1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармонининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий қилиш, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ҳудудида жойлашган пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктларининг ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан «Ўзпахтасаноат» АЖ ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ҳудудида жойлашган 16 та пахта тозалаш корхонаси ва 68 та пахта тайёрлаш пункти хатловдан ўтказилиб, уларнинг ҳолати баҳоланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармони билан ташкил этилган Пахта-тўқимачилик кластерларини ўрта муддатли истиқболда ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи комиссия томонидан ўтказилган хатлов натижалари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ҳудудида жойлашган 1-иловага мувофиқ пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктларининг бино ҳамда иншоотларини уларнинг ташкилотчиларига 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан баҳолаш қийматида сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари томонидан уларнинг ҳудудида жойлашган пахта тозалаш корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан 2018 йилда пахта хом ашёсини қайтариб бериш ва ижара асосида қайта ишлаш учун фойдаланиш тўғрисидаги масалаларни пахта тозалаш корхоналари акциядорларининг умумий йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритиш тавсия этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктларининг бино ҳамда иншоотлари пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ҳамда кластерлари ташкилотчиларига ишлаб чиқаришни 2 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида модернизациялаш шарти билан сотилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) пахта тозалаш корхоналари ва тайёрлов пунктларининг ишлаб турган ускуналари ва бошқа асосий воситалари пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ҳамда кластерлари ташкилотчиларига ижарага:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
модернизациялаш амалга ошириладиган давргача берилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулк ва ер солиғи ҳамда амортизация ажратмалари ҳисобга олинган ҳолда, давлат мулки учун белгиланган энг кам ставкалар бўйича берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзпахтасаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга 1-иловада қайд этилган пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктларининг бино ҳамда иншоотлари бир ой муддатда баҳоланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта тозалаш корхоналари бошқарув органларининг йиғилишларини икки ой муддатда ўтказиш ташаббусини ва Ишчи комиссияга кўриб чиқиш учун тавсия этилган (ушбу қарорнинг 1-банди «б» кичик бандига мувофиқ) масалалар кун тартибига киритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари билан тегишли шартномалар тузилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва «Ўзпахтасаноат» АЖ бошқаруви раиси А.И. Мақсудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 31 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
253-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ҳудудида жойлашган, бино ва иншоотларини (ускуналаридан ташқари) инвестициялар киритиш ҳамда 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан баҳолаш қийматида сотиш таклиф этилаётган пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 3-банддаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 4-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 6-банднинг иккинчи хатбошидаги «фермер хўжалигининг махсус ҳисоб рақамига» сўзлари «фермер хўжалигининг махсус ҳисоб рақамига, шунингдек, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчилари билан тузилган шартномалар асосида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчилари, моддий-техника ресурслари етказиб берувчилар ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга» сўзлари билан алмаштирилсин.