18.03.2018 йилдаги 205-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 14.03.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнги йилларда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари сезиларли даражада ошишига эришилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айниқса, аҳоли томонидан хонадонларда барпо этилган иссиқхоналарда лимон етиштириш, 100 бошдан товуқ боқиш ташкил қилиниши натижасида 2017 йилнинг ўзида қўшимча 1,2 минг гектар майдонда лимонарий барпо этилди, 32 минг хонадонга 3,2 млн. та 90 кунлик товуқ тарқатилиб, 2,3 млн. дона тухум етиштиришга эришилди. Шунингдек, грек ёнғоғи, унаби каби инсон саломатлиги учун фойдали мевали кўчатлар экиш ташкил қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланишда қатор муаммо ва камчиликлар кузатилмоқда. Хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян экин тури, парранда ёки чорва молларини парваришлашдаги аҳолининг хоҳиши, тажрибаси ва шароити ҳисобга олинмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда экинларни жойлаштириш, талаб қилинадиган уруғлик, ўғит, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш тизими самарали ишламади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томорқа ер участкаларида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш, олдиндан шартнома тузиш ва аванс тўловини кафолатли амалга оширишда молиявий таъминот масалалари охиригача ўз ечимини топмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хонадонларда парваришланаётган парранда, чорва молларини касалликларга қарши эмлаш, зарур миқдорда ем ва эмлаш препаратларини етказиб бериш хизматлари тўлақонли йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг асосийси, фуқароларнинг ўзларига бириктириб берилган томорқа ерларидан қўшимча даромад манбаи сифатида фойдаланишдаги эътиборсизлиги, ердан фойдаланиш маданиятининг тўлақонли шаклланмаганлиги, соҳага оид қонунларда ердан хўжасизларча фойдаланиш ҳолларига нисбатан жавобгарлик механизми қатъий белгиланмаганлиги натижасида мавжуд 445 минг гектар томорқа ер участкасининг 18,9 минг гектаридан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ер участкасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва томорқа ер участкасидан олинадиган даромадларни янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва парваришлаш, шунингдек, зарур моддий ресурслар етказиб берилишини мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда Республика ишчи гуруҳи деб аталади) таркиби 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва парваришлаш, шунингдек, зарур моддий ресурслар етказиб берилишини мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи аъзоларига бириктирилган ҳудудлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика ишчи гуруҳига (Мирзаев, Нарбаева) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор билан тасдиқланган Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом талабларининг тўлақонли бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда зарур бўлган ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, сифатли уруғлик ва кўчатларни ҳамда чорва моллари ва паррандалар учун озуқаларни жойларда (маҳаллада) сотиш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини оптимал муддатларда экиш, парваришлаш, зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши курашиш ҳамда боқиладиган чорва моллари ва паррандаларни эмлаш тадбирларини амалга оширишда соҳага оид илмий-текшириш институтлари, олимлар ва тажрибали аграномларнинг амалий ёрдамларини ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида етиштирилган ҳосил ёки маҳсулотларни сотиб олишнинг кафолатланган механизмини йўлга қўйиш мақсадида тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотларни аниқ ҳудудларга бириктириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилишини мониторинг ва таҳлил қилиб бориш, умумлаштириш ва ҳар ой якунида кейинги ойнинг 5-санасигача камчиликларни бартараф этиш ва тизимни такомиллаштиришга доир Вазирлар Маҳкамасига маълумотлар ва таклифларни киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қишлоқ ва овулларга сифатли уруғ ва кўчатлар етказиб бериш ишларини амалга ошириш, бунинг учун доимий ҳамда мавсумий ҳаракатланувчи савдо дўконларини ташкил қилишга шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун зарур бўлган минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини жойларга етказиб бериш орқали деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига пуллик хизматлар кўрсатилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида экишга мўлжалланган мевали ва манзарали кўчатларни қишлоқ ва овулларда сотиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари орқали деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишнинг илғор тажрибалари ва иқтисодий фойдаси тўғрисида махсус кўрсатув ва эшиттиришларни мунтазам равишда ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 18 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
205-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида (кейинги ўринларда томорқа ер участкалари деб аталади) қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, парранда ва чорва молларини парвариш қилиш, мевали ва манзарали дарахтлар экиш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш мониторингини юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон хўжалиги — оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи хўжалик;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томорқа ер участкаси — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин савдо ҳамда оила эҳтиёжлари учун етиштириш, шунингдек, якка тартибдаги уй-жой қурилиши ҳамда уй-жойни ободонлаштириш мақсадида оила аъзоларидан бирига умрбод эгалик қилиш учун мерос қилиб қолдириладиган қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ўлчамларда ажратиб бериладиган ер участкаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўқсонбости экинлари — навбатдаги йилда эрта ҳосил етиштириш учун кеч кузда (ноябрь ойининг учинчи ва декабрь ойининг биринчи ўн кунлиги оралиғида) совуқ ва намгарчилик бошланмасдан олдин экиладиган совуққа чидамли сабзавот экинлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улгуржи истеъмолчилар — тайёрловчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 216-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/216/2764-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эртаки (эртапишар) экинлар — ҳудудларнинг табиий тупроқ-иқлим шароитлари ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда, қиш ва эрта баҳорда экиладиган картошка, сабзавот, полиз ва бошқа экинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўртаки (ўртапишар) экинлар — суғориладиган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва қўшимча ҳосил олиш учун тўқсонбости усулида ва эрта баҳорда экилган экинлардан бўшаган майдонларга такрорий экин сифатида экиладиган картошка, сабзавот, полиз ва бошқа экинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Томорқа ер участкаларида экиладиган экинлар ҳамда боқиладиган чорва моллари ва паррандалар сонини ўрганиш ва прогноз кўрсаткичларни шакллантириш, тасдиқлаш ҳамда ижрога қаратиш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимининг қарорига мувофиқ томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси бошчилигида ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ деб аталади) ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ таркибига туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади), туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман сув хўжалиги бўлими, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, профилактика инспектори, туман касаба уюшмалари, хотин — қизлар қўмитаси, туман бандликка кўмаклашиш маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши, туман давлат солиқ инспекцияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ ўз ишларини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарори билан ташкил этилган секторлар кесимида бўлиниб, иш олиб боради. Сектор раҳбарлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ишчи гуруҳ фаолиятининг самарали олиб борилиши учун барча шароитларни яратишга масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишчи гуруҳ томонидан ҳар йили декабрь-январь ойларида хонадонма-хонадон юриб томорқа ер участкалари майдонлари, тупроқ-иқлим шароити ва сув таъминотидан келиб чиқиб экин турлари, мевали дарахтлар тури ва сони, чорва моллари ва паррандалар сони, шунингдек, уларнинг йил давомида томорқа ер участкасида (эртаки, ўртаки ва тўқсонбости) етиштириладиган маҳсулот турлари ва сотиш ҳажмлари ҳамда иссиқхона барпо этиш, чорва моллари ва парранда боқишга бўлган хоҳиши ўрганиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир ўрганилган хонадон бўйича ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шаклда маълумотнома тўлдирилади ва Кенгашга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган ўрганиш натижалари Кенгаш томонидан умумлаштирилади ва фуқаролар йиғини кесимида тайёрланган маълумотларни туман ҳокимига 10 февралгача тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган маълумотлар туман ҳокими томонидан ўрганиб чиқилади ва 15 февралгача томорқа ер участкалари кесимида етиштириладиган экин ва маҳсулот турлари, уларни сотиш ҳажмлари, шунингдек, иссиқхоналар барпо этиш, мевали ва манзарали дарахтлар экиш ҳамда чорва моллари, паррандалар сотиб олиш прогноз кўрсаткичларини (кейинги ўринларда прогноз кўрсаткичлар деб аталади) тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Халқ депутатлари туман кенгаши 20 февралгача туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорини ўз сессиясида кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Халқ депутатлари туман кенгашининг сессиясида тасдиқланган туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарори нусхаси сектор раҳбарлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 1 мартгача қарорда назарда тутилган деҳқон хўжаликлари бошлиқларига ва томорқа ер эгаларига уларнинг олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдирган ҳолда етказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида сектор раҳбарлари қуйидагиларни амалга оширадилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томорқа ер участкасини шудгорлаш, экишга тайёрлашда пулли хизматлар кўрсатишни йўлга қуйиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томорқа ер участкалари учун уруғлик, кўчат, зарур минерал ўғит, кимёвий воситалар ҳамда чорва моллари ва паррандаларга озуқаларнинг жойида (маҳаллада) доимий савдосини, шунингдек, кўчма дўконлар орқали сотилишини ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олдиндан тўлов амалга оширилган ҳолда экин турларини парваришлаш учун зарур моддий техник ресурсларни етказиб бериш, мевали ва манзарали дарахтларга шакл ва кимёвий ишлов беришни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва моллари ва паррандаларга пулли зооветеринария хизматлари кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқхоналар барпо этиш, чорва моллари ва паррандалар харид қилиш ва бошқа зарур эҳтиёжлар учун молиявий кўмак (шу жумладан, банк кредитлари) берилишида ҳамда зарур материаллар таъминотида амалий ёрдам беришни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кенгаш томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишда юзага келаётган муаммо ва камчиликларни мунтазам ўрганиб боради ва тегишли маълумотларни тайёрлаб туман ҳокимига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар ҳисобини юритиш ва уларнинг сотилишини ташкил этиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар, шунингдек, боқиладиган чорва моллари ва паррандаларнинг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида экинлар, маҳсулотлар ҳажми, сотилган, экспорт қилинган ва ички истеъмол учун қолган миқдорлари тўғрисида ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Кенгашга ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ маълумот тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш томонидан томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар ҳажми, шунингдек, ички истеъмолдан ортиқча қисмини сотиш бўйича туман ҳокимлигига маҳаллалар кесимида маҳсулот ҳажмлари кўрсатилган тақдимномалар киритиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотларнинг ички истеъмолдан ортиқча қисми сотилишини ташкил этиш мақсадида сектор раҳбарлари томонидан улгуржи истеъмолчиларни, уларнинг хоҳишига кўра, ҳудудларга бириктириш ва улар томонидан томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотларни қабул қилиш шоҳобчаларини ташкил қилишни йўлга қўйиш, бозор маъмурияти билан эса етиштирилган маҳсулотни бевосита бозорда сотиш тўғрисида шартномалар тузилишини тизимли равишда ташкил этилади.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 216-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/216/2764-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида хатловга биноан кўзланган мева кўчатлари ва сабзовотлар экиш учун зарурий кўчатлар ва уруғликлар етказиб бериш ва парваришлаш давомида агротехнологик хизматлар кўрсатиш, етиштирилган маҳсулотларни тўловини амалга оширган ҳолда йиғиб олиш ҳамда захирага, қайта ишловчига, экспортёрларга етказиб берувчи томорқа-хизмат тузилмалари ташкил этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Улгуржи истеъмолчилар томонидан деҳқон хўжаликлари бошлиқлари ва томорқа ер эгаларидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари юзасидан ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Кенгашга ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимига ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ маълумот тақдим этиб боради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 216-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/216/2764-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Томорқа ер участкаларида боқиладиган чорва моллари ва паррандаларга кўрсатилган ветеринария хизматлари юзасидан туман ветеринария бўлими, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан таъминлаш юзасидан «Агрокимёҳимоя» АЖ туман филиали ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига кўрсатилган хизматлар юзасидан ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасигача Кенгашга ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлимига тегишли маълумот тақдим этиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш мониторингини юритиш ва натижаси юзасидан чоралар кўриш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ишчи гуруҳ аъзолари сектор раҳбарлари билан биргаликда хонадонма-хонадон юриб туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорининг томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан бажарилиши мониторингини амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг ишларини ўтказиш, қоида тариқасида, экиш (март-апрель, август-сентябрь, ноябрь-декабрь ойлари) ва парваришлаш даври бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги мониторингини юритиш жараёнида ишчи гуруҳнинг талабига биноан бошқа ташкилотлардан мутахассислар жалб этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мониторинг натижасида экин ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиб, туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорида белгиланган экин турларини тўлиқ эккан, агротехника тадбирларини ўз вақтида, сифатли бажарган, йилида камида икки ёки уч марта юқори ҳосил олган ҳамда томорқани ободонлаштирган, чорва моллари ва паррандаларнинг бош сонини сақлаган ва кўпайтиришга эришган томорқа ер эгасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-3454-сон қарорининг 28-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаш сифатида ер солиғи ставкасини пасайтирувчи коэффициентини қўллаш бўйича, ишчи гуруҳнинг маълумотномаси асосида, Кенгаш томонидан ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасигача туман ҳокимига ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ таклиф киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокими Кенгаш раиси билан биргаликда мазкур томорқа ер участкаси эгасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йил учун ер солиғи бўйича имтиёз бериш юзасидан туман давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Меҳнаткаш деҳқон» ва «Намунали томорқачи» кўкрак нишонлари бериш бўйича тегишли тавсияномаларни ўрнатилган тартибда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мониторинг натижасида томорқа ер участкаларида туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорида тупроқ-иқлим шароити ва сув таъминотидан келиб чиққан холда белгиланган экин турлари ҳамда мевали ва манзарали дарахтлар экилмаганлиги, чорва моллари сотиб олинмаганлиги, иссиқхона барпо этилмаганлиги, шу жумладан ер участкаси ободонлаштирилмаганлиги аниқланса, ишчи гуруҳ томонидан ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ огоҳлантириш хати жойида тайёрланади ва унинг бир нусхаси тегишли деҳқон хўжалиги бошлиғи ёки томорқа ер эгасига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарорининг талаблари тушунтирилиб, камчиликларни бартараф этиш учун бир ҳафталик муддат белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Огоҳлантириш хатидаги муддат тугагандан сўнг ишчи гуруҳ томонидан деҳқон хўжалиги бошлиғи ва томорқа ер эгасининг манзилига бориб, йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганлиги назорат тариқасида қайта ўрганилади. Ўрганиш натижасида илгари йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилмаган бўлса, бир кун муддатда бу ҳақда Кенгашга хабарнома киритилади. Кенгаш томонидан туман ҳокимлигига хабарнома ва огоҳлантириш хатлари илова қилинган ҳолда маълумот тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Туман ҳокими Кенгаш раиси билан биргаликда хар чорак бўйича кейинги ойнинг 15 санасигача томорқа ер участкаларидан асоссиз равишда самарасиз фойдаланганлик ҳолати юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) томорқа ер эгасига жорий йил учун ҳисобланган ер солиғининг уч баробари миқдорини қўллашни сўраб туман давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритиш, бунда томорқа ер эгасига нисбатан йил давомида кўпи билан бир марта тақдимнома киритилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) деҳқон хўжалигига нисбатан ер участкасига бўлган ҳуқуқини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш бўйича чоралар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Туман давлат солиқ инспекцияси томонидан томорқа ер эгасига жорий йил учун ер солиғи бўйича имтиёз бериш ёки ҳисобланган ер солиғининг уч баробари миқдорини қўллаш тўғрисидаги тақдимнома беш кун муддатда кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида етиштириладиган маҳсулот турлари ва сотиш ҳажмлари, иссиқхона барпо этиш, чорва моллари ва паррандани боқишга бўлган хоҳишини ўрганиш натижаси юзасидан
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
_______________________ тумани _____________ (маҳалла, овул)да яшовчи фуқаро (деҳқон
‎ хўжалиги бошлиғи) ______________________ (Ф.И.О.) хонадони (ер участкаси)нинг умумий ер майдони _________ га, шундан ____ га иморат, _______га очиқ майдон, ______ дона кўп йиллик дарахтлар, ______ бош қорамоллар, ________ қўй-эчкилар, _______ бош парранда мавжуд.

‎Хонадон эгаси билан суҳбатлашиш жараёнида 20__ йилда қуйидаги сабзавот, полиз
‎маҳсулотлари экилиши таклифи олинди:

‎‎1. Эртаки (эртапишар) экинлар: жами _____ га, шундан _____ га пиёз, _______ га карам, _____ га полиз, _____ га картошка, _____ га сабзи, _____ га помидор, _____ га бодринг, _____ га кўкат, _____ га редиска, _____ га қулупнай. Эртаки экинлар ўртача ҳосилдорлиги — 200 га/ц.
‎2. Ўртаки (ўртапишар) экинлар: жами _____ га, шундан карам, _____ га полиз, _____ га картошка, _____ га бақлажон, _____ га булғор қалампири, _____ га сабзи, _____ га помидор, _____ га бодринг, _____ га пиёз, _______ га.
‎Ўртаки экинлар ўртача ҳосилдорлиги — 250 га/ц.
‎3. Тўқсонбости экинлари: жами _____ га, шундан ____ пиёз, _____ га саримсоқпиёз, _____ га кўкат, _____ га.
‎Ўртаки экинлар ўртача ҳосилдорлиги — 200 га/ц.
‎4. Мевали дарахтлар: жами _____ туп, шундан гилос, _____ туп олма, _____ туп нок, _____ туп шафтоли, _____ туп ўрик, _____ туп беҳи, _____ туп ёнғоқ, _____ туп хурмо, _____ туп анор, _____ туп анжир, _____ туп узум.
‎Ўртаки экинлар ўртача ҳосилдорлиги — 150 га/ц.
‎Ўз эҳтиёжи учун ____ тонна, ички бозорга ____ тонна, экспортга _____ тонна.
5. Чорва моллари ва парранда: ҳозирги вақтда ______ бош қорамол, ______ бош қўй, ______ бош эчки, ______ бош товуқ, ______ бош қуён мавжуд. ___ га майдонга озуқа экинлари экилиши режалаштирилган. 2018 йилда ______ бош қорамол, ______ бош парранда қўшимча боқиш истагини билдирди.
‎Фуқаронинг ҳисоб-китобига кўра ______ бош қорамол учун ______ минг сўм, ______ та товуқ учун ______ сўм маблағ талаб этилмоқда. Ўз ҳисобидан ______ минг сўм.
‎Банк кредити олиш истаги бор (йўқ) ____________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________
‎Бир нусхасини олдим

_______________________
‎имзо‎‎

______________________ ___________________________ __________________________ қарорига асосан
‎томорқадан самарали фойдаланилмаганда ёки юқоридаги экинлар экилиши
‎таъминланмаганда ________________________ __________________________________ _______________________
‎жарима сифатида қўлланилиши тушунтирилди.

_______________________
‎имзо‎‎

‎‎_____________________________________________________________________________________

тўлдирган ишчи гуруҳи аъзоси‎‎

‎‎‎имзо‎‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

____________туманида ишчи гуруҳ аъзоси томонидан томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар ҳажми мониторингини
юритиш бўйича 20__йил _______ ҳолати бўйича маълумотнома

Т/р

Деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгаси (Ф.И.О.) (хонадон тартиб рақами)

Маҳсулот тури

Етиштирилиши лозим бўлган маҳсулот ҳажми (тн)

Амалда етиштирилган маҳсулот ҳажми (тн)

Етиштирилган маҳсулотнинг ишлатилиши

ҳафтада

мавсум бошидан

оила эҳтиёжи учун

шартнома асосида сотиш учун

бевосита бозорда чакана сотиш учун

қолдиқ

а

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1.

2.

3.

4.

5.

6.

Жами

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Маҳсулотларнинг пишиб етилишига кўра, ҳар ҳафтада туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига маълумот тақдим этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ишчи гуруҳ аъзоси

________________
(имзо)

Ф.И.О.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

______________туманидаулгуржи истеъмолчилар томонидан деҳқон хўжаликлари бошлиқлари ва томорқа ер эгаларидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари бўйича 20__ йил _______ ҳолатига кўра маълумот

Т/р

Деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгаси (Ф.И.О.) (хонадон тартиб рақами)

Маҳсулот тури

Шартномалар

Тўланиши зарур бўлган бўнак миқдори (минг сўм)

Амалда тўланган бўнак (минг сўм)

Амалда топширилган маҳсулотлар

Охирги ҳисоб-китоб учун ҳисобланган (минг сўм)

Шундан

ҳажми (тн)

суммаси (минг сўм)

ҳажми (тн)

суммаси (минг сўм)

тўлангани (минг сўм)

тўланиши зарур бўлгани (минг сўм)

а

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

1.

2.

3.

4.

Жами

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасигача туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимига маълумот тақдим этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Улгуржи истеъмолчи

__________________________________

(имзо, муҳр (мавжуд бўлган тақдирда)

Ф.И.О.

(4-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 216-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/216/2764-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎_______________ туман ҳокимига

‎‎Томорқа ер эгасига жорий йил учун ер солиғи имтиёзини қўллаш юзасидан
‎ТАКЛИФ

‎‎_______________ тумани _______________М.Ф.Й. нинг _______________ қишлоғида (овулда) яшовчи ______________ томорқа ер эгаси томонидан 20____ йилда ёки (20____ йилларда) ____ га ер участкасидан самарали фойдаланиб, икки (ёки уч) маротаба _____________________________ экин турларини экиб, ______ тонна ҳосил етиштирган.

‎‎Бундан ташқари, ________ га иссиқхона барпо этган, _______ дона (мевали ва манзарали — керагининг тагига чизилади) дарахтлар эккан, _____ бош қорамол, _____ бош қўй, _____ бош эчки, _____ бош товуқ, _____ бош ўрдак, _____ бош курка, _____ бош ғоз, _____ бош цесарка, _____ бош бедана, _____ бош туяқушларни сотиб олган (ўз ҳисобидан ёки банк кредити асосида — керагининг тагига чизилади).
‎‎Шунингдек, ___ га ер участкаси ободонлаштирилган.
‎Юқоридагиларга кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ томорқа ер эгаси фуқаро________________________________________га нисбатан солиқ имтиёзини қўллаш масаласини кўриб чиқишингизни сўраймиз.
__________туман фермер, деҳқон хўжаликлари ‎
‎‎ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

/имзо/‎

Ф.И.О.‎

‎‎М.Ў.

‎‎201___йил «___» ___________

‎‎___________ тумани

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ‎‎

201__ йил «___» _________

___________ тумани, ‎

«____________» М.Ф.Й.‎

‎‎Ишчи гуруҳ аъзоси (Кенгаш ходими) _______________ ва ҳудудга бириктирилган давлат солиқ ходими ______________, туманнинг _________________ ҳудудида яшовчи томорқа ер эгаси (деҳқон хўжалиги бошлиғи) _______________________________ ни томорқа ерларига бориб экин ер участкасидан самарали фойдаланиши аҳволини ўрганиб, қуйидагилар:
‎‎томорқа ер эгасининг (деҳқон хўжалиги бошлиғи) таклифига асосан тасдиқланган прогноз кўрсаткичларда кўрсатилган ___ га экинларни ҳамда ____ дона (мевали ва манзарали-керагининг тагига чизилади) дарахтлар экмаган, ____ га иссиқхона барпо этмаган, ____ бош қорамол, ____ бош қўй, ___бош эчки, ___ бош товуқ, ___ бош ўрдак, ___ бош курка, __ бош ғоз, __ бош цесарка, __ бош бедана, __ бош туяқушларни сотиб олмаган (ўз ҳисобидан ёки банк кредити асосида — керагининг тагига чизилади), ____ га ер участкасини ободонлаштирмаганлиги аниқланди. Мазкур камчиликларни 10 кунлик муддатда бартараф этишингизни, акс ҳолда Сизнинг ____ га ер участкангизга ҳисобланган _________________ сўм ер солиғининг уч баробари миқдорида ундирилиши ҳамда деҳқон хўжалиги билан ер участкасига бўлган ҳуқуқининг бекор қилиниши тўғрисида ОГОҲЛАНТИРАМИЗ.
‎‎__________ Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

________________
‎/имзо/ ‎

________________
‎Ф.И.О. ‎

‎‎__________ туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ходими

________________ ‎
‎/имзо/ ‎ ‎

________________ ‎
‎Ф.И.О. ‎ ‎

‎‎Томорқа ер эгаси

________________ ‎ ‎
‎/имзо/ ‎ ‎ ‎

________________ ‎
‎‎Ф.И.О. ‎ ‎ ‎

‎‎_____________________________________________________________________________________
‎‎/огоҳлантиришнинг юқориги қисми деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгасига берилади, пастки қисми __________ тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида қолади/
Томорқа ер эгасининг (деҳқон хўжалиги бошлиғи) таклифига асосан тасдиқланган прогноз кўрсаткичларда кўрсатилган ___ га экинларни ҳамда __ дона (мевали ва манзарали- кераклисини тагига чизилади) дарахтларни экмаган, ____ га иссиқхона барпо этмаган, ___ бош йирик шохли моллар, ___ бош майда шохли моллар, ___ бош қўй, ___ бош товуқ, ___ бош ўрдак, ___ бош курка, ___ бош ғоз, ___ бош цесарка, ___ бош бедана, ___ бош туяқушларни сотиб олмаган (ўз ҳисобидан ёки банк кредити асосида — кераклиси тагига чизилади), _____ га ер участкасини ободонлаштирмаганлиги тўғримдаги ҳолат 201____ йил «_____» __________ куни аниқланган. ‎‎
‎‎Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

________________
‎ ‎ ‎ ‎/имзо/ ‎ ‎ ‎ ‎

________________ ‎
‎Ф.И.О. ‎ ‎

Туман Давлат солиқ инспекцияси ходими‎‎

________________ ‎ ‎ ‎/имзо/ ‎ ‎ ‎ ‎

________________ ‎
‎Ф.И.О. ‎ ‎

‎‎Мазкур _____________ томорқа ер участкасидан, ______________ деҳқон хўжалиги еридан таклифим асосида қабул қилинган қарор ижросини таъминлашим тўғрисида огоҳлантириш хатини олдим. Белгиланган муддатда камчиликларни бартараф этмасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди.
Томорқа ер эгаси‎

________________ ‎ ‎
‎‎/имзо/ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

________________ ‎ ‎
‎Ф.И.О. ‎ ‎ ‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва парваришлаш, шунингдек, зарур моддий ресурсларни етказиб берилишини мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

Мирзаев З.Т.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи раҳбари

2.

Нарбаева Т.К.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

3.

Мамутов Р.А.

Сув хўжалиги вазирлиги бош бошқарма бошлиғи

4.

Қирғизбоев Ф.Д.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи

5.

Асомов Д.Д.

Иқтисодиёт вазири ўринбосари

6.

Тошқулов А.Ж.

Адлия вазири ўринбосари

7.

Каримов А.Р.

Молия вазири ўринбосари

8.

Мухитдинов Э.М.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

9.

Турсунов Н.Т.

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

10.

Рузметов М.И.

Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари

11.

Икрамов А.А.

Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари

12.

Анарбоев М.Т.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари

13.

Махмадалиев Б.Х.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари

14.

Жавлонов Ш.С.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

15.

Бозоров Т.Ш.

Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси ўринбосари

16.

Исмоилов А.С.

Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи

17.

Тоғаев Б.М.

Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари АТД бош мутахассиси, Республика ишчи гуруҳи котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва парваришлаш, шунингдек, зарур моддий ресурсларни етказиб берилишини мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳи аъзоларига бириктирилган ҳудудларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар номи

Ҳудудларга бириктирилган вазирлик ва идоралар

Ф.И.О.

лавозими

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Турсунов Н.Т.

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

2.

Андижон

Тошқулов А.Ж.

Адлия вазири ўринбосари

3.

Бухоро

Каримов А.Р.

Молия вазири ўринбосари

4.

Жиззах

Мухитдинов Э.М.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

5.

Қашқадарё

Мамутов Р.А.

Сув хўжалиги вазирлиги бош бошқарма бошлиғи

6.

Навоий

Рузметов М.И.

Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари

7.

Наманган

Бозоров Т.Ш.

Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси ўринбосари

8.

Самарқанд

Анорбоев М.Т.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари

9.

Сурхондарё

Икрамов А.А.

Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари

10.

Сирдарё

Асомов Д.Д.

Иқтисодиёт вазири ўринбосари

11.

Тошкент

Исмоилов А.С.

Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи

12.

Фарғона

Жавлонов Ш.С.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раиси биринчи ўринбосари

13

Хоразм

Қирғизбоев Ф.Д.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.03.2018 й., 09/18/205/0921-сон; 14.03.2019 й., 09/19/216/2764-сон, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон; 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон, 30.07.2020 й., 09/20/459/1135-сон, 07.12.2020 й., 09/20/772/1605-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2021 й., 09/21/391/0590-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 29.10.2022 й., 09/22/624/0971-сон; 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)