирадиган даражада белгиланадиган, натижада рақобатнинг чекланишига олиб келадиган нарх товарнинг монопол паст нархидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Субъектларнинг улар бўйича мавқеи устун деб эътироф этилган товарларига монопол юқори ва монопол паст нархларни аниқлаш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Товарнинг монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш учун маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар ҳар чоракда чорак биринчи ойининг 10-кунига қадар монополияга қарши органга Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган товарларига қўлланиладиган нархлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда монополияга қарши орган деб аталади) субъектлар товарларига нархларнинг ўзгариши динамикасини кузатиб бориш мақсадида мунтазам равишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда субъектлар томонидан тақдим этилган Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган товарларга қўлланиладиган нархлар тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика органлари маълумотларини (маълумотномалар, бюллетенлар ва бошқаларни);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари маълумотларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда амалга ошириладиган назорат функциялари материалларини (ўрганишлар натижасида текшириш бўйича далолатномалар ва маълумотномалар, берилган кўрсатмалар ва бошқаларни);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маълумотларини таҳлил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Субъектлар товарларига нархлар ўзгариши ҳолати аниқланганда ёки жисмоний ва юридик шахслардан монопол юқори ва монопол паст нархлар қўлланилганлиги ҳолати тўғрисида мурожаатлар тушган тақдирда монополияга қарши орган уч кун муддатда давлат органларига, хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг ишлаб чиқарилиши, сотилиши, импорти ва экспорти ҳажми тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 12 ва 13-бандларига мувофиқ нарх ўзгариши белгиларини аниқлаш, шунингдек, товарни ишлаб чиқариш ва сотиш билан бевосита боғлиқ зарур харажатлар ва фойдани аниқлаш учун зарур бўлган ҳисоб-китоб ва тасдиқловчи ҳужжатларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар бозорининг ўзига хослигидан келиб чиқиб бошқа ҳужжатларни олиш учун ёзма сўровлар юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахслари монополияга қарши орган талабига кўра зарур ҳужжатлар ва маълумотларни белгиланган тартибда унга бепул тақдим этишлари шарт. Маълумотлар сўров олингандан кейин 15 кун мобайнида монополияга қарши органга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Монополияга қарши орган маълумот олингандан кейин бир ой мобайнида олинган маълумотларни ўрганиб чиқади ва улар натижаси бўйича товарга монопол юқори нархлар белгиланганлиги белгилари аниқланади, бу:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
худди шу турдаги бошқа товар нархидан, шу жумладан, бозорнинг бошқа субъектларининг унинг ўрнини босувчи товарлардан анча юқори бўлган миқдорда нарх белгиланганлиги аниқланишида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарга белгиланган нарх иқтисодий ва технологик омиллар билан тушунтириб бўлмайдиган 10 фоиздан зиёдга оширилишида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар бозорида қиёсланадиган нархларнинг тегишли ўсиш суръатлари билан таққослаш бўйича товар нархининг 10 фоизга асоссиз оширилишида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарнинг физик тавсифларини (товарнинг оғирлиги ёки бирлиги сони, сифатини ўзгартириш) сезиларли пасайтириш йўли билан товарга нархларни ошириш ёки сақлаб қолишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар нархи асоссиз ўзгартирилишидан далолат берувчи бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган харажатлар қийматини қопламайдиган ва фойда олишни назарда тутмайдиган товарга нарх қўллаш, агар у:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатнинг чекланишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатчиларнинг бозордан сиқиб чиқарилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид бўлган бошқа оқибатларга олиб келса, монопол паст нархни ўрнатиш белгиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Субъект товарига нарх ўзгариши белгиларини ва ушбу ўзгаришларга таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субъектнинг молия-хўжалик фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар таннархи, ишлаб чиқариш харажатлари ва давр сарфлари ўзгариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субъектнинг товарни сотишдан олган даромади ёки кўрган зарари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субъект ва бозорнинг бошқа иштирокчилари товарига нархларнинг ўзгариши динамикаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субъект ва бозорнинг бошқа иштирокчилари ишлаб чиқариш, товар реализацияси ва бозордаги улуши ҳажмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш таҳлил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Улар бўйича субъектнинг устун мавқеи эътироф этилган товарни ишлаб чиқариш ва сотиш билан бевосита боғлиқ зарур харажатлар ва фойдани аниқлашда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар бирлигини ишлаб чиқаришга хомашё, материаллар, ёқилғи, энергия, моддий ресурслар сарфининг қўлланиладиган нормаларидан ва уларнинг йиллик нормаларидан келиб чиқиб тасдиқловчи ҳужжатларда (шартномалар, счёт-фактураларда) ва моддий ресурсларнинг физик ҳажмида назарда тутилган нархлардан келиб чиқиб аниқланадиган таннархга кирадиган моддий сарф-харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, шу жумладан, меҳнат ҳақидаги қонунларга мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган меҳнат шароити учун тўланадиган қўшимча ҳақ ва устамалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб этилган маблағларга хизмат кўрсатиш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субъектнинг товарини ишлаб чиқариш ва сотишга бевосита тегишли бўлган бошқа харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг самарали фаолият юритиши ва ривожланишини таъминловчи фойда даражаси ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Фойда улар бўйича субъектнинг устун мавқеи эътироф этилган товарни ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромад билан товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган асосланган сарф-харажатлар, шунингдек, амалда тўланган солиқлар ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Субъектни ривожлантириш учун талаб этиладиган зарур фойда миқдори ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарнинг хусусиятларини, товар бозорининг ўзига хослигини ва субъектнинг фаолият кўрсатиши шарт-шароитларини акс эттириши, шунингдек:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги активларни яратишга, мавжуд активларни кенгайтириш, янгилаш, реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга инвестицияларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таваккалчиликлар даражасини (ишлаб чиқариш ёки истеъмолнинг мавсумий хусусияти, иқлим омилларига юқори боғлиқлик);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларни ҳисобга олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Товар бирлигига субъектнинг зарур харажатлари ва фойдасини баҳолашда зарурат бўлганда ўхшаш харажатлар ва бозорнинг бошқа қатнашчилари фойдасининг қиёсий таҳлили усули қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Таҳлил қилишда товар бозорида давлат томонидан тартибга солишнинг мавжудлиги, шунингдек, тегишли бозорда бирор-бир товарни ишлаб чиқариш, сотиш ёки харид қилишга давлатнинг мутлақ ҳуқуқи мавжудлиги эътиборга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Товарга монопол юқори нархни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Товарга монопол юқори нархни аниқлашда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) товарга олдин белгиланган нархни ошириш йўли билан, агар бунда жамланган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига мувофиқ эмаслиги;

товарни сотувчилар ёки харидорлар таркиби ўзгаришсиз қолиши ёхуд товарларнинг сотувчилари ёки харидорлари таркиби ўзгариши сезиларли эмаслиги;

товарнинг товар бозорида, шу жумладан, давлат томонидан тартибга солиш, шу жумладан, солиқ солиш, тариф билан тартибга солиш чоралари билан белгиланадиган айланиши шартлари ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи даражаси ўзгаришига мувофиқ эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарга талаб ва (ёки) таклиф ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига мутаносиб эмаслиги шартлари бажарилса;

б) товарнинг олдин белгиланган нархини сақлаб қолиш ёки пасайтирмаслик йўли билан, агар бунда жамланган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар жиддий равишда пасайиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарнинг товар бозорида, шу жумладан, давлат томонидан тартибга солиш, шу жумладан, солиқ солиш, тариф билан тартибга солиш чоралари билан белгиланадиган айланиши шартлари товарнинг нархи камайиш томонга ўзгариши имкониятини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар бўйича талаб ва (ёки) таклифнинг ўзгариши товар нархининг камайиш томонга ўзгаришини белгилайдиган шартлар бажарилса, субъект томонидан бундай товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар ва фойданинг товар бозорида рақобат шароитларида шаклланган нархдан ошадиган суммаси белгиланиши ҳолати ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Товарга монопол паст нархни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Товарга монопол паст нархни аниқлашда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) товарга олдин белгиланган нархни пасайтириш йўли билан, агар бунда жамланган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига мувофиқ эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарни сотувчилар ёки харидорлар таркиби ўзгаришсиз қолиши ёхуд товарларнинг сотувчилари ёки харидорлари таркиби ўзгариши сезиларли эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарнинг товар бозорида, шу жумладан, давлат томонидан тартибга солиш, шу жумладан, солиқ солиш, тариф билан тартибга солиш чоралари билан белгиланадиган айланиши шартлари ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига мутаносиб эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарга талаб ва (ёки) таклиф ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига мутаносиб эмаслиги шартлари бажарилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) товарнинг олдин белгиланган нархини сақлаб туриш ёки пасайтирмаслик йўли билан, агар бунда жамланган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар жиддий равишда ўсганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарнинг товар бозорида, шу жумладан, давлат томонидан тартибга солиш, шу жумладан, солиқ солиш, тариф билан тартибга солиш чоралари билан белгиланадиган айланиши шартлари товарнинг нархи кўпайиш томонга ўзгариши имкониятини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар бўйича талаб ва (ёки) таклифнинг ўзгариши товар нархининг кўпайиши томонга ўзгаришини белгилайдиган шартлар бажарилса, субъект томонидан бундай товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар ва фойдани қопламайдиган қиёсланадиган товар бозорида рақобат шароитларида шаклланадиган нархдан паст белгиланиши ҳолати ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Агар:

нархнинг товарни сотувчи томонидан белгиланиши тегишли товар бозорида товарнинг сотувчилари ёки харидорлари билан шахсларнинг бир гуруҳига кирмайдиган хўжалик юритувчи субъектлар сонининг қисқариши муносабати билан рақобатнинг чекланишига олиб келмаса ёки олиб келиши мумкин бўлмаган тақдирда товарнинг монопол паст нархи эътироф этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Монопол юқори ва монопол паст нархни қўллаш аниқланганда чора-тадбирлар кўриш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Амалга оширилган таҳлил якунлари бўйича монопол юқори ёки монопол паст нарх қўлланилиши белгилари аниқланганда монополияга қарши орган ўрганиш якунлангандан кейин уч кун мобайнида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ чора-тадбирлар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатиб ўтилган Низомга мувофиқ рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган субъектга нисбатан қўзғатиладиган иш монополияга қарши органнинг махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш якунлари бўйича кўрсатма бериш ёки ҳуқуқни бузиш мавжуд эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Монопол юқори ёки монопол паст нарх аниқланганда бундай нарх қўлланилиши билан етказилган зиён (бой берилган фойда) хўжалик юритувчи субъектлар — рақобатчилар ёки истеъмолчилар (контрагентлар) томонидан суд тартибида ундирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Монополияга қарши органга маълумотлар тақдим этилмаслиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаслиги, ишончсиз ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилиши учун хўжалик юритувчи субъектлар, уларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар бозорида сотиладиган товарларга (ишларга, хизматларга) монопол юқори ва монопол паст нархларни белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар бозорида сотиладиган маҳсулотларга (ишларга, хизматларга) монопол юқори ва монопол паст нархларни белгилаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

3. Аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари ва давлатнинг стратегик захирасини шакллантириш учун мўлжалланган, тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотиладиган пахта мойи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳолига ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича бюджет ташкилотлари ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларига сотиладиган автомобиль бензини (Аи-80 ва Аи-91 маркалари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича бюджет ташкилотларига, давлат буюртмаси бўйича пахта хомашёси ва дон етиштирадиган фермер хўжаликлари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга, маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташиш бўйича давлат корхоналарига сотиладиган, шунингдек, бошқа истеъмолчиларга чакана нархда сотиладиган дизель ёнилғиси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Этил спирти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Дон (харид нархлари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Минерал ўғитлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича аҳолига, бюджет ташкилотларига ва «Ўзбекэнерго» АЖ корхоналарига, шу жумладан, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Темирйўлёнилғитаъмин» бошқармалари орқали сотиладиган кўмир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида махсус ҳимоя даражасига эга бўлган қоғоздан тайёрланадиган маҳсулотлар (қимматли қоғозлар, паспорт, ҳаракатланиш ҳужжати ва шу кабилар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни ташиш хизматлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Маълумотларни халқаро етказиш хизматлари ва халқаро каналларнинг ижараси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Хўжалик субъектларининг пул маблағлари инкассацияси ва пул маблағлари ва бошқа қимматликларни банклараро ташиш хизматлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. «Ўзбекистон товар-хомашё биржаси» АЖ томонидан кўрсатиладиган биржа хизматлари (биржа битимлари, ҳисоб-клиринг ва ахборот операцииялари, савдоларни ўтказиш ва шу кабилар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Умумий ўрта таълим муассасаларига тегишли умумтаълим фанлари бўйича дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш хизматлари (Халқ таълими вазирлигининг махсус тасдиқланадиган рўйхати бўйича).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг «Ўқув таълим-таъминот» давлат унитар корхонаси томонидан кўрсатиладиган хизматлар.
(22 ва 23-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 996-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/996/2288-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий монополиялар субъектлари давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятли ва стратегик ҳисобланган, нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархларни тартибга солиш органи томонидан уларни тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган товарларга (ишларга, хизматларга) (кейинги ўринларда товарлар деб аталади) нархлар (тарифлар) давлат томонидан тартибга солинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Ушбу Низом:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий монополиялар субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши керак бўлган ижтимоий аҳамиятли ва стратегик ҳисобланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархларни тартибга солиш органи томонидан уларни тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган товарларга нархларни (тарифларни) шакллантиришда ва декларация қилишда (белгилаш, тасдиқлашда) қўлланилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Нархларни давлат томонидан тартибга солиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархларни тартибга солиш органи ва ўз ваколатлари доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли ва стратегик товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятли ва стратегик ҳисобланган, уларга нархлар (тарифлар) давлат томонидан тартибга солинадиган, монополист корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарларга нархларни (тарифларни) ёки уларнинг чекланган даражаларини, тартибга солувчи коэффициентни, устама ёки чекланган рентабелликни декларация қилиш (кейинги ўринларда товарларга нархларни (тарифларни) декларация қилиш деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий монополиялар субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарларга нархларни тартибга солиш органи томонидан нархларни (тарифларни) ёки уларнинг чекланган даражаларини тартибга солувчи коэффициентни, устама ёки чекланган рентабелликни тасдиқлаш (кейинги ўринларда нархларни (тарифларни) тасдиқлаш деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархларни тартибга солиш органи билан келишиш ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ алоҳида товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ва устамаларни белгилаш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларига мувофиқ нархларни (тарифларни) давлат томонидан тартибга солишнинг бошқа усуллари ҳам қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монопол паст нархлар белгилаш мақсадида нархларни (тарифларни) пасайитиришга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархларни (тарифларни) пасайтириш бир вақтнинг ўзида барча истеъмолчилар учун амалга оширилади, кейничалик нархларни тартибга солиш органи хабардор қилинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7. Нархларни (тарифларни) декларация қилиш (тасдиқлаш) нархларни тартибга солиш органида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш табиий монополия шароитларида амалга ошириладиган товарга табиий монополия субъекти томонидан, шунингдек, нархи давлат томонидан тартибга солинадиган товарга монополист корхона томонидан унинг тегишли Давлат реестрига киритилганлиги тўғрисида билдиришнома олинган кундан бошлаб бир ой муддатда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархи давлат томонидан тартибга солинадиган товарга хўжалик юритувчи субъект томонидан у сотилгунга қадар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«IV. Нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган монопол корхоналарнинг ва табиий монополиялар субъектларининг товарларига нархларни (тарифларни) декларация қилиш (тасдиқлаш тартиби)»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«V. Нархларни тартибга солиш органи ва ўз ваколатлари доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли ва стратегик товарларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида нархларини тартибга солиш назарда тутилган айрим товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ва устамаларни белгилаш тартиби»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«32. Нархларни тартибга солиш органи ва ўз ваколатлари доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли ва стратегик товарларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида нархларини тартибга солиш назарда тутилган айрим товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ва устамаларни шакллантириш ва белгилаш тартиби ушбу Низомнинг III ва IV бўлимларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нархлари (тарифлари) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ тартибга солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва сотувчи хўжалик юритувчи субъектлар нархлар (тарифлар)ни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив ҳужжат чиққан кундан бошлаб бир ой муддатда (агар унда бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«41. Табиий монополия субъекти, монополист корхона томонидан декларация қилинмасдан (тасдиқланмасдан) нархлар (тарифлар) қўлланилиши ҳолатлари аниқланганда асоссиз олинган маблағлар (даромадлар) корхона тегишли Давлат реестрига киритилган санада амал қилган нарх (тариф) билан корхона тегишли Давлат реестрига киритилган санадан бошлаб давр учун товарни сотиш ҳажмига кўпайтирилган унинг кейинчалик оширилиши натижасида шаклланган нарх ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъект томонидан давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) нархларни тартибга солиш органида тасдиқланмасдан қўлланилиши ҳолатлари аниқланганда асоссиз олинган маблағлар (даромадлар) нархларни тартибга солиш органида тасдиқланган санада амал қилган нарх (тариф) билан кўрсатиб ўтилган санадан бошлаб бутун даврда товарни сотиш ҳажмига кўпайтирилган унинг кейинчалик оширилиши натижасида шаклланган нарх ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъект томонидан нархларни тартибга солиш органи томонидан тасдиқланмасдан (келишилмасдан) нархларни (тарифларни) қўллаш ҳолатлари аниқланганда, агар уларни тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган бўлса, асоссиз олинган маблағлар (даромадлар) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида назарда тутилган нархларни тартибга солиш органида тасдиқлаш (келишиш) санасида амал қилган нарх (тариф) билан кўрсатиб ўтилган санадан бошлаб бутун даврда товарни сотиш ҳажмига кўпайтирилган унинг кейинчалик оширилиши натижасида шаклланган нарх ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Товар ва молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш ҳамда Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«43. Хўжалик юритувчи субъект ёки уларга нархлар (тарифлар) давлат томонидан тартибга солинадиган товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича Реестрга киритилган шахслар гуруҳи ушбу нархлар (тарифлар) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нархларни тартибга солиш органида тасдиқланишини амалга оширадилар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20__ йил «__»________даги ___-сон буйруғига асосан 20__ йил «__» _______дан бошлаб Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритиш тўғрисида Реестрга киритилган товарлар (хизматлар) турлари ва номи:
Ушбу билдиришнома муносабати билан Сиз 30 кун мобайнида кўрсатиб ўтилган устун мавқени эгаллаб турган товар (хизмат)га нархлар (тарифлар)ни ________________________________________________________________________________________________да
(нархларни бошқариш органи номи)
декларация қилишингиз (ёки илгари тасдиқланган декларацияни қайта расмийлаштиришингиз), шунингдек уларнинг кейинги ҳар бир ошишини декларация қилишингиз зарур*.
Ушбу билдиришнома муносабати билан Сиз йилнинг ҳар чорагида чоракнинг биринчи ойи 10-кунигача ______________________________________________________________________________га юқорида кўрсатилган
Ушбу билдиришнома ўз вақтида ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда Сизга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар қўлланади.
__________________________ (раҳбар)
___________________________ (имзонинг ёйилмаси)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Билдиришнома монополияга қарши орган бланкида юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ушбу билдиришнома нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинмайдиган товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича Реестрга киритиладиган хўжалик юритувчи субъектга юборилганда ушбу хатбоши чиқариб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Ушбу билдиришнома нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича Реестрга киритиладиган хўжалик юритувчи субъектга юборилганда ушбу хатбоши чиқариб ташланади».