26.03.2018 йилдаги 235-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 20.03.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарори)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 26 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
235-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 235-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1028-сонли қарорига асосан 2019 йил 20 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2018 й., 09/18/1028/2344-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 324-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 12-сон, 95-модда) билан тасдиқланган Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-банди бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қонун ҳужжатларида белгиланган божхона тўловлари солинмайдиган товарларни республикага олиб кириш нормалари доирасида жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 814-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банддаги ва 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «нотижорат мақсадлардаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 12-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қиймати ва (ёки) миқдори республикага жисмоний шахс томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чекланган нормаларидан ва республикадан жисмоний шахс томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган божхона декларациясини тақдим этмасдан товарларни олиб чиқишнинг чекланган нормаларидан ошиб кетган товарлар;»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 15, 16-бандлардаги «божсиз олиб кириш, акциз солиғи солинмайдиган нормаларидан ошадиган товарлар» сўзлари «республикага жисмоний шахс томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чекланган нормаларидан ёки республикадан жисмоний шахс томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган божхона декларациясини тақдим этмасдан товарларни олиб чиқишнинг чекланган нормаларидан»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«21. Жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарларни республикага олиб киришнинг чекланган нормаларидан ёки божхона декларациясини тақдим этмасдан товарларни республикадан олиб чиқиб кетишнинг чекланган нормаларидан ошадиган товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда қонун ҳужжатларида белгиланган божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари қўлланилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 235-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинганлиги учун йиғим ундиришни жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 13 августдаги 279-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 8-сон, 22-модда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 1999 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети тўғрисида» 1998 йил 31 декабрдаги 541-сон қарорига 82-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2000 йил 26 декабрдаги 500-сон қарорига 92-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2000 й., 12-сон, 190-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол товарлари импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 4 декабрдаги 425-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2002 й., 23-сон, 187-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2018 й., 09/18/235/0452-сон, 19.12.2018 й., 09/18/1028/2344-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)