Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
«Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси ва хавфсизлик декларациясининг давлат экспертизаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Гидротехника иншоотларининг кадастрини юритиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, I, II ва III синфга мансуб ўта муҳим гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ва бехатар ишлаши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — «Сувхўжаликназорат» инспекцияси) томонидан, III синфдан паст бўлган гидротехника иншоотлари бўйича эса — иншоотларнинг мансублигига кўра Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Сувхўжаликназорат» инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мукаммаллик класслари бўйича гидротехника иншоотлари рўйхатини, шунингдек гидротехника иншоотларининг бехатар ишлашини таъминлаш бўйича авария моддий-техника захираларини яратиш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш учун икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси билан биргаликда 2000 йил мобайнида, «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда, қурилиш нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, тизимида гидротехника иншоотлари бўлган ташкилотлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 августдаги 525-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/525/0803-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 августдаги 242-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 350-модда)
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 16 ноябрь,
499-сон
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси ва хавфсизлик декларациясининг давлат экспертизаси тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган, гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациялари (кейинги ўринларда — хавфсизлик декларацияси деб аталади) мазмунини, уларни тузиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини декларациялаш гидротехника иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланишга топшириш, улардан фойдаланиш, уларни фойдаланишдан чиқаришда, шунингдек реконструкция қилиш, мукаммал тузатиш, тиклаш ёки консервациялашдан кейин мажбурий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат мулки бўлган, республика, минтақа, сув хўжалиги ва энергетика тизимига кирувчи I, II, III синфга мансуб ўта муҳим гидротехника иншоотлари, шунингдек, рўйхати «Сувхўжаликназорат» инспекцияси билан келишган ҳолда декларация қиладиган ташкилот томонидан белгиланадиган, фавқулодда вазиятларда юқори даражада хавф солувчи III синфдан паст бўлган гидротехника иншоотлари декларация қилиниши керак.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси гидротехника иншоотлари хавфсизлиги асослаб бериладиган, уларнинг хавфсизлик мезонларига, лойиҳага, амалдаги қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги белгиланадиган, шунингдек юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатлари хусусиятлари ва кўлами ҳамда иншоотнинг мукаммаллик класси ҳисобга олинган ҳолда улардан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари белгиланадиган ҳужжат ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Фойдаланилаётган гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси фойдаланувчи ташкилот томонидан, лойиҳалаштирилаётган ва қурилаётган гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси эса — буюртмачи вазифасини бажарувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда — декларантлар деб аталади) томонидан тузилади.
Декларацияни ва унинг айрим бўлимларини ишлаб чиқишга бошқа ташкилотлар ҳамда алоҳида мутахассислар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси 3 нусхада тузилади ва «Сувхўжаликназорат» инспекциясига (кейинги ўринларда назорат органи деб аталади), ҳудудида гидротехника иншооти жойлашган вилоят ҳокимлигига тақдим этилади. Декларациянинг биринчи нусхаси фойдаланувчи ташкилотда сақланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Декларация:
Кейинги таҳрирга қаранг.
тақдим этиладиган ахборотнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
авариялар ва шикастланишлар хавфи ва сценарийларининг ҳар томонлама ва тўлиқ аниқланиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хавфлар ва таваккалчиликларни таҳлил қилишга нисбатан қўлланиладиган ёндашувлар ва усулларнинг асосланганлиги;
хавфларни таҳлил қилиш бўйича бажарилган ҳисоб-китобларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги, ҳисоб-китоблар натижаларига таъсир қилувчи барча омилларнинг ҳар томонлама тўлиқ ҳисобга олиниши;
режалаштирилаётган хавфсизлик чора-тадбирларининг ишончлилиги ва уларнинг амалдаги меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларига мувофиқлиги талабларига жавоб бериши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Хавфсизлик декларациясини ишлаб чиқишда «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларини ҳисобга олиш керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги декларациясини тузишдан олдин иншоотнинг техник ҳолати натурада кузатилиши ва текширилиши керак. Янгидан ишга туширилаётган иншоотлар учун қурилиш давридаги кузатиш маълумотларидан фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Хавфсизлик декларациясида қуйидагилар бўлиши керак:
а) сарварақ, унда қуйидаги маълумотлар келтирилади: декларациянинг рўйхатдан ўтказиш рақами, декларацияни тасдиқлаш (рўйхатдан ўтказиш) грифи, декларация объектининг номи;
б) гидротехника иншоотлари ва улар жойлашган туманнинг табиий шароитлари, лойиҳада, фойдаланиш қоидаларида ва назорат органи кўрсатмаларида назарда тутилган хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотларни, фойдаланувчи ташкилот тўғрисидаги асосий маълумотларни ўз ичига олувчи умумий ахборот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги таҳлили ва уни баҳолаш, шу жумладан хавфнинг юзага келиши мумкин бўлган манбаларини аниқлаш ҳамда гидротехника иншоотининг унга йўл қўймасликка ёки фавқулодда вазиятлар оқибатларини пасайтиришга тайёрлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳам шу жумлага киради;
г) алоҳида конструктив элементлар учун хавфсизлик мезонларини ҳамда умуман иншоотнинг хавфсизлик даражасини аниқлаган ҳолда иншоотларнинг техник ҳолати устидан натурада кузатиш натижалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) объектларни қўриқлаш тизими ва алоҳида даврда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар;
е) гидротехника иншоотларида юз бериши мумкин бўлган ва пайдо бўладиган авария вазиятлари тўғрисида аҳолини, назорат органларини, вилоят ҳокимликларини хабардор қилиш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ж) хулоса, у алоҳида узеллар ва умуман гидротехника иншоотининг хавфсизлиги даражасига берилган баҳони, шунингдек хавфсизликни таъминлашга доир зарур чора-тадбирлар рўйхатини ўз ичига олади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
з) қурилиши тугалланган гидротехника иншоотининг давлат комиссияси томонидан қабул қилиб олиниши тўғрисидаги далолатнома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Иловалар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) текшириш далолатномаси билан биргаликда гидротехника иншоотининг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома;
б) гидротехника иншоотларининг тийиб туриш жабҳаси босими ёриб ўтган тақдирда сув босадиган зонада қоладиган туташ ҳудудлар билан бирга иншоотларни жойлаштириш режаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) мазкур очиқ сув оқимларида жойлашган сув омборлари каскади схемаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) каналларнинг чизиқли схемаси;
д) асосий гидротехника иншоотларига хос бўлган бўйлама ва кўндаланг кесимлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) назорат-ўлчаш аппаратларини ва асосий гидротехника иншоотларидаги кузатиш нуқталарини жойлаштириш схемаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ж) гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган муҳандислик-техник ва ташкилий тадбирлар режаси.
10. Хавфсизлик декларацияси фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланади, у хавфсизлик декларациясида тақдим этилган ахборотнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Фойдаланилаётган гидротехника иншоотларининг хавфсизлик декларацияси декларант томонидан назорат органларига 5 йилда камида бир марта, шунингдек назорат органининг қарорига кўра ёки декларантнинг ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда тақдим этилади:
иншоотнинг ишончлилиги даражаси пасайиши хавфи пайдо бўлганда, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш шарт-шароитлари ёмонлашганда, хавф аниқланган пайтдан бошлаб уч ой мобайнида;
хавфсизлик соҳасидаги амалдаги талаблар (нормалар ва қоидалар) ўзгарганда, фавқулодда вазиятлар давом этиши тўхтатилганда ва тугатилганда, тегишли меъёрий ҳужжатлар амалга киритилгандан кейин 6 ойдан кечикмай;
гидротехника иншоотлари реконструкция қилингандан, мукаммал тузатилгандан, тиклангандан ёки консервация қилингандан кейин — тегишли қурилиш-монтаж ишлари қабул қилиб олингунгача.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Лойиҳалаштирилаётган гидротехника иншоотларининг хавфсизлик декларацияси назорат органига лойиҳанинг давлат экспертизаси ўтказилаётган даврда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Қурилаётган гидротехника иншоотларининг хавфсизлик декларацияси назорат органига иншоотни вақтинча ёки доимий фойдаланишга топширишнинг белгиланган муддатидан камида 4 ой олдин тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Назорат органи:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) хавфсизлик декларациялари мазмунига ва гидротехника иншоотларининг вазифасига, мукаммаллиги даражасига, конструкция хусусиятларига, фойдаланиш шарт-шароитларига ва хавфсизликка нисбатан қўйиладиган махсус талабларга боғлиқ равишда ҳар хил турдаги гидротехника иншоотлари хавфсизлиги декларацияси хусусиятларини ҳисобга олувчи уларни тузиш методикасига қўйиладиган қўшимча талабларни;
б) хавфсизлик декларациялари шаклини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) хавфсизлик декларацияларини тақдим этиш жадвалини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Назорат органи хавфсизлик декларациясининг давлат экспертизаси ўтказилишини ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Декларацияда кўрсатилган маълумотларнинг, жумладан:
гидротехника иншоотларида авария вазиятлари пайдо бўлиши хавфини аниқлаш даражаси;
гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича назарда тутилган чора-тадбирларнинг етарлилиги ва ушбу чора-тадбирларнинг нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаш хавфсизлик декларацияси давлат экспертизасининг мақсади ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлик декларациялари давлат экспертизаси «Сувхўжаликназорат» инспекциясининг Эксперт кенгаши томонидан ўтказилади. Эксперт кенгаши эксперт комиссияларини тузади, улар ишига алоҳида мутахассислар билан биргаликда илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш ташкилотлари ҳам жалб этилиши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Хавфсизлик декларациясининг давлат экспертизаси харажатлар сметаси ҳамда Эксперт кенгаши томонидан декларантга юбориладиган ҳисоб рақами асосида тўлов эвазига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Хавфсизлик декларациясини давлат экспертизасидан ўтказиш муддати экспертиза ўтказилганлиги учун декларант томонидан ҳисоб рақамига тўлов тўланган кундан бошлаб 3 ойдан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Эксперт кенгаши эксперт комиссиялари таркибига киритилган мутахассисларга қўйиладиган малака талабларини, эксперт комиссияларини шакллантириш ва уларнинг иш тартибини белгилайди, экспертлар ўқувини ва уларнинг иш тажрибасини айирбошлашни ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Эксперт кенгаши белгиланган муддатда Эксперт комиссиясининг хулосасини назорат органига юборади. Эксперт комиссияси хулосаси назорат органи томонидан тасдиқлангандан кейин хавфсизлик декларацияси давлат экпертизасининг хулосаси мақомига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Эксперт комиссияси томонидан салбий хулоса қабул қилинган тақдирда декларант такрорий давлат экспертизаси ўтказилишини талаб қилишга ҳақлидир. Назорат органи декларантнинг тегишли сабаблари кўрсатилган аризасини кўриб чиқади ҳамда ариза тушган кундан бошлаб икки ой муддатда ўз қарорини унга маълум қилади, мазкур Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Назорат органи хавфсизлик декларациясини ва эксперт комиссияси хулосасини кўриб чиқади ҳамда ушбу ҳужжатлар назорат органига тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тасдиқлаш ёки тасдиқлашни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Агар хавфсизлик декларацияси ва Эксперт комиссияси хулосаси назорат органи томонидан кўриб чиқилаётганда хавфсизлик даражаси пасайганлигидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланса, назорат органи гидротехника иншоотларини инспекторлик текширувидан ўтказади ва тақдим этилган хавфсизлик декларациясини текшириш натижаларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади. Бунда хавфсизлик декларациясини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш муддати 4 ойгача узайтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлик даражаси пасайган, шунингдек уларнинг хавфсизлиги бўйича чора-тадбирлар бажарилмаган тақдирда назорат органи хавфсизлик декларациясининг амал қилиш муддатини қисқартиришга ҳақлидир.
26. Назорат органи томонидан тасдиқланган хавфсизлик декларацияси гидротехника иншоотини кадастрга киритиш ҳамда ушбу орган томонидан гидротехника иншоотларини фойдаланишга топшириш ва фойдаланишдан чиқаришга, реконструкция қилиш, консервациялаш ва тугатишга рухсатномалар бериш учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Гидротехника иншоотлари хавфсизлик декларациясининг давлат экспертизаси салбий хулосаси ҳамда декларацияни тасдиқлаш рад этилиши тўғрисидаги қарор юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Назорат органи хавфсизлик декларацияси маълумотлари базасини шакллантиради ва юритади, хавфсизлик декларациялари тақдим этилиши муддатларини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Гидротехника иншоотларининг кадастрини юритиш
ТАРТИБИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Гидротехника иншоотлари кадастри «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги ва «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ иншоотларнинг техник ҳолатини ҳисобга олиш ва баҳолаш, уларнинг бехатар ишлашини таъминлаш мақсадида юритилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Гидротехника иншоотлари кадастри иншоотнинг табиий шарт-шароитлари, жойлашган ўрни, техник, сифат ва миқдор тавсифномалари, хизмат қилиш муддати, эгаси тўғрисидаги ва бошқа маълумотларни ташкил этувчи маълумотлар тизими ва ҳужжатлардан иборат бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Давлат мулки бўлган гидротехника иншоотлари, шунингдек корхоналарнинг республика ва минтақалар сув хўжалиги ва энергетика тизимига кирувчи гидротехника иншоотлари Кадастр объекти ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Гидротехника иншоотлари кадастри иншоотларнинг техник ҳолатини ҳар томонлама ўрганиш ва баҳолаш, сифат ва миқдор тавсифномаларини ва фойдаланиш даражасини ҳисобга олиш мақсадида юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Маълумотларни ишлаб чиқиш, туркумлаш, сақлаш, янгилаш ва объект ҳақида ахборот тақдим этиш технологиясини такомиллаштириш гидротехника иншоотлари кадастрининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Фавқулодда вазиятларнинг пайдо бўлиш хавфини туғдирувчи гидротехника иншоотларини қамраб олиш, юритиш услубларининг ягоналиги, кадастр ахборотларининг ҳаққонийлиги гидротехника иншоотлари кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Гидротехника иншоотлари кадастри манфаатдор органларни эҳтимол бўлган аварияларнинг олдини олиш мақсадида гидротехника иншоотлари хавфсизлиги, фойдаланишни тўғри ташкил этиш, уларнинг техник ҳолатини баҳолаш тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш учун мўлжалланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Гидротехника иншоотлари кадастрини юритиш топогеодезия қидирувларини, гидрология, геология, гидрогеология, геофизика, натурада кузатишлар ва бошқа махсус тадқиқотлар, шунингдек гидротехника иншоотларини махсус реестрда рўйхатдан ўтказиш билан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Гидротехника иншоотлари кадастрини юритиш бўйича ишлар давлат бюджетидан маблағ билан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИ КАДАСТРИНИНГ МАЗМУНИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Гидротехника иншоотлари кадастрида ҳар бир иншоотга кадастр рақами берган ҳолда иншоотни махсус реестрда рўйхатдан ўтказиш, туркумлаш, сифат ва миқдорга оид тавсифномаларни ҳисобга олиш ҳамда иншоот бўйича маълумотларни тегишли шаклларга киритиш, сақлаш, янгилаш ва ахборотларни фойдаланиш учун бериш назарда тутилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Гидротехника иншоотлари кадастрига иншоот бўйича умумий маълумотлар, гидрология, геология, гидрогеология, литология шарт-шароитлари тавсифномаси, иншоотлар таркиби, сув хўжалиги, сув-энергетика, техник-иқтисодий кўрсаткичлар, қидирувлар, натурада кузатишлар, конструктив чизмалар, схемалар, графиклар илова қилинган ҳолда иншоот ҳолатини белгиловчи мавжуд дефектлар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Гидротехника иншоотлари кадастрининг мазмун бўйича аниқ гидротехника иншоотининг (тўғонлар (плотиналар), гидроэлектр станциялар бинолари, сув ташлаш, сув бўшатиш, сув ўтказиш ва сув чиқариш иншоотлари, туннеллар, каналлар, насос станциялари, сув омборлари қирғоқларини, дарёлар ва каналлар ўзанларининг қирғоқлари ва тубини тошқин ҳамда емирилишлардан муҳофаза қилиш учун мўлжалланган иншоотлар, саноат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг суюқ чиқиндилар сақланадиган жойларини ўраб турувчи иншоотлар (кўтармалар)), муҳофаза зоналари турига нисбатан қўлланиладиган шакллари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ билан келишган ҳолда «Сувхўжаликназорат» инспекцияси томонидан тасдиқланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИНИНГ КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. I, II, III синфга мансуб ва давлат мулки бўлган, шунингдек, республика, минтақа, сув хўжалиги ва энергетика тизимига кирувчи хавф даражаси юқори бўлган гидротехника иншоотларининг кадастри «Сувхўжаликназорат» инспекцияси томонидан, III синфдан паст бўлган бошқа гидротехника иншоотлари бўйича — иншоотларнинг мансублигига қараб Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва бошқа ташкилотлар томонидан юритилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Гидротехника иншоотлари кадастрини юритиш юкланган органлар гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ва хавфсизлиги устидан назорат (мониторинг)ни таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Гидротехника иншоотлари кадастр маълумотларини янгилашда иншоотнинг тавсифномасига ва техник ҳолатига таъсир қилувчи реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ва бошқа омиллар натижасида рўй берган ўзгаришлар аниқланади ва рўйхатдан ўтказилади. Иншоотлар эгалари бир ой муддатда гидротехника иншоотлари кадастрини юритиш юкланган органларга кўрсатиб ўтилган ўзгаришлар ҳақида ахборот тақдим этишга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
IV. Гидротехника иншоотлари кадастрига тегишли тематик қатламларга қўйиладиган умумий талаблар ва уларни шакллантириш
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Гидротехника иншоотлари кадастрига тегишли тематик қатламлар давлат кадастрларининг ҳар бир тури бўйича базавий картографик асосдан фойдаланиб, объект турлари ва ахборот турлари (рўйхатдан ўтказишга оид, ҳисобга олишга оид, баҳолашга оид) бўйича шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Гидротехника иншоотлари кадастрига тегишли тематик қатламлар давлат кадастрларининг хусусиятидан ва объектларнинг жойлашувини аниқлаш усулидан келиб чиқиб, 1:5 000, 1:10 000, 1:25 000 масштабларда шакллантирилади ҳамда объектларнинг фазовий жойлашувидаги хатолик мазкур масштаб талабларида белгиланган меъёрларидан ошмаган бўлиши ваколатли органлар томонидан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Гидротехника иншоотлари кадастрига тегишли тематик қатламларнинг математик асоси базавий картографик асоснинг математик асосига мувофиқ бўлиши лозим ҳамда тақдим этилаётган маълумотлар 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимида (WGS-84) бўлиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Гидротехника иншоотлари кадастрига тегишли тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқтали, чизиқли ва майдонли) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Гидротехника иншоотлари кадастрига тегишли тематик қатламларнинг атрибутив маълумотлари ҳамда метамаълумотлари давлат тилида лотин алифбосида шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Гидротехника иншоотлари кадастри геоахборот тизими орқали юритилади. Гидротехника иншоотлари кадастри геоахборот тизими мазкур давлат кадастрини юритишга масъул вазирлик ва идоралар томонидан биргаликда яратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Гидротехника иншоотлари кадастрига базавий картографик асосининг тематик қатламлари ҳамда давлат кадастрларининг тегишли географик ахборот тизимларини юритиш учун зарур картографик асослар давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан шакллантирилади ҳамда ваколатли органларга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Гидротехника иншоотлари кадастри объектлари маълумотларини умумлаштириш ва мувофиқлаштириш Сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Гидротехника иншоотлари кадастри маълумотларидан фойдаланиш
24. Гидротехника иншоотлари кадастри маълумотлари географик ахборот тизими орқали:
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ваколатли органларга — ахборот ресурсларига тизимли (доимий) равишда фойдаланишга идоралараро технологик йўриқномалар асосида рухсат бериш йўли билан амалга оширилади;
юридик ва жисмоний шахсларга — сўров асосида махсус ваколатли орган томонидан белгиланадиган тўлов эвазига тақдим этилади.
25. Гидротехника иншоотлари кадастрининг фойдаланиши чекланган маълумотлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Якунловчи қоидалар
26. Гидротехника иншоотлари кадастрининг ДКЯТга тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун ваколатли органлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(IV — VI боблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 августдаги 242-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган —ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 350-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 11-сон, 66-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 21-сон, 149-модда; 2004 й., 9-сон, 105-модда; 16-сон, 185-модда; 2005 й., 7-сон, 59-модда; 2010 й., 20-сон, 152-модда; 2011 й., 34-35-сон, 350-модда; 2017 й., 34-сон, 889-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/525/0803-сон; 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон; 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон; 15.01.2024 й., 09/24/26/0029-сон)