18.03.2018 йилдаги 207-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 23.03.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3509-сон қарорига 2-илованинг 13-бандига мувофиқ ҳамда туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, миллий туристик маҳсулотлар ва брендларни халқаро майдонларга фаол киритиш, шунингдек, Ўзбекистонга ташрифлар давомида хорижий мамлакатларнинг расмий делегацияларига ҳамроҳлик қилаётган оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартибига аниқликлар киритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 февралдаги 33-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидаларга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 18 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
207-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 207-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 февралдаги 33-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидаларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «олти ойгача» сўзлари «уч ойгача» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасида материалларни, шу жумладан, кинохроникал, Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти, табиати, маданияти, анъаналари ва аҳоли турмуш тарзи тўғрисидаги дастурларни, публицистик ва тарихий материалларни суратга олишни мўлжаллаётган хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг илтимосномаси мавжуд бўлган тақдирда вақтинча хорижий мухбир сифатида аккредитациядан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома мурожаатнома Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тушгандан кейин беш иш кунигача муддатда берилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 13-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасига ташрифни ёритиш учун хорижий давлатларнинг расмий делегацияларига фотограф ёки видеооператор сифатида ҳамроҳлик қилаётган хорижий мамлакатлар давлат органларининг ходимларини аккредитациядан ўтказиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларнинг расмий делегацияларига ҳамроҳлик қилаётган оммавий ахборот воситалари вакилларини вақтинча аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги қарор хорижий давлатнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига юборилган расмий вербал нотаси асосида беш иш кунидан кечикмасдан қабул қилинади. Ушбу ҳолатда Асосий қоидаларнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.03.2018 й., 09/18/207/0920-сон)