Ҳужжат кучини йўқотган 20.03.2009 16.08.2001 йилдаги 341-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.03.2009
Ҳужжат 28.08.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ ТИЗИМИ УЧУН ДАРСЛИКЛАР ВА ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИНИНГ ЯНГИ АВЛОДИНИ ЯРАТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 мартдаги 80-сонли «2009 — 2013 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини нашр этиш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш, таълимнинг белгиланган стандартлари ва замонавий талабларига жавоб берадиган дарсликлар ва ўқув адабиётларининг янги авлодини шакллантириш, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун ўқув ва ўқув-методик адабиётларни мунтазам равишда нашр этиш, янгилаб бориш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Узлуксиз таълим тизими учун янги ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратишга тайёргарлик кўриш, уларни қайта кўриб чиқиш ва яратишни мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан 2001—2006 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун дарсликлар ва ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш дастури ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарсликлар ва ўқув адабиётларининг янги авлодини тайёрлаш ва нашр этиш жадвали 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун 2002 йилда нашр этиладиган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази 1-иловага мувофиқ тасдиқланган 2006 йилгача нашр этиладиган дарсликлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда жорий йилда нашр этиш мўлжалланган дарсликлар ва ўқув адабиётларининг аниқ рўйхатини ҳар йили аниқласин ва кўриб чиқиш учун Ҳукумат комиссиясига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Узлуксиз таълим тизими учун янги ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратишга тайёргарлик кўриш, уларни қайта кўриб чиқиш ва яратишни мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаллифларни юқори малакали олимлар, амалиётчилар ва мутахассислардан танлов асосида танланишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарсликлар қўлёзмаларининг таълимнинг белгиланган стандартларига ва замонавий методик талабларга мувофиқлиги юзасидан мустақил экспертизадан ўтказилиши ташкил этилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув ва методик адабиётларни тайёрлашнинг, шу жумладан масофадан туриб ўқитишда фойдаланиш учун мультимедия тизимлари, компьютер технологиялари ва бошқа замонавий усулларидан кенг фойдаланилишига алоҳида эътиборни қаратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда:
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 августдаги 305-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 15-16-сон, 125-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарсликлар аҳолининг турли табақалари учун мумкин қадар арзон бўлишини таъминловчи нархларни шакллантириш мақсадида дарсликларнинг янги авлодини тайёрлаётган ва нашр этаётган нашриётларга солиқ имтиёзлари ва преференцийлар бериш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йилдан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасаларининг кутубхона фондини 15 фоизга тўлдириб бориш учун ҳар йили бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун дарсликларнинг янги авлодини яратиш харажатларини маблағ билан таъминлаш Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини бажариш бўйича тадбирларни рўёбга чиқариш учун назарда тутилган давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда дарсликлар ва ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш ва нашр этишни маблағ билан таъминлаш учун чет эл грантлари ҳамда имтиёзли кредитлар жалб этилишини таъминласинлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 августдаги 305-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 15-16-сон, 125-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Шарқ» акциядорлик компанияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази буюртманомаларига мувофиқ академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун дарсликларнинг тўлиқ нашр қилинишини таъминласинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 августдаги 305-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 15-16-сон, 125-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тижорат академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун дарсликларнинг янги авлодини нашр этиш учун айланма маблағларни тўлдириш учун банкларига Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 августдаги 305-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 15-16-сон, 125-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун дарсликларни сотиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда дарсликлар аҳолининг барча табақалари учун мумкин қадар арзон бўлишини таъминлаш мақсадида ўқув адабиётлари нархларининг шакллантирилиши устидан мунтазам равишда қатъий назорат ўрнатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ҳ.С. Кароматов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 16 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
341-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 15-16-сон, 103-модда; 2002 й., 15-16-сон, 125-модда; 2004 й., 47-сон, 485-модда)