Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 27 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2711-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/7-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3280, 29.07.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/11-сон қарори (рўйхат рақами 2711, 2015 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 34-сон, 460-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 17 март,
9/10-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/10-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 131-банддан «ёки унинг нотариал тасдиқланган нусхаси» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 134-банддаги «гувоҳномани ёки унинг нотариал тасдиқланган нусхасини олиб қолади» деган сўзлар «гувоҳноманинг нусхаси олиниб, асли қайтарилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 154-банддаги «ёки унинг нотариал тасдиқланган нусхасини» деган сўзлар «(нусхаси олиниб, асли қайтарилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 10/18/2711-2/0948-сон)