Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг
Қарори
«Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларининг эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 17 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2538-1]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2013 йил 29 ноябрдаги 68, 38 ва 4-сон «Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларининг эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2538, 2013 йил 19 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 51-сон, 677-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 1 март,
44-сон
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 1 март,
8-сон
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 1 март,
2018-2-сон
Келишилган:
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. БЕГАЛОВ
2018 йил 1 март
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2018 й., 10/18/2538-1/0924-сон)