Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2022 12.02.2018 йилдаги ПФ-5330-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалигини давлат томонидан бошқариш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 июлдаги ПФ-167-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалигини давлат томонидан бошқарилишини мақбуллаштириш ва самарадорлигини ошириш, масъулият соҳаларини аниқ чегаралаш ва ойдинлаштириш, ушбу соҳада долзарб ва муайян муаммоларни ҳал этиш учун мавжуд куч ва воситалар билан оқилона таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси билан белгиланган вазифаларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 февралдаги Ф-5208-сонли фармойиши билан тегишли республика комиссияси тузилган ва сув хўжалиги тизимини ислоҳ қилиш ҳамда сув хўжалиги тармоғини бошқаришни такомиллаштиришга оид асосий йўналишлар белгилаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги негизида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш комиссияси ҳамда Сув хўжалиги тизимини ислоҳ қилиш ва сув хўжалиги тармоғини бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш республика комиссияси (А.Н. Арипов) бир ой муддатда қишлоқ ва сув хўжалигини амалдаги бошқариш тизимини ҳар томонлама ўрганиш ва комплекс таҳлил этиш натижалари асосида, шунингдек, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг лойиҳасини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбари лавозими тугатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбари лавозими киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғриси таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 12 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5330-сон