Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
I. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 86-модда, № 8, 191-модда; 1993, йил, № 1, 49-модда, № 4, 177-модда, № 9, 337-модда; 1993 йил № 1, 20-модда, № 6, 240-модда; 1994 йил, № 5, 159-модда, № 11 - 12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда, 1996 йил, № 5- 6, 69-модда):
1) 6-модданинг 1-банди қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хат боши билан тўлдирилсин:
«Болаларга мўлжалланган ассортиментдаги товарлар, бадиий ҳунармандчилик буюмлари ва ўйинчоқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар фойдага солинадиган солиқни 10 фоизли ставка бўйича тўлайдилар.
Ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ҳажмида болаларга мўлжалланган товарлар, бадиий ҳунармандчилик буюмлари ва ўйинчоқлар камида 20 фоизни ташкил этадиган корхоналар фойдага солинадиган солиқни амалдаги ставкадан 30 фоиз камайтирилган ставка бўйича тўлайдилар»;
учинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
2) 9-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 91 ва 92 бандлар билан тўлдирилсин:
«91) «Тошкентуйжойжамғармабанк» билан шартнома тузган корхоналар, ўз ходимлари учун уй-жой сотиб олишга ишлатиладиган фойда бўйича;
92) «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси ва «Маҳаллий саноат» корпорацияси тизимларида амал қилаётган, устав фондида хорижий инвестор улуши 50 фоиздан кам бўлмаган корхоналар, агар улар солиқнинг барча суммасини халқ истеъмоли товарлари, биринчи навбатда болаларга мўлжалланган ассортиментдаги товарлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ва кенгайтиришга реинвестиция қилса»;
3) 19-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 41 ва 42-бандлар билан тўлдирилсин:
«41) «Тошкентуйжойжамғармабанк» томонидан жисмоний ва юридик шахслар билан тузилган шартномаларга мувофиқ уй-жой қурилишида бажарилган ишлар ҳажми;
42) Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги товарлари етиштирувчиларга етказиб берилаётган минерал ўғитлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари»;
4) 35-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги «к» банди билан тўлдирилсин:
«к) устав фондида чет эл капиталининг улуши камида 500 минг АҚШ доллари бўлган корхоналар мол-мулкига».
II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 88-модда, № 8, 191-модда; 1992 йил, № 1, 50-модда, № 4, 168-модда, № 9, 337-модда; 1993 йил, № 1, 20-модда; 1994 йил, № 1, 14-модда, № 10, 254-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда) 3-моддаси 1-бандининг «т» бандчасидаги «акциялар харид этишга» деган сўзлар «акциялар, «Тошкентуйжойжамғармабанк»нинг эгаси ёзилган уй-жой облигацияларини харид этишга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 13-модда, 1994 йил, № 11- 12, 285-модда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1995 йил, № 9, 193-модда):
1) 1-модда қуйидаги мазмундаги 3-банд билан тўлдирилсин:
«3. Акциядорлик жамиятларини тузиш, ташкил этиш ва уларнинг фаолият тартиби «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади»;
2) 3-моддада:
1-банднинг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият таъсис шартномаси ва устав асосида иш юритади»;
3) II бўлим чиқариб ташлансин;
4) 18-модданинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Умумий йиғилишнинг мутлақ ваколатига қуйидагилар киради:
жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, унинг режаларини ва уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш;
жамиятнинг уставини ўзгартириш ва унга қўшимчалар киритиш;
ижроия органи ва тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш, чақириб олиш ҳамда уларнинг фаолият юритиши тартибини тасдиқлаш;
жамият, шу жумладан унинг филиаллари фаолиятининг йиллик натижаларини, шунингдек тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари ва хулосаларини, даромадни (фойдани) тақсимлаш ва зарарни қоплаш тартибини тасдиқлаш;
филиаллар ва ваколатхоналарни тузиш, қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш, улар тўғрисидаги низомларни (уставларни) тасдиқлаш;
жамиятни бошқариш органларининг мансабдор шахсларини мулкий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
жамиятнинг тартиб-таомил қоидаларини ва бошқа ички ҳужжатларини тасдиқлаш, жамиятнинг ташкилий тузилишини белгилаш;
устав фондини ўзгартириш;
жамиятни, унинг филиалларини ва ваколатхоналарини бошқариш органлари мансабдор шахсларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини белгилаш;
жамият фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш, тугатиш балансини тасдиқлаш;
қатнашчилар томонидан қўшимча бадаллар қўшиш миқдори, шакли ва тартибини белгилаш;
қатнашчининг улушини жамият томонидан сотиб олиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш;
қатнашчини жамиятдан чиқариб юбориш.
Жамиятнинг уставида умумий йиғилишнинг мутлақ ваколатига бошқа масалалар ҳам киритилиши мумкин.
Жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, унинг режаларини ва режаларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш, жамият уставини, устав фондини ўзгартириш билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар жамият қатнашчиларининг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овоз билан, қолган масалалар юзасидан эса оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Қатнашчини жамиятдан чиқариб юбориш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш чоғида бу қатнашчи ёки унинг вакили овоз беришда иштирок этмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 22-модда; 1994 йил, № 5, 161-модда) 4-моддасининг 1-банди қуйидаги мазмундаги «ю» бандчаси билан тўлдирилсин:
«ю) истеъмолчилар — ўзларининг ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ даъволар юзасидан, шунингдек товарлар (ишлар, xизматлар) хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари — истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) манфаатларини кўзлаб қилинадиган даъволар юзасидан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 325-модда; 1994 йил, № 11- 12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5- 6, 69-модда) 16-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қимматли қоғозларнинг эмитентлари, инвесторлар, инвестиция институтлари, шунингдек уларнинг бирлашмалари (уюшмалари), фонд биржалари (биржаларнинг фонд бўлимлари), қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш бўйича давлат томонидан ваколат берилган органлар ва бошқалар қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари ҳисобланадилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 130-модда) 28-моддасида:
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Биринчи навбатда фуқароларнинг меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментлар ундириш ва муаллифлик шартномалари бўйича ҳақ тўланиши хусусидаги талаблари, шунингдек агар тугатилаётган юридик шахс фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказганлик учун жавобгар бўлса, уларнинг талаблари тегишли вақтбай тўловларни капиталлаштириш йўли билан қондирилади».
бешинчи қисмидан «шунингдек банк кредитларига доир талаблар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ўн биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ундириб олинаётган сумма бирорта навбатдаги талабларни тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаса, бу талаблар ҳар бир ундириб олувчига тегишли суммага мутаносиб тарзда қондирилади»;
ўн иккинчи қисми чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда; № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5- 6, 69-модда):
1) 90-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«90-модда. Ов қилиш ёки балиқ тутиш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш
Ов қилиш, балиқ тутиш ёки балиқ захираларини муҳофаза этиш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки усуллар билан ов қилиш ёки балиқ тутиш, шунингдек ов қилиш ёки балиқ тутишнинг бошқа қоидаларини мунтазам равишда бузиш —
шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга, ёхуд шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади»;
2) 166-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ишлаб чиқариш маркасида ёки товар белгисида ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган ери тўғрисида ахборот бўлмаган товарларни реализация қилиш, шунингдек реализация қилиш мақсадида сотиб олиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
3)178-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«178-модда. Монополияга қарши қаратилган қонун ҳужжатларини ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Монополияга қарши қаратилган фаолиятни амалга оширувчи ваколатли органга ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органларга ахборот тақдим этмаслик ёки уларга атайин нотўғри маълумотлар тақдим этиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
4) 245-модданинг биринчи қисмида «90» рақами «90-модданинг иккинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин, «178» рақами эса чиқариб ташлансин;
5) 257-модданинг биринчи қисми «(санитария-экология экспертизаси қисмида)» деган сўзлардан кейин «178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига оид қисми)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
6) 261-модданинг биринчи қисми «89-моддаларида (атмосфера ҳавосига зарарли физик таъсир кўрсатиш бундан мустасно)» деган сўзлардан кейин «90-модданинг биринчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилсин, «162-моддасида» деган сўзлардан кейин эса «178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига оид қисми)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
7) 265-модданинг биринчи қисми «ушбу Кодекснинг» деган сўзлардан кейин «178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига оид қисми)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
8) Кодекс қуйидаги мазмундаги 2681 ва 2682-моддалар билан тўлдирилсин.
2681-модда. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органлари
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органларига ушбу Кодекснинг 178-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўлланишга қуйидагилар ҳақлидирлар:
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда;
монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга.
2682-модда. Архитектура ва қурилиш органлари
Архитектура ва қурилиш органларига ушбу Кодекснинг 178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига оид қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўлланишга қуйидагилар ҳақлидирлар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда;
архитектура ва қурилиш ҳудудий органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга».
VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда):
биринчи қисмининг тавсиф қисми «ўқ-дориларни» деган сўзлардан кейин «шунингдек гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи қисмининг тавсиф қисми «психотроп моддаларни» деган сўзлардан кейин «кўп миқдорларда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
IX. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 188-модда) 9-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматининг республикага олиб кирилаётган, республикадан олиб чиқилаётган ва транзит бўлиб ўтаётган карантиндаги материалларни текшириш ва кўздан кечириш, шунингдек ҳужжатлар бериш билан боғлиқ харажатлари юридик ва жисмоний шахслар ҳисобидан қопланади».
Х. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги Қарори билан тасдиқланган Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан чет эл ва қўшма корхоналар фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг Рўйхати (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 4, 182-модда; 1994 йил, № 4, 109-модда, № 5, 143-модда, № 8 - 9, 244-модда, № 10, 258-модда) қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш.
Тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда бадиий (концерт) хизмат кўрсатиш.
Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ёзиб олиш, кўпайтириш ва сотиш».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 30 август,
281-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда; 1997 й., 4-5-сонга илова; 2002 й., 1-сон, 11-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 14-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2008 й., 29-30-сон, 278-модда, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 03/22/763/0306-сон)