31.12.2017 йилдаги 32/97-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ Депутатлари ховос туман Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ховос туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий истиқболли кўрсаткичлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-3454-сонли қарорларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24, 25-моддаларига биноан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ховос туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилга асосий истиқболли кўрсаткичлари тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И. Махмудов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (Қ. Ахмедов), туман молия бўлими мудири в.б (Ж. Тўраев) туманни комплекс ривожлантириш, жумладан саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоғини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш орқали маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини ошириш юзасидан аниқ, манзилли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимлиги асосий эътиборни, биринчи даражали харажатлар иш ҳақи, ижтимоий нафақа ва стипендияларни тўлиқ молиялаштирилишига ва ўз вақтида тўланишига қаратиб, ушбу масалаларга туман Кенгашлари депутатлари, жамоатчиликни кенг жалб этишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2018 йил бюджетида ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари етакчи ўринни эгаллаб, ушбу соҳаларга ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш чоралари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман молия бўлими мудири в.б (Ж. Тўраев), туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи (Қ. Абдугаббаров) бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назоратни кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И. Махмудов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари тумани Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Л. Иномовга юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Р. БОБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ховос ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 31 декабрь,

32/97-сон