Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
«Мактабгача таълим муассасаларини мебель, ўқув кўргазмали қуроллар, техник-воситалар, ўйинчоқлар, спорт анжомлари ва бошқа ашёлар билан жиҳозлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 17 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2753-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 31 декабрдаги 29-мҳ, 109, 112-сон «Мактабгача таълим муассасаларини мебель, ўқув кўргазмали қуроллар, техник-воситалар, ўйинчоқлар, спорт анжомлари ва бошқа ашёлар билан жиҳозлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2753, 2016 йил 16 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 28-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мактабгача таълим вазири А. ШИН
Тошкент ш.,
2018 йил 7 март,
6-сон
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 март,
44-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 март,
57-сон
Келишилди:
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2018 йил 7 март
Мудофаа вазири А. АЗИЗОВ
2018 йил 7 март
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2018 йил 7 март
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗОКИРОВ
2018 йил 7 март
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. КАРИМОВ
2018 йил 7 март
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2018 й., 10/18/2753-1/0926-сон)