29.03.2018 йилдаги ПҚ-3636-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 28.09.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки бўлган ва давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни фаол жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, уларни муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ташкил этилган алоҳида ҳудудларда жойлаштиришни таъминлаш ва шу аснода ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг бандлик ва фаровонлик даражасини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Сурхондарё вилоятида давлат мулки бўлган ва давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари негизида 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича кичик саноат зоналарини (кейинги ўринларда КСЗ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда фойдаланилмаётган тегишли ишлаб чиқариш майдонлари ва давлат мулки объектларининг бир ой муддатда Сурхондарё вилояти ҳокимлигига белгиланган тартибда ўтказилишини, шунингдек, хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг мажлисларида давлат улуши бўлган фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларни бюджет ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги солиқ бўйича қарздорликни бериладиган активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати суммасига, қарздорлик мавжуд бўлмаган ҳолларда — уларнинг устав жамғармаларидаги давлат улуши ва хўжалик бошқаруви органларининг улушини камайтириш ҳисобидан, ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ Сурхондарё вилояти ҳокимлигига топшириш масаласи кўриб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларни бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йиллик узоқ муддатга ижарага берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ ҳудудидаги кўчмас давлат мулкидан ижара даврида фойдаланиш учун ижарага олинган майдонда амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда ортиб борадиган коэффициентни қўлламасдан ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ иштирокчиларига инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкалари ажратиб бериш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сонли қарори билан ташкил этилган Сурхондарё вилояти Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сурхондарё вилояти Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши бир ой муддатда КСЗ дирекциясини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси КСЗда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун 50 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияларини тижорат банклари орқали икки ой муддатда белгиланган тартибда очилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредит линиялари маблағлари импорт ускуналар ва уларга бутловчи қисмларни харид қилиш учун ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитлар сўндириш жадвалига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредитини узиш кунидаги курси бўйича миллий валютада амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сурхондарё вилояти кичик саноат зоналарида муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Сурхондарё вилояти Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ушбу қарорнинг 2-иловасига мувофиқ бўлиниш чегарасигача Сурхондарё вилояти КСЗларининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго»АЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасига мувофиқ Сурхондарё вилояти КСЗларида муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларини амалга ошириш учун тармоқ жадвалларини тасдиқласин ва уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сурхондарё вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари билан биргаликда белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, мавжуд минерал-хомашё, қишлоқ хўжалиги ресурсларини ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда, Сурхондарё вилояти КСЗлари ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича аниқ таклифлар — «йўл хариталари» икки ой муддатда ишлаб чиқилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти КСЗлари ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларнинг тадбиркорлик субъектларига етказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗлар ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишлар олиб бориш, шунингдек, Сурхондарё вилояти КСЗлари ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомалари сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти КСЗлари ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги тўғрисида ахборот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2018 йил 15 июль ва 2019 йил 15 январга қадар берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Иқтисодиёт вазири Б.А. Ходжаев, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Р.А. Гулямов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 29 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3636-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3636-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятида давлат мулки бўлган ва давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари негизида ташкил этилаётган кичик саноат зоналарининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ташкил этилаётган КСЗнинг номи

Объектнинг номи

Ҳудуди (га)**

Бино-иншоотлар майдони (кв.м)**

1.

Олтинсой тумани КСЗ

«Шўрчи пахта тозалаш» АЖнинг бино ва иншоотлари*

12,1

23 758,41

2.

Ангор тумани КСЗ

«Ангор пахта тозалаш» АЖнинг бино ва иншоотлари*

18,5

18418,0

3.

Музработ тумани КСЗ

«Музработ тумани йўллардан фойдаланиш корхонаси» УКга карашли бино ва иншоотларнинг бир қисми

1,5

756,5

4.

Денов тумани КСЗ

Денов тумани ҳокимлиги балансидаги «Сурхонозиқовқатсаноати» АЖнинг тозалаш иншооти бинолари

1,1

2 015,0

5.

Академик М. Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Сурхондарё илмий тажриба станцияси бино ва иншоотларининг бир қисми

0,5

1 500,0

6.

Жарқўрғон тумани

КСЗ

«Термиз нефть базаси» МЧЖ Жарқўрғон филиали ҳудудининг бир қисми*

2,9

405,0

7.

Сариосиё тумани КСЗ

«Термиз нефть базаси» МЧЖ Денов филиали бино ва иншоотларининг бир қисми*

3,2

1 541,7

8.

Термиз тумани КСЗ

Термиз тумани ҳокимлиги балансидаги хўжалик ва ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари (собиқ «Учқизил моддий техника таъминоти базаси» МЧЖ)

2,0

5 100,0

9.

Термиз шаҳар КСЗ

Термиз шаҳар ҳокимлиги балансидаги бино ва иншоотлар (собиқ «Ўзмахсустранс» ДУК)

1,4

610,6

10.

Узун тумани КСЗ

«Узун пахта тозалаш» АЖнинг бино ва иншоотлари*

11,9

14 769,4

Жами:

55,1

68 874,61

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Бино-иншоотлар, шунингдек, уларга туташ ҳудудлар хўжалик юритувчи жамиятларнинг тегишли бошқарув органлари йиғилишларида кўриб чиқиш натижаларига кўра аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3636-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилда Сурхондарё вилоятида кичик саноат зоналарининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манзилли рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Чора-тадбирлар номи

Ўлчов бирлиги

Миқдор/

Қувват

Харажатлар миқдори*

(млн. сўм)

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

Олтинсой тумани КСЗ

Электр тармоғининг 10 кВ кучланишли ҳаво линиясини қуриш, 400 кВА қувватли трансформатор ўрнатиш ва мавжуд К-42 трансформаторини капитал таъмирлаш

км

дона

дона

1,0

1

1

290,0

Марказлашган инвестициялар доирасида Давлат бюджети маблағлари

«Ўзбекэнерго» АЖ,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

d=75 мм бўлган сув ўтказиш тармоғини қуриш

км

0,06

11,1

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:

301,1

Ангор тумани КСЗ

Электр тармоғининг 10 кВ кучланишли ҳаво линиясини қуриш ва 250 кВА қувватли трансформаторни ўрнатиш

км

дона

4,0

1

440,0

Марказлашган инвестициялар доирасида Давлат бюджети маблағлари

«Ўзбекэнерго» АЖ,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:

440,0

Музработ тумани КСЗ

Электр тармоғининг 10 кВ кучланишли ҳаво линиясини қуриш ва 250 кВА қувватли трансформаторни ўрнатиш

км

дона

8,0

1

910,0

Марказлашган инвестициялар доирасида Давлат бюджети маблағлари

«Ўзбекэнерго» АЖ,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

d=75 мм бўлган сув ўтказиш тармоғини қуриш

км

1,5

120,0

Марказлашган инвестициялар доирасида Давлат бюджети маблағлари

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:

1 030,0

Денов тумани КСʼ3

Электр тармоғининг 10 кВ кучланишли ҳаво линиясини қуриш, 250 кВА қувватли трансформаторни реконструкция қилиш ва 250 кВА қувватли трансформаторни ўрнатиш

км

дона

0,3

2

264,0

Марказлашган инвестициялар доирасида Давлат бюджети маблағлари

«Ўзбекэнерго» АЖ,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Электр тармоғининг 6 кВ кучланишли кабел линиясини қуриш ва 250 кВА қувватли ШК трансформаторни ўрнатиш

км

дона

0,15

1

137,0

«Ўзбекэнерго» АЖ,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:

401,0

Жарқўрғон тумани КСЗ

Электр тармоғининг 10 кВ кучланишли ҳаво линиясини қуриш ва 250 кВА қувватли трансформаторни ўрнатиш

км

дона

3,0

1

360,0

Марказлашган инвестициялар доирасида Давлат бюджети маблағлари

«Ўзбекэнерго» АЖ,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:

360,0

Сариосиё тумани КСЗ

Электр тармоғининг 10 кВ кучланишли ҳаво линиясини қуриш ва 400 кВА қувватли трансформаторни ўрнатиш

км

дона

0,8

1

410,0

Марказлашган инвестициялар доирасида Давлат бюджети маблағлари

«Ўзбекэнерго» АЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

d=75 мм бўлган сув ўтказиш тармоғини қуриш

км

1,2

100,0

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:

510,0

Термиз тумани КСЗ

Электр тармоғининг 10 кВ кучланишли ҳаво линиясини қуриш ва 250 кВА қувватли трансформаторни ўрнатиш

км

дона

1,5

1

240,0

Марказлашган инвестициялар доирасида Давлат бюджети маблағлари

«Ўзбекэнерго» АЖ,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:

240,0

Термиз шаҳар КСЗ

Электр тармоғининг 6 кВ кучланишли кабел линиясини қуриш, 250 кВА, 400 кВА қувватли трансформатор ўрнатиш ва мавжуд К-42 трансформаторини капитал таъмирлаш

км

дона

дона

дона

0,2

1

1

1

370,0

Марказлашган инвестициялар доирасида Давлат бюджети маблағлари

«Ўзбекэнерго» АЖ,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

d=200 мм бўлган сув ўтказиш тармоғини қуриш

км

0,1

30,2

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:

400,2

Узун тумани КСЗ

Электр тармоғининг 10 кВ кучланишли ҳаво линиясини қуриш ва 250 кВА қувватли трансформаторни ўрнатиш

км

дона

2,5

1

300,0

Марказлашган инвестициялар доирасида Давлат бюджети маблағлари

«Ўзбекэнерго» АЖ,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

«Узун тумани-Бобур қишлоғи» автомобиль йўлининг 4H-1584 қисмидан КСЗга кириш йўлини таъмирлаш

км

0,2

15,0

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

ЖАМИ:

315,0

ҲАММАСИ:

3 997,3

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Харажатларнинг якуний миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши ва тасдиқланиши натижасида аниқланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.03.2018 й., 07/18/3636/0975-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)