Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 17 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2400-1]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 5 октябрдаги 74-сон «Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2400, 2012 йил 13 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 527-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 1 март,
46-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2018 й., 10/18/2400-1/0927-сон)